Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet149/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
149
яна умидвор бўлган эди. Қудрати ҳамма нарсани қамраган Улуғ Мавлонинг ҳузурида ожиз бир 
қул ўлароқ ҳисоб бера олиш, бу ҳисобдан ёруғ юз билан чиқа олиш осон эмасди. 
Келишига ҳеч шубҳа бўлмаган бир Кунда ёруғ юз билан ҳисоб бера олиш учун бу 
дунёдаликдаёқ енгларни шимариб ғайрат қилиш лозим эди. Қиёмат бошланганида ҳатто ўз 
дардига чора топа олмай қоладиган инсонларнинг ризоси учун эмас, Оллоҳ ризоси учун иш 
қилиш лозим бўларди. 
Масжиддан чиққанларнинг ҳар бири пок бир ният билан, асло риёкорлик қоришмаган 
ёруғнурли тушунчалар билан тарқалишди. Набиййи акрамнинг (с.а.в.) бу суҳбатлари кўзларни 
ёшлатиб, кўнилларни ларзага келтирган эди. Эшитганларнинг ҳар бири гўё эритилиб, 
уйуйларига янгидан қолипга қуйилгандек буткул ўзгариб тарқалди. 
* * * 
Орадан бир неча кун ўтиб, Ҳазрати Абу Бакр (р.а.) йўлда Ханзалани учратдилар. Ичида 
дарди бор одамдек хомуш эди. 
— Қалайсан, Ханзала? 
— Унча эмас, — деди у мужмал қилиб. 
— Нега? 
— Мунофиқ бўлиб қолдим. 
— Аминмисан шунга? 
— Албаттада. 
—Нима деяётганингни биласанми ўзинг? Нима бўлди, тушунтириброқ айт! 
—Ўзинг биласан, эй Абу Бакр, биз пайғамбаримиз ҳузурларига кўп борамиз, У жаноб 
бизга охират оламидан, жаннату жаҳаннамдан гапирсалар, кўзим билан кўргандек, ўша оламда 
яшаётгандек бўлиб ўтираман. Бироқ ул зотнинг ёнларидан чиқиб, оиламга қайтишим билан 
айтилган нарсаларни унутиб, шу олам ташвишларига кўмилиб қоламан. Қисқаси, 
пайғамбаримиз олдиларида бошқача, бу ёқда бошқача яшаётгандекман. Мунофиқ бўлмай 
нимаман? Менинг уйқумни қочирган нарса шу. 
Ҳазрати Абу Бакр унинг ҳолатини тасдиқ этдилар: 
— Оллоҳга қасам, бу ҳол ёлғиз сенинг бошингда эмас, ҳаммамиз шу аҳволдамиз, эй 
Ханзала! 
— Мен бу ҳақда Расулуллоҳга айтмоқчиман. 
— Унда бирга борамиз. 
Боришди, Расули кибриё жанобимизнинг ҳузурларига киришди. Ханзала ҳаммасини 
гапириб берди. Пайғамбаримиз жим эшитдилар, сўнгра дедилар: 
— Жоним қўлида бўлган Оллоҳга қасам, агар менинг ёнимдаги ўша ҳолатни давом эттира 
олганингиздами эди, тўшакларингизга ётар маҳал кўчаларда кезиб юрар экансиз, малаклар 
келиб сиз билан қўшқўллаб кўришар эди. Лекин, эй Ханзала, тавсия этаман: бу 
ҳолатни авайла, узмасликнинг пайида бўл, вақтивақти билан давом эттир... 
Ханзаланинг кўнгли ёришиб, анча таскин топди. Расулуллоҳнинг (с.а.в.) энг яқин 
дўстларики шу ҳолатга тушаётган бўлса, қўрқмаса ҳам бўларкан. Зотан, Расулуллоҳ (с.а.в.) 
инсоннинг тоқати етадиган нарсаларни ўйлаб: «Эй Ханзала, бу ҳолатни вақтивақти билан давом 
эттир», деб марҳамат қилган эдилар. Пайғамбаримиз ҳузурларидан чиқар экан, энди у 
«мунофиқларга ўхшаб қоляпманку», деган бояги ҳисдан тамомила фориғ бўлган эди. 
Кейинчалик Ханзала Расулуллоҳнинг (с.а.в.) Усмон ибн Мазъунни чақириб. «Сенда 
хотинингнинг ҳам ҳаққи бор...» дея уни танқид этганларини эслади. Тўғрида, модомики дунёда 
яшаётган экансан, бу оламдан тамомила алоқани узиб ҳам бўлмайдида. 
Ханзала уйида бола-чақалари билан машғул экан, ичини тирнаган бир кун аввалги оғриқни 
бу сафар сезмади. 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling