Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
162 сўрайлик, — дерди бошқалари. * * * Карвон мусулмонларнинг қўлига ўтган эди. Қуёш ботди ҳамки, уфқда ингичка бўлиб янги ой юз кўрсатди. Демак, шу оқшомдан Ражаб ойи кираётган эди. Абдуллоҳ ибн Жаҳш: — Эй биродарлар, — деди, — кўриб турибсизлар, карвон бизникидир. Лекин бунинг бешдан бирини Расулуллоҳ учун айириб, қолган қисмини бўлишамиз. Ҳеч ким эътироз қилмади. Тақсим тугади. Абдуллоҳ асирлардан Ҳакам ибн Кайсонни ўлдирмоқчи эди, биродарлари унашмади. «Расулуллоҳга олиб борамиз, ул зот ҳал қилсинлар», дейишди. Аммо Мадинада Расулуллоҳ (с.а.в.) воқеа тафсилотини эшитиб, хафа бўлдилар: «Мен сизларга ҳаром ойда жанжал чиқаринглар демаган эдим», дедилар. Айирилган улушни қабул қилмаганларида булар буткул саросимага тушиб қолишди. Бунинг устига, Мадинада қолган биродарлари ҳам бу ишдан ранжишган, «Сизларга буюрилмаган ишни қилибсизлар», деб маломат қилишар эди. Лекин бу нохуш воқеалардан энг кўп яҳудийлар қувонишди. «Ана, бошларига ўзлари бало сотиб олишди, энди жанг бўлиши аниқ», дейишарди. Қурайш бу ишни шундай ташлаб қўймаслиги, қон даъвоси қилиб чиқиши ҳақида вайсашар эди. Уларнинг фикрича, мусулмонлар энди оғир бир мағлубиятга учрашлари аниқ. Қолгани осон, уларни ўртадан кўтариш яҳудийларга қийин эмас. * * * Расулуллоҳ (с.а.в.) асирларни Исломни қабул этишга даъват қилиб кўрдилар. Ҳакам Расулуллоҳнинг (с.а.в.) бу таклифларини беҳаё сўзлар билан қарши олди. У умри поёнига етганини сезиб тили ечилган бир инсонга ўхшарди. Оғзидан чиқаётган беҳаё сўзлар Ҳазрати Умарни қиздирди: — Рухсат этинг, эй Оллоҳнинг расули, бунинг бўйнини узиб ташлай! — деди у. Аммо Жанобимиз изн бермадилар. Усмон ҳам таклифни қабул этмади, мусулмон бўлмади. * * * Маккаликлар келишди. Киши бошига бир минг олти юз дирҳамдан фидя тўлаб, асирларни олиб кетмоқчи бўлишди. Лекин Расулуллоҳ (с.а.в.) бу таклифни қабул этмадилар: — Маккада колган икки биродаримиз бор. Қаерда эканларини билмаймиз. Ўшалар саломат қайтишса, фидяларингизни олиб, дўстларингизни озод қиламиз. Агар бизнинг у икки одамимизни қўлга тушириб, ўлдирган бўлсаларинг, биз ҳам асирларни ўлдирамиз, — дедилар. — Хўп, майли, аммо ҳаром қилинган ойда одам ўлди рилганига нима дейсан, эй Муҳаммад?!. Сен бу ҳаракатинг билан ҳаромни ҳалол ҳисобламадингми? Шуми инсонларни яхшиликка чақираётганинг? — дейишди улар. Шунда Абдуллоҳ ибн Жаҳш ва унинг дўстлари ўша оқшом Ражабнинг ҳилолини кўрганларини айтиб, тўқнашув ҳаром ойда кечмаганига шоҳидлик беришди. Худди шу аснода Набииййи акрам (с.а.в.) ваҳий ҳолатига тушиб, жим қолдилар ва орадан бир муддат ўтиб Раббул Оламиндан келган оятлар донадона қилиб ўқилди: «Сиздан ҳаром ой (уруш ҳаром бўлган ойда жанг қилиш) ҳақида сўрадилар. Айтинг: «У ойда жанг қилиш катта гуноҳдир. Оллоҳнинг йўлидан тўсиш, Унга ишонмаслик ва Масжидул Ҳарамдан (яъни, Маккадан) тўсиш ва ундан аҳлларини қувиб чиқариш Оллоҳ наздида улуғроқ гуноҳдир. Фитна (алдаш) ўлдиришданда каттароқ гуноҳдир. Улар (кофирлар) қўлларидан келса, то динингиздан қайтаргунларича сизлар билан урушаверадилар. Сизлардан ким ўз динидан қайтиб, динсиз ҳолда ўлса, ундай кимсаларнинг қилган амаллари дунёю охиратда беҳуда кетур. Улар дўзах эгаларидир ва унда абадий қолажаклар». (Бакара, 217.) Уларга ана шундай жавоб берилди. Ўзларини доимо айбсиз, истаган нарсаларини қилишда |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling