Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
158 Салама ўғиллари ўз юртларида қолишди. Аммо баҳонада Расулуллоҳнинг (с.а.в.) маънавий қўшниларига айланиб ва масжидга қараб ташлаган қадамларининг ҳар бири учун биттадан қусурлари афв этилиши ва ҳар бир қадам учун бир даража савоб олишларини билиб олишган эди. Бу одимлар ўзларини Оллоҳ розилигига яна бир одим яқинлаштиришини билиб олишди. * * * Расулуллоҳ (с.а.в.) кечалари фақат ўзларигагина фарз бўлган таҳажжуд намозига уйғонар, Парвардигорлари девонида турар, узунузун суралар ўқиб, Мавло ҳузурида туришнинг қувончи ва лаззатини ҳис этар эдилар. Бир пайтлар меърож ила шарафлантирган Зот билан ёлғиз қолиш саодатини, севинчини туяр эдилар. Намозларининг ҳар они айрича бир қийматга эга эди, аммо Жаноби Пайғамбаримиз энг буюк завқни бошларини саждага қўйганда туярдилар. «Инсоннинг Парвардигорига энг яқин ҳолати», деб тушунтирар эдилар бу онни. Баъзан саждада узоқ колиб, «Оллоҳим, гуноҳларимни ўзинг кечир... Каттаю кичигини, аввалгисию кейингисини, ошкорасию махфийини... ҳаммасини кечир, Раббим», деб дуо қилардилар. Ҳазрати Ойиша (р.а.) ётган бўлсалар, Расулуллоҳ сажда қилаётганларида қўллари билан енгил туртиб қўярдилар, Ойиша онамиз оёқларини йиғиб, пайғамбаримиз бошларини саждадан кўтарганларида яна такрор узатардилар. Уйни ёритадиган чироқ ёхуд шам ҳам йўқ эди. Аммо бу уйлар Оллоҳ расулининг нафаслари билан хушбўйланар, ибодатларининг, дуоларининг, ниёзларининг нури ила ойдинланар эди. Пайғамбаримиз нега бошқа бир хонада ўқимайдилар намозларини? Ёки Ҳазрати Ойиша нега бошқа хонада ухламайдилар? Чунки уйнинг ошхонасию ётоқхонасию меҳмонхонаси... бари биргина шу хонадан иборат эди. * * * Макка... Расулуллоҳ (с.а.в.) Маккани тарк этганларига бир ярим йилча бўлиб қолган, аммо ҳали у ерда ҳижрат қила олмаган, мушриклар тазйиқидан қутула олмаганлар бор эди. Утба ибн Ғазвон бир кеча уйида ёлғиз ўзи хуфтон намозини ўқиди. Ташқарига эшитилмайдиган даражада паст овоз билан Қуръон тиловат қила бошлади. Ичидан бошқача бир ғариблик босиб келарди. Унга ҳидоят йўлини кўрсатган, абадий саодат калитини берган пайғамбаримиз (с.а.в.) аллақачон Маккани тарк этиб кетганлар, биродарлари ҳам секинаста кўчиб, у ёқни ватан тутишди. Ким билади, у ерда қандай ҳузур ичида зканлар? Ҳозиргача Қуръондан яна бир неча оят ва суралар келган бўлиши керак, ҳолбуки, Утбанинг улардан ҳеч хабари йўқ. Боз устига, қачон келиши номаълум ўлим ёқасига ёпишса, «Тўхтаб тур, мен ҳали Расулуллоҳ олдиларга бормоқчиман», дея олмайдику? Кўзларидан оққан ёш ила шу ўйларга бориб, Утба ахийри қўлини дуога очди: — Эй Раббим, ўз юртимда ғариб бўлиб қолдимку. Севикли пайғамбарингга лойиқ кўрган Ясрибингда менга ҳам бир қаричгина еринг йўқми? Мен қулингни бу куфр юртига ташлаб қўйма, Оллоҳим. Эртакеч азиз кўрган инсонига етишиш умидини узмади, лекин ҳозирча йўли ҳам очилмади. Қўлларини самога, кўнглини Мавлога очган Утба дуода қанча қолганини ўзи билмасди. Фақат кўзқовоқлари оғирлашганини ҳис этгач, турди, ётоғига узанди. Бир пайт эшиги тақиллагандай бўлди. Утба буни уйқу аралаш эшитаётган эди. Балки тушидадир? Йўқ, кейин яна аниқроқ эшитилди. Утба туш кўрмаётганини англаб, сакраб турди. Эшикка яқин бориб сўради: — Ким у? — Мен, Миқдод ибн Амр... Куттирмасдан очди. — Тинчликми, Миқдод, мунча ярим кечада келмасанг? |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling