Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
137 — Оллоҳим, Салама ибн Ҳишомни, Айёш ибн Робиани ва қийноқ остида қолган бошқа мўминларни сен ўзингқутқар. Оллоҳим, сен ҳам Мудор қабиласига тазйиқингни орттир. Юсуф пайғамбар даврида берганинг очлик, қийинчилик каби, уларга ҳам йўқчилик бер, — дея дуо этдилар. Кейин «Оллоҳу Акбар» деб сажда қилдилар. Намозни тугалладилар. Бундай дуолар бомдод намозидан то хуфтон намозигача давом этиб, бир неча кун такрорланди. * * * Абдуллоҳ ибн Убайй Расулуллоҳни (с.а.в.) ёмон кутиб олганидан ҳеч пушаймон эмас эди. Зиёратга келган инсонни 6у шаклда қаршилаш тарбиясизлик, ҳурматсизлик эканини, албатта биларди. Араб урфодатларига кўра, меҳмонга икром кўрсатилиши лозим. Бу хунук ва қўпол хаттиҳаракатларини ҳеч ким асло кечирмас. Бир куни мадиналик бир неча мўмин уни кўргани келишди. Имон келтиришни таклиф қилишди. Аммо Ибн Салул бундай таклиф қилганларнинг оғзига урди: — Ораларингиздаги бир гуруҳ аҳмоқларга ўхшаб биз ҳам имон этайликми? — деди. Унга англатилдики, имон келтириш аҳмоқлик эмас, аксинча, ҳақиқий ақлли киши Оллоҳни бир деб билиши ва Ҳазрати Муҳаммадни (с.а.в.) пайғамбар деб қабул қилиши лозим. Яна айтилдики, қилиб турган ва яна давом эттириш ниятида бўлган бу ҳаракати бузғунчиликдан бошқа нарса эмас. Аммо Ибн Салул бу огоҳлантиришларни қабул этмади: — Бизнинг мақсадимиз Ясрибда сизлар бузган тартибтузумни янгидан тиклаш ва тузатишга ҳаракат қилишдир. Ақлларингиз бўлса, бу буюк сўзларга қулоқ соласизлар, — дея жавоб берди. Ибн Салулдай бир кимса йўлга кирмаслигига қаноат ҳосил қилган ҳолда у ерни тарк этдилар. * * * Ҳавоси кунданкунга яхши бўлиб бораётган Мадинада аввалдан сув тақчиллиги масаласи бор эди. «Румо» деб аталган қудукдан бошқа чучук сувли қудуқлари йўқ ҳисоби. Румога эса, бир яҳудий хўжайин. Мусулмонлар у ердан хоҳлаганча сув ололмасдилар. Яҳудий сувини пулга сотар, текинга ҳеч ким бир томчи ҳам сув ичолмас эди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳам бу қудуқ сувидан бир гал ичган ва хушланган эдилар. — Бу қудуқни сотиб олиб, ўзи қатори бошқа мусулмонларнинг ҳам идишларини тўлдириб, эвазига жаннатда янада хайрли бир қудуққа соҳиб бўлишни ким хоҳлайди? — дея хитоб қилдилар бир куни. Бу муборак хитоб тезда таъсирини кўрсатди. Яъни, орадан ҳеч қанча вақт ўтмасданоқ Ҳазрати Усмон (р.а.) қудуқ эгаси яҳудийнинг ҳузурига борди. Қудуқни сотгин, деб таклиф қилди. Яҳудий кўнмади. —Ҳеч бўлмаса ярмини сот! — деди. —Ярмини қанақа қилиб сотаман? — Қудуқдан бир кун сен фойдаланасан, бир кунмен. Йўли топилганидан яҳудий севинди: — Мана бу бошқа гап! Бундай қилса бўлади. Нархини бозорга сол, — деди. Натижа шу бўлдики, Ҳазрати Усмон унинг ҳовучига ўн икки минг дирҳамни санаб солиб қўйди. Шундан кейин Ҳазрати Усмонга тегишли кунларда сувга харидор бирданига ортиб кетди. Мўминлар келиб икки кунлик эҳтиёжларига етарли сувни олиб кетардилар. Қудуққа яҳудийнинг хўжайинлик галида ҳеч ким келмай қўйди. Нарх ҳам бирданига тушиб кетди. Яҳудий шошиб қолди. Харидорни ўзига тортиш учун у ҳам нархини туширди. Барибир бўлмади. Чунки шериги Усмон навбати куни сувни текинга тарқатаётган эди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling