Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


* * *  Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий  www.ziyouz.com


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet142/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   214
Bog'liq
kitob 2

* * * 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
142
Жума намозларига Расули акрам (с.а.в.) катта аҳамият берардилар. Бир куни яна 6у 
мавзуда тўхталиб, бундай дедилар: 
— Ким чиройли таҳорат олиб, жума намози учун масжидга келиб, жимгина хатибга қулоқ 
солиб тингласа, унинг икки жума ораси қилган гуноҳлари кечирилади, хам уч кун ортиғи билан. 
Лекин ким хутбага керагича эътибор қилмаса ва, масалан, ўйнаб ўтирса, беҳуда иш қилган ва 
мукофотдан маҳрум қолган бўлади. Жума куни масжидларнинг эшикларига фаришталар келиб 
ўтиради, келганларни навбат билан қайд этиб боради. Илк келганлар бир туяни қурбонлик 
қилгандек савоб оладилар. Кейинроқ келганлар бир сигир, ундан кейингилар шохли бир қўчқор 
қурбон қилгандек ҳисоб қилинадилар. Тўртинчи гуруҳ товуқ, бешинчи гуруҳ эса, тухум садақа 
қилгандек савобга эришиб, Оллоҳга яқинликни орзулаган инсондек муомала кўрадилар. Имом 
хутба ўқиши учун минбарга чиққанида, малаклар ҳам дафтарларини ёпиб, масжидга кирадилар 
ва хутбани тинглайдилар. 
Пайғамбаримиз жума намозига алоҳида бир кийим кийишни одат қилган эдилар. Хутба 
ўқийдиган жойда жамоатга қараб ўтириб, азонни эшитар, кейин туриб бир хурмо устунига 
таяниб, Оллоҳга ҳамд ила бир ваъз бошлар, мўминларга тавсиялар қилар, яхшилик ва саодатга 
олиб борадиган йўлларни кўрсатар, барча мўминлар ҳақига дуолар қилар эдилар. 
Хутба орасида қисқа бир муддатга ўтириб, кейин яна турардиларда, ҳамд ила бошлаган 
хутбаларини давом эттирардилар. 
Хутбадан кейин жамоатга имом бўлиб, икки ракат фарз намоз ўқирдилар. Сўнгра Султони 
анбиё (с.а.в.) бундай деган эдилар: 
— Ким жумадан кейин намоз ўқимоқчи бўлса, тўрт ракат намоз ўқисин. 
Баъзан пайғамбаримиз (с.а.в.) ўзлари уйда икки ракат намоз ўқиган пайтлари хам бўлган. 
Натижада Расулуллоҳнинг (с.а.в.) асҳоблари фарзни ўқигандан кейин тўрт ёки олти ракатдан 
намоз ўқий бошлаганлар. Баъзилар тўрт, баъзилар олти ракат ўқирди. Вақтнинг бўш ё 
тиғизлигига қараб, баъзан тўрт, баъзан олти ракат ўқийдиганлар ҳам бор эди. 
Бир суҳбатда Расулуллоҳ (с.а.в.) яхши амалларнинг дунёда ҳам нажот василаси бўлишини 
англатдилар: 
— Сиздан аввалги умматлардан уч киши биргаликда йўлга чиқди. Кечани ўтказиш учун 
бир ғорга кирди. Иттифоқо, тоғдан бир тош тушиб, ғорнинг оғзини бер китиб қўйди. Буни 
кўргач, ўзаро шундай дейишди: «Қилган бирон яхши амалларимизни айтиб, Оллоҳ таолодан 
мадад сўрашдан бошқа бизни бирон нарса қутқара олмайди». Улардан бири бундай деди: 
«Оллоҳим, менинг кекса онам ва отам бор. Уларни едирмасдан ичирмасдан олдин болаларимга 
ҳам, ҳайвонларимга ҳам бир нарса бермасдим. Бир куни ўтин олиб келиш учун кетган эдим. 
Кечроқ қайтдим. То овқат тайёр бўлгунча, ухлаб қолишибди. Уйғотишга ҳаддим сиғмади. 
Иккинчи ёқдан, овқатни оиламга улар емасдан олдин беролмасдим ҳам. Товоқни қўлимдан 
қўймай, уларнинг уйғонишларини тонггача кутиб чиқибман. Болаларим атрофимда йиғлашади. 
Ниҳоят отаонам уйғондию сутларини ичириб, кўнглим тинчиди. Оллоҳим, бу ишни сенинг 
розилигинг учун қилганимни тасдиқ этанг, бизга кенглик бер, бу тошдан келган балони кетказ», 
деди. Бу ҳикоядан кейин тошхиёл сурилиб тирқиш пайдо бўлди. Лекин қутулиб чиқиб кетиш 
учун у кифоя эмасди. Ҳамроҳлардан иккинчиси сўз бошлади: «Оллоҳим, амакимнинг бир қизи 
бор эди. Инсонлар ичида менга ундан севиклиси йўқ эди. Бир аёл қанчалик севилиши мумкин 
бўлса, мен ҳам уни ўша даражада севардим. Кўнглим тусаган ишни қилмоқчи бўлдим, кўнмади. 
Ниҳоят юртимизга қурғоқчилик келдию уни менга муҳтож қилди. Орзуимни бажаришга кўниш 
шарти билан унга юз йигирма динор бердим. Қабул этди. Энди мақсадимга етай деб 
турганимда: «Оллоҳдан қўрқ ва муҳримни ноҳақлик билан, никоҳсиз бузма», деди. Дарҳол 
орқага чекилдим, берган пулимдан ҳам воз кечдим. Оллоҳим, буни сенинг розилигинг учун 
қилганимни тасдиқ этсанг, бизга кенглик бер ва бу тошдан келган балодан халос қил», деди. 
Тош яна бир оз сурилди. Лекин очилган тирқишга ҳали ҳам одам сиғмасди. Шунда учинчиси 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling