Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet132/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
132
бундай маърузаларини тинглашга мушарраф бўладилар. 
Бир одам пайғамбаримиздан (с.а.в.) ёрдам сўраб келди: 
— Бу одамга ёрдам беринглар, мутлақо ажру мукофотини топасизлар, — дедилар Сарвари 
олам. Сўнгра қўшиб қўйдилар: — Мўминлар бир-бирлари ила деворлари ғишт билан ўралган 
бино каби бўлиши керак. — Бармоқларини бир-бирига чалиштириб, мана бундай дея ишорат 
қилдилар. Яна давом этдилар: — Мўминлар шафқат ва марҳамат борасида бир-бирларига 
нисбатан ягона вужуд кабидирлар. Шундайки, бу вужуднинг биронбир жойида оғриқ ёки зарар 
пайдо бўлса, ўша вужуднинг бошқа қисмлари ҳам бу оғриқни баҳам кўрадилар, беҳаловат 
бўлади. Бир мусулмоннинг бошига мусибат тушса, бошқалар ҳам бунга чора топиши лозим... 
Тул аёлга ёки фақир кимсага ёрдам бериш учун ишласа, кундузлари рўза тутиб, кечалари 
ибодат қиладиган киши каби мақбул бўлишини англатдилар. Бу орада: 
— Ҳар бир мусулмон киши садақа бериши лозимдир, — дедилар. 
Фақир мусулмонларнинг нигоҳлари пайғамбаримизга (с.а.в.) қадалди: «Қандай қилиб 
садақа берайлик, ўзимиз садақага муҳтож ҳолдамизку?» деган маънода жовдирарди бу кўзлар. 
Ораларидан бирлари кўпчиликнинг ҳис-туйғуларига таржимон бўлди: 
— Ё Расулуллоҳ, инсон садақа берадиган бирон нарсага эга бўлмаса, нима қилсин? — дея 
сўради. 
— Ишлаб топади. Ҳам ўзи ишлатади, ҳамда садақа беради. 
Бу сафар бошқа томондан савол келди: 
— Бунга ҳам кучи етмасачи, нима қилади? 
— Унда муҳтож одамларга билак кучи билан ёрдам қилсин. 
— Бунинг ҳам иложини қилолмасачи? 
— Яхшиликни амр ва тавсия этади. 
— Буни ҳам қила олмасачи?! 
— Шарр ишлардан ўзини тияди, бошқаларга зарар бермайди. Бу ҳам ўша одам учун 
садақадир. 
Кейин Пайғамбар (с.а.в.) савол бердилар: 
—Дарахтлар ичида япроқларини тўкмайдиган ва бу ҳоли ила мўмин инсонга ўхшайдиган 
бир дарахт бордир. Қани, айтингчи, бу қайсидарахтдир? Бир бошдан санай бошлашди. У ёнбу 
ёндан ҳар хил дарахт номлари айтилди, аммо ҳеч бириники тўғри чиқмади. Ва ниҳоят: 
— Ўзингиз айтинг, эй Оллоҳнинг расули, — дейишди. 
— Хурмо. Ҳаммаларинг энг кўп кўрган, энг кўп билганларинг дарахтдир. 
Саҳобийлар жавобни узоқлардан қидиришгани боис топа олишмаган эди. 
Набиййи акрам (с.а.в.) бу мавзуда бундай изоҳлар қилдилар: 
— Мўмин кишининг ҳолати ҳақиқатан ҳам ажабланарли, ҳайратомуздир. Ўзига хуш 
ёқувчи, севинтирувчи бир ҳодиса рўй берса, Раббига шукр қилади. Бу эса, ўзи учун хайрли 
бўлади. Қийинчилик, мусибат каби ҳодисалар етса, сабр этади. Бу ҳам унинг учун хайрли 
бўлади. 
Ўтирганлар масалани бу томондан ўйлаб кўргач, япроқларини ҳеч бир мавсумда 
тўкмайдиган хурмо дарахти билан чин мўмин орасидаги ўхшашликни жуда яхши англаб 
етдилар. Бириси иссиқсовуқ мавсумларда ҳам баргларини тўкмай ямяшил қолса, иккинчиси 
хурсанд ва хафа қилгувчи ҳодисалар қаршисида шукр ва сабр ила ўзини мувозанатда сақлаб, 
ҳар икки ҳолда ҳам фойда топади, савоб олади. Бундай мувозанатни сақлай олмаганлар ва 
Оллоҳ берган неъматга қовушганида ҳаддидан ошиб кетган, бирон мусибат келса, ёқасини 
йиртиб додфарёд кўтариб, сабр кўрсатмай, ҳар икки ҳолатда ҳам савобдан маҳрум бўлаётган 
инсонлар йўқ эмасди. 
Ўша куни масжиддан чиқаётганлар Ҳазрати Пайғамбардан (с.а.в.) бундай муборак 
сўзларни эшитдилар: 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling