Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet161/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
161
«Бу мактубни ўқигач, Макка билан Тоиф орасида жойлашган Нахла мавқеига бор. У ерда 
Қурайшни кузат, маълумот олда, бизга хабар келтир». 
Кейин пайғамбарнинг сафар олдидан айтганларини маълум қилди: 
— Ҳеч бирингизни бу буйруқни бажаришга зўрламаслигим ҳақида пайғамбаримиздан амр 
олганман. Ким Мадинага қайтмоқчи бўлса, қайтсин. Бу қайтиш асло айбланмайди, маъзур 
кўрилади. 
Аммо ҳеч кимдан садо чиқмади. 
— Сен нима дейсан, эй Абу Ҳузайфа?! 
Абу Ҳузайфа «Бу саволинг қанақаси...» дегандек қаради. Бирикки сония шундай қараб 
турди. Сўнг кўзлари айтиб турган маъноларни тилига кўчирди: 
— Биз нима дейишимизни илгари айтиб қўйганмиз, эй Абдуллоҳ. Юртимизни, 
оилаўчоғимизни, оталаримиз тўплаган мўл сарватни ҳаммасини Расулуллоҳга боғла 
нишга қилган аҳд ила тарк этганмиз. Энди биз учун бу йўлдан қайтиш йўқ, — деди у. 
Абу Ҳузайфа машҳур Утба ибн Робианинг ўғли эди, мусулмон бўлгач, катта бир сарватдан 
айрилганига ҳеч шубҳа йўқ. 
Абдуллоҳ кетмакет бошқа биродарлари — Уккоша ибн Миҳсанга, Саъд ибн Абу Ваққосга, 
Утба ибн Ғазвонга, Воҳид ибн Абдуллоҳга, Холид ибн Букайрга, Сухайл ибн Байзога, Амр ибн 
Робиага қараб чиқди. 
Улар бош силкиб, енгил ишоратлар беришди: «Абу Ҳузайфа айтган қарорда қатъиймиз, 
қайтиш йўқ». Тез бир қарорга келишди: энди бу ерда туришнинг фойдаси йўқ. «Кайдасан, 
Нахла?» деб йўлга чиқишди. 
Йўлда Саъд билан Утба навбатманавбат миниб бораётган туя қочиб, иш ўзгарди. Икки 
ошна туяни қувалаб кетди. Анча кутишди, ҳеч дарак бўлавермагач, Абдуллоҳ юришга изн 
берди. 
Нахлага етиб келишди. Кўп ўтмай Тоиф тарафдан кичик бир карвон келиб, у ҳам тўхтади. 
Тарих ҳижратнинг иккинчи йили, жумадул охир ойининг сўнгги куни эди. 
Мўминлардан Уккоша ибн Миҳсаннинг сочи олинган эди. Карвондагилар буни кўриб, «Бу 
одамлар умрага келаётган бўлишса керак», деб унча ташвишга тушишмади. Оқшом бўлай деб 
қолган. Эртага ражаб ойи бошланиб, ҳар турли жанжал, ҳужумлар тўхтатиладиган — «ҳаром 
қилинган ойлар» ҳукми кучга кирарди. Аммо бугун жумадул охирнинг сўнгги куними, ражаб 
ойининг бошими эканини мусулмонлар аниқ билишолмади. Шу боис карвонга ҳужум 
қилишқилмаслик хусусида бир қарорга келолмадилар. Аммо Воҳид ибн Абдуллоҳ: «Ортиқча 
тараддуд яхши эмас», дедию бир ўқ узиб қўйди. Қарши тарафдан бир одам ерга йиқилди. 
Ўлган Амр ибн Ҳадрамий экан. 
Энди ўқ ёйдан чиққан, қайтиш иложсиз эди. Ўлганни ҳам тирилтириб бўлмас. 
Қиличлар қинидан чиқарилди, ҳужумга ташланишди. Карвон аҳли қочишдан бўлак 
чоралари йўқлигини кўриб, ҳамма нарсаларини ташлаб, Макка тарафга суриб юбордилар. Аммо 
бунгача ораларидан Усмон ибн Абдуллоҳ ва Ҳакам ибн Кайсон тутилиб асир олинди. 
Бу воқеа Маккада катта шовшувга сабаб бўлди, чиндан ҳам юракларига бир қўрқув тушди. 
Энди Шом йўли улар учун бир хаёлга айланиб қолган, Қурайшнинг икки жон томиридан бири 
кесилган эди. 
Айниқса, ўлган Амрнинг укаси Амир ниҳоятда ғазаб 
ланди, мусулмонлардан бирини ўлдириб, бош чаноғида шароб ичишга қасамлар ичди. Ҳар 
ёқда гап мавзуи Амрнинг қон ҳаққи ҳақида, интиқом ҳақида эди. Бу қоннинг ҳисоби албатта 
сўралади, унинг алами ерда қолмайди. 
— Ҳаром ойда ҳужум изнини Муҳаммад кимдан олди? Даъват қилаётган йўлининг тўғри 
эмаслигига бундан ортиқ далил борми? — деди баъзилар. 
— Хабар жўнатиб, асирларимизни сўрайлик. Ҳаром ойда қилган ҳужумларининг ҳисобини 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling