Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet129/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
129
Ёнида ётган Билол ҳам шундай ҳолатда эди. «Оҳ, бир тунгина бўлса ҳам, димоғимда 
майсаларнинг ҳидини туйиб, Макка водийида тунасам эди. Бир кунгина бўлса ҳам, 
Мажаннанинг суви бошида меҳмон бўлсам... Шома ва Тофил тепаликларини кўрармикинман...» 
каби байтларни ўқир, баъзан бу байтлар кетидан: «Оллоҳим, Утба ибн Робиага, Шайба ибн 
Робиага, Умаййа ибн Халафларга лаънат ёғдир. Улар бизни вафо юрти бўлган бу шаҳардан 
қандай суриб чиқарган бўлсалар, Сен ҳам уларни раҳматингдан чиқар», деб дуоибад этар эди. 
Беморларнинг зиёратига келганлар орасида Ҳазрати Ойиша ҳам бор эди. У ҳам, бошқалар 
қатори, беморлардан ҳолаҳвол сўрар, кўпинча улардан жавоб ололмас, алаҳсираб ўқилган 
шеърларни тинглабтинглаб қайтиб кетар эди. 
Бир куни яна уларни кўриб қайтаркан, уларнинг аҳволидан Расулуллоҳни хабардор этди: 
— Қаттиқ иситма тутиб, на бировнинг гапини тушунадилар, на ўзларининг гапларини 
англайдилар, — деди. Набиййи акрам (с.а.в.) Улуғ Оллоҳга юзландилар: 
— Оллоҳим, Маккани севдирганинг каби, ҳатто унданда устун бир севгила Мадинани ҳам 
бизларга севдир. Тошторозуларимизга баракот бер. Келган бу офатни Жуҳфага кўчир, — дея 
дуо қилдилар. 
* * * 
Расулуллоҳ бир сафар намоз инсонни поклаши ҳақида гапирдилар. Бу суҳбат асносида: 
«Албатта, намоз ёмонлик ва бузуқликдан сақлайди», маъносидаги оят мўминларнинг қалбига 
яна бир марта нақш этилди. Пайғамбаримиз (а.с.в.) сўзларида шундай давом этдилар: 
— Биронтангизнинг эшигингиз олдидан оқиб ўтадиган ариқ бўлсаю ҳар куни унга беш 
марта тушиб ювинсангиз, танангизда кир қоладими? 
— Йўқ, кир қолмайди, эй Набиййаллоҳ, — дейишди. 
— Беш вақт намоз мана шу ариқ кабидир. Бу намоз воситасида Оллоҳ гуноҳларни, 
хатоларни ювади, — дедилар. 
Расули кибриё пайғамбаримиз (с.а.в.) таҳоратдан мавзу очдилар: 
— Бир мусулмон таҳорат олар экан, юзини ювганида, кўзи билан қилган гуноҳлари 
тўкилади. Қўлларини ювганида, қўллари билан қилган гуноҳлари тўкилади, оёқларини 
ювганида, гуноҳнинг устида ташлаган қадамлари афу этилади. Натижада инсон гуноҳ 
қилмагандай покиза ҳолга келади. Умматим Қиёмат куни маҳшарга таҳорат олганда ювадиган 
аъзолари нурли бўлиб келади. Бу нурни зиёдалаштирмоқчи бўлганлар шуни билиб ҳаракат 
қилсин, — дедилар. 
Расулуллоҳ (с.а.в.) таҳоратда мисвок ишлатиб, оғиз ва тишларни тоза тутишнинг маънавий 
жиҳатдан фойдасини тушунтирар эканлар: 
—Мўминларга оғир бўлмаганида, ҳар таҳоратда мисвок ишлатишга буюрган бўлардим, — 
дедилар. 
Буларни эшитган ва Расулуллоҳни яқиндан таниганлар ҳақиқатан ҳам Фахри коинот 
пайғамбаримизнинг ҳар таҳорат олганда мисвок ишлатишларини эсладилар. 
Ўша куни масжиддан чиққанларнинг қулоқларига қуйилиб қолган мана бу сўзларнинг 
умри абадийдир: 
— Бир кишининг жамоат билан ўқиган намози уйида ёки бозорда ёлғиз ўзи ўқиган 
намозидан йигирма бешаража устундир. Киши уйида чиройли таҳорат олгач, жамоат билан 
намоз ўқиш мақсадида масжид томон йўлга тушса, ташлаган ҳар бир қадами уни бир даража 
юксалтиради, ҳар бир қадамда битта гуноҳи тўкилади. Намозда турганида, фаришталар: 
«Оллоҳим, унга марҳамат қилгин», дея қайтақайта мурожаат этадилар. Бу ҳол у киши кейинги 
намозни кутиши муддатида ҳам давом этади. 
* * * 
Усома яна бир куни ўшандагидай алфозда кириб келди. У кўча чангитиб роса ўйнаган, 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling