Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


* * *  Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий  www.ziyouz.com


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet150/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   214
Bog'liq
kitob 2

* * * 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
150
Ўн беш кун менга кўринма, деб жўнатилган одам юзида мамнуният балқиб кириб келди. 
Пайғамбари зишон жанобимиз уни кўриб табассум қилдилар. Нималар билан машғул 
бўлганини сўрадилар. 
— Ё Расулуллоҳ, айтганингиздек ўтин тўпладим, келтириб сотдим. Бугунгача ўн дирҳам 
пул йиғдим. Оиламга озуқа ва кийим олдим, — деди у. 
Буни эшитиб Пайғамбаримиз (а.с.в.) хурсанд бўлиб кетдилар: 
— Сенинг пешона тери тўкиб турмушингни тебратишинг қиёмат куни юзингда 
тиланчиликнинг доғлари пайдо бўлишидан хайрлидир. Тиланиб бир нарсалар сўрашга 
уч тоифа кишилар лойиқдирлар: агар ниҳоят даражада фақир бўлсалар, тўлаш жуда қийин 
бўлган қарзга ботиб қолсалар ва яна қариндошнинг хун ҳаққи юкланиб қолса... жоиздир. 
* * * 
Масжидга бир одам кирди, бир бурчакка ўтди ва намоз ўқий бошлади. Жаноби 
пайғамбаримиз (с.а.в.) учтўрт киши билан суҳбат қуриб ўтирган эдилар. Ҳалиги одам намозини 
ёв қувгандек шошқалоқлик билан ўқир, бошини саждага қўярқўймас кўтарар эди. Бирпасда 
намозини тугатиб, даврага келди. Салом берди. Жанобимиз унга алик олдиларда, орқасидан: 
— Қайт, бошқатдан намоз ўқи, чунки сен намоз ўқимадинг ҳисоб, — дедилар. 
Одам индамади. Бориб, айни намозни бошқатдан ўқиди. Келганида, саломига алик 
олинаркан, олдинги амр яна такрорланди: 
— Қайт, намоз ўқи, чунки сен намоз ўқиган бўлмадинг. 
У одам яна бир нарса демади, яна айни шитоб билан намозини ўқиди, тугатди, келди. 
Учинчи марта намозга қайтарилганида самимий бир ифода билан деди: 
— Сизни пайғамбар қилиб юборган Аллоҳга қасамки, бундан бошқача намозни 
билмайман. Бундан чиройлироқ ўқиш илмига ҳам эга эмасман. Намозимни қандай ўқий, менга 
ўргатинг, ё Расулуллоҳ. 
Жаноби пайғамбаримиз (с.а.в.) тушунтира бошладилар: , 
— Намозга турганингда «Оллоҳу акбар» деб такбирайт. Кейин ўзингга осон бўлган, 
ёдлаган жойингдан Қуръон ўқи. Сўнгра рукуъга бор ва ҳаракатсиз туриб қолгунингча рукуъ 
ҳолида тур. Кейин тиклан ва бир оз ҳаракатсиз тик тур. Ундан кейин саждага бор. Саждада ҳам 
қимирламасдан бирпас кут. Ундан кейин ўтир. Кут, дарров иккинчи саждага кетиб қолма... 
бутун намоз давомида шундай қил. Шошилма. 
Хдлиги киши энди намозини худди Расулуллоҳ (с.а.в.) таърифлаганларидек тарзда ўқиш 
учун масжиднинг бир чеккасига ўтди. 
Намоз мўминнинг Парвардигорига қуллиги ифодасидир. Шунинг учун ҳам у ҳузур ва 
сокинлик билан ўкилиши лозим. Тўғри, дуруст, буюрилганидек ўқилса, намоз инсонни 
ёмонликлардан, бузуқликлардан узоқ тутади, асрайди. Намознинг бошидан охиригача Жаноби 
Мавлонинг ҳузурида юзланиб тургандек туриш керак. 
Пайғамбаримиз (с.а.в.) бу ҳолатни тушунтириш учун асҳобларига қарадилар: 
— Оллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: «Мен намозда ўқиладиган Фотиҳа сурасини 
бандам билан ўз орамда иккига тақсим этдим. Ярмиси менга, ярмиси унга оиддир. Бандамга эса, 
у нима истаса, шу берилажак». Инсон намозда: «Ҳамд Оламларнинг парвардигорига 
махсусдир», деганида, Оллоҳ таоло: «Бандам менга ҳамд айтди», дейди. «У Раҳмон ва 
Раҳмлидир», деганида, «Бандам менинг улуғлигимни эътироф этди», дейди. «Сенгагина ибодат 
қиламиз, Сендангина мадад сўраймиз», деганида, «Мана шу мен билан бандам орасида бўлган 
қисмдир. Бандамнинг сўрагани унга берилади», дейди. «(Ё Раббим) бизни неъмат эҳсон қилган 
бандаларингнинг йўли бўлмиш тўғри йўлга ҳидоят айла, ғазабга дучор бўлган ва залолатга 
йўлиққанларнинг йўлига эмас», деганида, «Мана бу қисм бандамга оид бўлганидир. Бандам 
сўраган нарса унга берилажак», дейди. 
Саййидул анбиё ҳазратларининг бу айтганларига кўра, бир инсон намоз ўқир экан, Оллоҳ 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling