Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet160/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
160
Мадинада волий этиб қолдирдиларда, Курзни таъқиб этиб, йўлга чиқдилар. 
Курз ҳам шундай бир натижа чиқишини, мусулмонлар: «Бир нечта туями? Кетса 
кетибдида», демасликларини, таъқиб этмай қўймасликларини жуда яхши биларди. Шу сабабли 
хабар Мадинага етиб боргунча, кечакундуз йўл юриб, анча масофага етиб олган эди. 
Бадр мавзеига келгунча қилинган таъқиб натижасиз чиққач, Курз билан ҳисоб-китоб 
кейинга қолдирилиб, орқага қайтилди. 
* * * 
Қурайшликлар тирикчиликларини таъминлаш учун кетмакет карвон жўнатишга мажбур 
эди. Мусулмонлар эса, бу карвон йўлларини назоратларига олиб, қурайшликларни қийин 
аҳволга солишга ва мағлуб этишга ғайрат қилишар эди. Бу ҳавфдан осонликча қутула 
олмасликларини англасалар, бас эди. Расулуллоҳ (с.а.в.) гоҳо шахсан ўзлари бу гуруҳлар билан 
бирга йўлга чиқар эдилар. Шундай вақтлари баъзан Саъд ибн Убодани, баъзан Саъд ибн 
Муозни Мадинага вакил қилиб қолдирардилар. Амр ибн Умму Мактумни ҳам вакил қилган 
пайтлари бўлди. 
Бу вакил тайинлашда баъзан Ҳазраж қабиласидан, баъзан Авс қабиласи катталаридан 
танлашлари, баъзан эса, бу ишни муҳожирлардан бирига юклашлари бежиз эмасди. Бу билан у 
зот Мадина мусулмонларининг ҳар бирига алоҳида эътибор бераётганларини ва ҳар бирининг 
кўнглини олиш йўлини тутаётганларини кўрсатарди. 
Набиййи акрам (с.а.в.) Мадинадан Қурайш карвонларини таъқиб этиб чиққан кезларида 
бирор марта ҳам уларга дуч келмадилар. Шунга қарамай, бу сафарларда баъзи қабилалар билан 
бир-бирларига зарар бермаслик ҳақида ёхуд тажовуз пайтида ҳужум қилганларга ёрдам 
кўрсатмасликка доир шартномалар тузилди. Шундай қилиб, аввал Мадина атрофидаги 
қабилалардан келиши мумкин бўлган зарарнинг олди олинди. Чунки курайшликлар Мадинага 
ҳужум қилганлари тақдирда ҳам энди бу атрофдаги мушриклардан ёрдам олишолмайди. 
* * * 
Ҳижратга ҳам ўн етти ой бўлаётган эди. Бир куни Расулуллоҳ (с.а.в.) жаноблари Абдуллоҳ 
ибн Жаҳш қўмондонлиги остида саккизўн кишилик бир гуруҳ ҳозирладиларда, қаерга 
боришлари ва нима қилишларини айтмадилар. Абдуллоҳни чақириб, қўлига бир мактуб 
тутқаздилар: 
— Дўстларинг билан икки кун йўл юргач, бу мактубни очасан, буйруғимга кўра ҳаракат 
қиласан. Дўстларингдан ҳеч бирини бу амримнинг ижросига мажбурлама, — дедилар. 
Абдуллоҳ биродарларини олиб, йўлга чикди. Нима мақсадда кетишаётганини ҳеч ким 
билмасди. Бироқ кўнгилларида Расулуллоҳ (с.а.в.) амрлари билан кетилаётганини 
билишар, шу ҳолнинг ҳузурини туйиб боришар эди. Модомики у зотнинг амрлари билан 
кетилаётган экан, кўнгилларда ҳам у кишининг хотиралари бўлиши лозим. Сафарда гўё у зот 
ҳам бордай сафар бўлиши, борликлари ҳис этилиши, юрганда ҳам, тўхтаганда ҳам бирга 
юришлари, бирга тўхташлари лозим эди. Худди шундай қилинди ҳам. Ортда қолган хотиралар 
ёдга олинди, бутга топинадиган мушрик ҳолидан ҳар бир қадамини Оллоҳ ризолиги учун 
ташлайдиган, ҳар одимида Имомул анбиё (с.а.в.) билан бирга бўлиш орзуила яшайдиган 
кишилар ҳолатига олиб келган Азиз Дўстнинг гўзал сўзлари зикр қилинди. У зот Оллоҳ 
таолодан олган ва инсонларга етказган Қуръон оятлари суҳбатларга васила бўлди. 
Икки кунлик сафар ана шундай ўтди. Йўл давомида хуржундан биттаиккита хурмо еб 
қоринлар тўйдирилди, мешлардаги илиб қолган сувлар ичилди. Вужудлар чарчади, аммо 
кўнгиллар Кўнгил Султонини эслашлар билан тин олдирилди. Худди ташлаган ҳар одимларила 
Расулуллоҳга (с.а.в.) янада бир оз яқинлашишар, борлиқларини ичларида янада кучли бир туйғу 
билан ҳис қилишар эди. 
Бир гал дам берилганида Абдуллоҳ мактубни чиқарди. Олдин ўзи ўқиди. «Амрингиз бош 
устига, ё Расулуллоҳ!» дедида, биродарлари эшитадиган тарзда такрорлади: 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling