Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
145 — Бор, ўтин олиб келиб сот. Ўн беш кунгача сени кўрмайин, — дедилар. Бояги одам чиқиб кетди. * * * Ўша кунлар бўлса керак, Расулуллоҳ (с.а.в.) ёнларида ҳозир бўлган еттисаккиз саҳобий билан кўришарканлар, бирдан сўраб қолдилар: — Оллоҳга ва расулига байъат қилмайсизларми (ҳар амрига бўйсуниш ҳақида сўз бермайсизларми)? Ҳамма ҳайрон бўлди. Умр бўйи ҳар бир буйруқларини бажаришга сўз берганларига ҳали ҳеч қанча бўлмаган эдида. — Биз сизга байъат қилган эдик, ё Расулуллоҳ, —дейишди. Пайғамбаримиз бу гапни гўё эшитмадилар. — Оллоҳнинг расули билан аҳдлашмайсизларми? —дедилар. Яна ўша жавоб берилди. Бундай бир аҳдлашув бўлгани, ҳали кўп вақт ўтмагани ҳам эслатилди. Пайғамбаримиз яна эшитмагандек, учинчи марта таклифни такрорлаганларидан кейин саҳобийлар қўлларини узатдилар. — Биз сизга ҳар амрингизни бажаришга сўз берган эдик. Бу гал қандай иш учун байъат қиламиз, эй Оллоҳнинг расули? — дея сўрашди. Шунда Жаноби Пайғамбар (с.а.в.): — Оллоҳгагина қуллик қилишга, унга ҳеч нарсани ширк қўшмасликка, беш вақт намозни ўқишга ва менга итоат қилишга сўз беринглар. Ҳамда... — дея бир муддат тўхтаб турдиларда, пичирлаган овозда қўшимча қилдилар: — Ҳамда ҳеч кимдан бирон нарса истаманг, тиланманг. Расули кибриёнинг (с.а.в.) бу тавсиялари шу ерда ҳозир бўлганларга ҳақиқий маънода таъсир этиши аниқ эди. Улардан бири бўлмиш Авф ибн Молик орадан йиллар ўтиб, бу ҳодиса билан алоқадор хотирасини англатар экан, бундай деган эди: «От устида турганда қамчиси тушиб кетганлар бўларди, аммо уни олиб беришни ҳам ерда турганлардан илтимос қилишмас эди» (яъни, ўзлари тушиб олишарди). * * * Салмон мусулмон бўлганидан бери фурсат топган заҳоти масжидга келар, Расулуллоҳнинг (с.а.в.) орқаларида намоз ўқиш саодати ила шарафланиб қайтар эди. Жума намозларига кела олмаган пайтлари ҳам бўлди, ичи ёнди. Бунинг изтиробини чекар экан, қулларга жума намози фарз эмаслигини ўргангач, бир оз хотиржам тортди. Оллоҳнинг энг охирги пайғамбарининг даъватини қабул этганлардан бўлишдек бир бахт ичида яшарди. Аммо айни чокда, бировнинг қули эди. Эх, уни куфр ҳаётидан қутқариб имонга қовуштирган Улуғ Мавло бир кун келиб қулликдан ҳам қутқариб, ҳурриятини қўлига берармикан?! Шу онда хўжайини билан ўрталарида бирон келишмовчилик ё норозилик йўқ эди. Салмон кўрсатилган ишларни исталганидан ҳам чиройли бажарар, шунинг учун ҳеч ким унинг ибодатларига аралашмас эди. * * * Муҳаррам ойининг ўнинчи куни яҳудийларда бир ўзгариш кўрилди: улар емасичмас эдилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) сабабини сўрадилар: — Оллоҳ таолонинг Мусони (а.с.) Фиръавндан, аскаридан қутқарган кундир бу кун. Шунинг учун рўза тутамиз, — деб жавоб беришди. Пайғамбари замон (с.а.в.) саҳобаларига ўгирилдилар: — Биз Мусога улардан ҳам яқинроқмиз, унга дўст бўлишга улардан кўра лойиқроқмиз, — дедилар ва ҳамон ўша куниёқ рўзага ният этдилар. Асҳоби киромга ўша кунни рўза билан ўтказишни буюрдилар. Кейинги йили Ҳазрати Мусога яна ҳам боғлиқликнинг бир аломати ўлароқ ўша кундан олдинги ва кейинги кунларни ҳам кўшиб, Муҳаррам ойининг тўққизинчи, ўнинчи ва ўн |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling