Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
164 Аммо қани энди ухлай олса! Дўстлари хуррак ота бошлаганлари ҳолда, у ҳали ҳам уйғоқ эди. Ухлаб қолишига умиди ҳам йўқ эди. Бу орада Расулуллоҳ (с.а.в.) келдилар. Паст овозда салом бердилар. Саломни фақат Миқдоднинг ўзи эшитди. У миқ этмай ётибди. Сарвари олам масжидга кириб, икки ракат намоз ўқидилар. Бу намоз ичини ит тирмалаётган Миқдоднинг назарида жуда ҳам узоқ давом этди. Ана, турдилар, ана, масжиддан чиқяптилар... Миқдод виждони қийналиб, пешонасини тер босди. Расулуллоҳ (с.а.в.) сут идишни бўш кўрганлари замон Миқдоднинг ичида қўпган бўрон сиртига чикди. Бу орада Муҳтарам Саййидимиз бошларини самога кўтардилар: — Оллоҳим, мени тўйғазганни сен тўйдир, менинг чанқоғимни кетказганнинг чанқоғини сен қондир, — дедилар. Бирдан Миқдод хотиржам торта бошлади... «Бир ичишлик сут учун Расулуллоҳ дуоибад қиладилар деб ўйлаб катта хато қилиб қўйганингни биласанми?» дея ўзини ўзи маломат қила бошлади. Дарҳол пичоқни қўлга олиб, эчкиларнинг олдига борди. Бирини сўйиб, Расулуллоҳга инъом этмоқчи бўлди. Бироқ учаласининг ҳам бўғоз эканини эслаб, бу фикридан қайтди. Эчкиларни яна бир соғиб кўрмоқчи бўлди. Учаласидан бир ичишлик сут чиқди. Қайтиб Расулуллоҳ ҳазратларининг олдиларига келди. — Ўзларинг ичдиларингми? — деб сўрадилар ул зот. — Ҳа, эй Оллоҳнинг расули, фақат сиз қолдингиз. Марҳамат, сиз ҳам ичинг!.. — деди Миқдод. Пайғамбаримиз сутни ичдилар. «Оллоҳим, бу ичган сутимизни янада баракали қил, бизга бу неъматингни орттир», деб дуо қилдиларда, қолганини Миқдодга бердилар. — Яна бир оз ичсангиз бўларди, ё Расулуллоҳ! Расули акрам (с.а.в.) яна бир оз ичдилар, сўнг унга узатдилар. Миқдод қолганини ичди, анча хотиржам тортиб, аввалги ҳолатини кўз ўнгига келтирди ва бирдан уни кулги тутди. Ўзини боса олмай кула бошлади. — Микдод, сенинг бир айёрлигинг бор!.. — дедилар Расулуллоҳ. Микдод бўлган воқеани гапириб берди. Пайғамбаримиз кулимсирадилар. — Бу Оллоҳнинг бир раҳмати ва икромидан бўлак нарса эмас, эй Микдод, — дедилар ул зот. — Олдинроқ айтганингда, биродарларимизни ҳам уйғотар эдим, улар ҳам ичишарди... — Эй Оллоҳнинг пайғамбари, сиз ичдингиз, мен ичдим, энди ким ичса ичсин, ишим бўлмайди, — деди Миқдод. * * * Макка... Бошларига бало бўлган бу мадиналикларга қарши бир чора излашар, уларнинг таъЗирини бериб қўйишнинг зўр бир йўлини топиш ҳақида бош қотиришар эди. Ишни шундай ташлаб қўйиб бўлмайди, чунки кечаётган ҳар кун уларнинг фойдасига кечаётган, улар тобора куч тўплаб олишаётган эди. Нима қилиш керак? Қурайшийларнинг асосий мавзуи шу бўлиб қолди. Ўртага катта бир сармоя қўйишни, ундан тушадиган фойда ҳисобидан қўшин тўплаш ва мадиналикларнинг устига қўққисдан ҳужум қилишни ҳам режалаштиришди. Аммо оқибати нима бўлади, буни ўйлаб кўришмасди. Ахийри ана шундай шерикчилик билан бир карвон ҳозирланди. Унга катта улуш қўшганлардан биттаси Абу Ухайҳа эди. Карвон раислигига устамонликда шуҳрат топган Абу Суфён тайинланиб, Амр ибн Ос ва жасур бир паҳлавон бўлган Маҳрама ибн Навфал унга ёрдамчи бўлиб йўлга чиқишди. Қўриқчиликка ва бошқа хизматларга яна жуда кўпгина одамлар жалб этилди. Минг туядан иборат ва сармояси эллик минг динор келадиган бу карвон тонгда Маккадан чиқиб, Шомга қараб йўл олди. Download 2.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling