Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
134 сизга ўргатилгандир». Эй расулим, сен: «Уларни туширган Оллоҳдир», де. Кейин уларни тарк эт, ботил гапсўзлари билан овуниб туратурсинлар» (Анъом, 91). Бу оят уларга таблиғ этилган дамда ҳам уларнинг ҳолида бир ўзгариш сезилмади. Яҳудийларнинг юзлари яна қизармади. Чунки уларнинг мақсадлари ҳақни қидириб, ҳаққа боғлиқ бўлиш эмас эди. * * * Икки киши бир-бири билан тортишиб қолиб, иккиси ҳам жуда ёмон асабийлашди. Ҳатто шундайки, бирининг бўйин томирлари ёрилиб кетар даражада бўртиб, юзининг ранги ва шакли ҳам ўзгариб кетди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) уларни кўраркўрмас: — Мен бир калима биламан, шояд бу одам ўшани айтса, ичидаги аччиқланиш дафъ бўлади. Ўша калима: «Раҳмати Илоҳиййадан қувилган шайтоннинг шарридан Оллоҳ паноҳига сиғинаман» (Аъузу биллаҳи минашшай тонир рожийм) сўзидир, — дедилар. Пайғамбаримизнинг бу сўзларини эшитганлардан бири ўша одамнинг ёнига борди. Расулуллоҳдан (с.а.в.) ўрганганларини унга такрорлади ва: — Шайтондан Оллоҳга сиғин, — деди. Ҳалиги одам косасида гилдираб ўйнаб турган кўзларини унга бурди: — Менда ғайритабиий бир ҳол кўряпсанми? Жинни манмики шайтондан паноҳ тилайдиган ҳолга тушган бўлсам? Сен мени ўз ҳолимга қўй, — деди. Келган киши изига қайтди. Шу пайт пайғамбаримиз (с.а.в.) ёнларидагиларга: — Мард, паҳлавон деб кимга айтадилар, биласизларми?! — дея ҳайқирдилар. — Паҳлавон деб курагини ҳеч ким ерга теккиза олмаганга айтилади, — деб жавоб қилишди. — Йўқ, — дедилар улуғ Пайғамбар (с.а.в.), — асл паҳлавон жаҳли чиққанда ўзига ҳоким бўлган кишидир. Инсон ўзини қўлга олиши осонми? Аммо ҳақиқий тарози ишлайдиган Олий маҳкамада энг зўр паҳлавон сифатида ғазабини боса олганларнинггина тоши босади. Қирқ маротаба мағлуб бўлса ҳам, ҳеч нарса бўлмагандек яна оёққа турадиган, яна ўша иддао билан майдонга отиладиган нафсининг қаршисида доимо уйғоқ, доимо бардам ва қарорли бўлиш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келмайди. Кўнгиллар юз йиллар қаърида қолиб кетган бир хотирани Қуръон оятларидан топиб чиқарди. Пайғамбарлардан Юсуф (а.с.) ҳам: «Мен нафсимни айбсиздир, яхшидир, деб ёнини олмайман. Ҳеч шубҳа йўқки, нафс доимо ёмонликка чорлайди», демаганмиди?! * * * Бир куни Пайғамбар (с.а.в.) бомдод намозидан кейин кўрган тушларини айтиб бердилар: — Қора танли, сочи тўзғиган бир аёлни кўрдим. Мадинадан чиқиб кетди ва Жуҳфада тўхтади, — дедилар. Буни нима маънода таъбир қиларкинлар, дегандай нигоҳлар у Зоти шарифнинг оғзиларига қадалди. Ниҳоят изох берилди: — Мен бу рўёни Мадинадаги вабонинг Жуҳфага улоқ тирилганлиги маъносида тушундим, — дедилар. Бу тушнинг ҳақиқатини эртагаёқ халқнинг ўзи кўзи билан кўради, ичида яшайди ва ҳақиқат эканига шохид бўлади. Чиндан хам ўша куниёқ эса бошлаган ёқимли шамол эски Ясриб ҳавосини янги Мадина ҳавосига алмаштирди. Мадина бутунлай бошқа мадина бўлди. Бу шамол шаҳарга ҳеч қачон чиқмаслик шарти билан жойлашиб олгандай ўзбошимчалик қилаётган золим бир иллатни ҳеч қачон қайтиб келмайдигандай қилиб суриб кетди. Тўшакларда михланиб ётганлар руҳларига бу шамол янгиланиш берди, ичичларига қадар тўйибтўйиб нафас олишнинг нақадар фараҳли эканини ҳис этдилар. Баҳор кела бошлаган сайин дарахтларнинг қупқуруқ таналарига сув |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling