Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
151 таоло билан сўзлашгандек бўлади. Оллоҳ таоло фақат бир ракатнинг ўзида уч бор «Бандам сўраган нарса унга берилади», деса, энди намознинг аҳамияти ҳақида бошқа сўзга эҳтиёж ҳам қолмайди. Энди банданинг вазифаси намозни жиддият билан ўқиш. Намозда «Сенгагина ибодат қиламиз, Сендангина мадад сўраймиз», дер экан, бу сўзни кимга айтаётганини идрок этиши лозим. Ҳузури илоҳийда туриши, Раббига ибодатини манзур этиши, унинг ҳузурида бошини саждага қўйиши лозим. Қалбини Парвардигори билан алоқаси йўқ нарсалар, намоз ўтаётган кишига ярашмайдиган тушунчалар билан банд этиш, машғул қилиш инсонни йўлдан оздирадиган ҳолатлардир. Бундай ўқилган намоз инсонни қандай қилиб ёмонликлардан ва бузуқликлардан қайтарсин?! * * * Мадиналик учтўрт мусулмон бир роҳиб билан суҳбатлашар эди. Эндигина ўспиринлик чоғига етишган Салама ибн Салама у одамни кўрибоқ таниди ва эски бир воқеани хотирлади. Бир неча йил бурун уни шу уйларининг ёнида ёниб гапираётганини кўрган эди. Охиратдаги азобга йўлиққандан кўра, гуриллаб ёнаётган тандирга отилишни афзал кўрадиган одамга ўхшар эди у. Сўзларини ҳайронлик билан тинглаётганларга у Макка тарафни кўрсатиб, ана шу ердан бир пайғамбар чиқади ва менинг бу сўзларимга шоҳид бўласизлар, деган эди. Ҳаяжон билан айтган бу сўзлари Саламанинг хотирасига жуда қаттиқ муҳрланиб қолган экан, ҳозир уни кўрибоқ эслади. — Ўшанда Макка тарафдан пайғамбар чиқади, деб айтган сен эмасмидинг? — Ҳа, мен эдим. — Ўша Пайғамбарга имон келтирамиз ва сизларнинг таъзирингизни берамиз, деганчи, ким эди? — Ҳа, биз эдик, — деди у бўшашибгина. — Хўш, унда нега имон келтирмаяпсизлар? — деди Салама. Роҳиб анчагина туллак экан. — Тўғри, лекин, — деди чайналиб, — бу сизларнинг одамингизда, биз кутаётган пайғамбар эмас... Ҳануз томирларида ўспиринлик қони қайнаб турган Салама бу ориятсиз роҳибнинг бўғзига ёпишишга тайёр эдию, лекин ўзини босди. Қизиғи, ўша кунги самимият ҳам, бугунги туллаклик ҳам бир одамга оид эди. Оллоҳнинг ўзи асрасин бунақа мунофиқликдан. * * * Боғга кириб қўлига тушган тошни хурмо дарахтига отаётган бола елкасига тушган қўлни ҳис этгунга қадар завқи оламжаҳон эди. Ҳар отганида бирикки хурмо тўкилиб, у югуриб борар, олибоқ оғзига тиқар, еб бўлиб, яна тошбўронни бошлар эди. Қўлга тушганини англагач, юрагини қўрқув босди ва пушаймонда қолди. — Энди қилмайман, амакижон!.. Лекин бу сўз етарли бўлмади. — Бу сенинг биринчи тош отишинг эмаску? — деди ҳалиги одам ва ёқасидан тутганча масжидга олиб келди. — Ё Расулуллоҳ, — деди у одам, — бу болага кучимиз етмаяпти. Хурмоларга тош отишдан бошқа иши йўқ. Жаноби Расулуллоҳ (с.а.в.) болага қарадилар. — Ўғлим, хурмоларга нега тош отасан? — Егим келди... — Энди бундай қилма, остига тўкилганидан е, —дедилар Сарвари олам. Кейин бошини силаб, «Оллоҳим, бу боланинг қорнини тўйғаз!» деб дуо қилдилар. * * * |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling