Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet163/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
163
ҳур, қилган ҳар ишларини тўғри ва хайрли санаб юрган, айбни доимо бошқалардан қидирадиган 
Қурайшга: «Тўхтанг, олдин ўзингизнинг қилганларингиз тўғрими, нотўғрими билиб олинг!» 
дейилгандек бўлди гўё. 
«Раббим Оллоҳдир», дейишдан бошқа «гуноҳи» бўлмаган кишиларни турлитуман 
қийноқларга солган қурайшийлар бу ишни гўё энг табиий ҳақлари деб билар эди. Йиллаб 
мусулмонларни исканжа остида кийнар эканлар, энди ҳеч кутилмаганда ҳаром ойлар масаласи 
бирдан аҳамият касб этиб қопти. Сумаййанинг қони тўкилар экан, Ёсирнинг қони оқизилар 
экан, Билолнинг устига оғир тошлар қўйиб, азобланар экан, Ҳаббобнинг бадани қизиган 
темирлар билан куйдирилар экан, қўлоёклари боғлиқ инсонлар очнаҳор қолдирилиб, тутунлар 
ичида бўғилишга маҳкум этилар экан, бўғилгунча боши сувга тиқиб турилганлар изтироб чекар 
эканлар, ҳеч сўз юритилмаган, ҳеч эсга келмаган ҳаром ойлар энди эсларига келиб қолибди?! 
Ўлдирилганлар ичида қони қизил бўлган фақатгина Амр ибн 
Ҳадрамий эканми?! 
* * * 
Бу оятлар келгач, Расулуллоҳ (с.а.в.) ўзлари учун ажратилган бешдан бир улушни олдилар. 
Лозим бўлган жойларга улашиб, тарқатдилар ва шу билан Абдуллоҳ ибн Жаҳш ҳамда дўстлари 
«Хато қилибмизда» деб ичини кемираётган ғашлигу хавотирлар барҳам топди. 
Бир неча кундан сўнгра қочган туянинг орқасидан кетган Саъд ибн Абу Ваққос билан 
дўсти Утба Мадинага етиб келишди. Буни кўриб Расулуллоҳнинг (с.а.в.) юзларига табассум 
ёйилди. 
Энди асирларни қайтариб беришга монеъ бўладиган нарса қолмаган эди. Улар озод 
қилингач, пайғамбаримиз яна бир бор Ислом динини таклиф этдилар. Бу сафар ҳам Усмон рад 
этди, бироқ Ҳакам: 
— Нима у Ислом деяётганинг?.. — деб сўради. 
Пайғамбаримиз унга тушунтирган эдилар, ўша заҳоти калима келтириб, мусулмон бўлди. 
Шундай қилиб, иккинчи марта ёқасини қиличдан қутқариб, ниҳоят Ислом динини танлаш билан 
саодат тожини кийди. 
* * * 
Микдод ибн Асвад дўсти Утба билан бирга масжиднинг ёнидаги Супа номи берилган 
жойда тунаб қоларди. Расулуллоҳ (с.а.в.) уларга учта эчкини кўрсатиб, «Буларни соғиб, 
биргабирга ичамиз», деган эдилар. 
Миқдод биродари билан сутни соғиб ичишардида, Расулуллоҳга (с.а.в.) тегишлисини олиб 
қўйишар эди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) кечалари келиб, уйғоқларнинг ўзигина эшитадиган қилиб 
салом берар ва сутларини ичиб кетар эдилар. 
Бир оқшом Миқдод анчагина оч қолди. Ўзининг улушига қониқмай, яна ичгиси келди. 
Аммо пайғамбаримизга ажратилган сутни ичиб қўйса, айб бўлмасмикин? Кейин нима дейди? 
«Сизни эмас, ўзимни ўйладим, эй Оллоҳнинг расули», дейдими? 
Лекин очлик уни ҳар кўйларга солиб, яна ўйлар эди: «Пайғамбаримиз ансор дўстларининг 
олдига кетдилар, қоринларини тўйғазиб келсалар, эҳтимол бу кеча сут ичмаслар?» 
Шу хаёл билан пайғамбаримиз учун ажратилган сутни олдида, охирги томчисигача ичиб 
қўйди. Ичдию, кўнглини яна ғашлик ўраб келиб, ташвиш босди. Ичичидан қалбини 
ёқибёндирадиган бир овоз эшитиларди гўё: 
«Нима қилиб қўйдинг, эй Миқдод? Пайғамбарга тегишли нарсани ичиб қўйдинга?! Келиб 
сутни топа олмасалар, нима деган одам бўлдинг?! Маккадан 6у ерга ул зотнинг ҳаққини емоқ 
учун келган экансанда?» 
Шунга ўхшаш ҳайқириклар ичини куйдириб, ўтда қовурди. Устида бир ёпинчиғи бор эди. 
Ётганида бошига тортса, оёқлари, оёқларини беркитса, боши очилиб қоладиган. Шунга ўраниб 
олди. 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling