Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet125/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
125
роҳатбахш бир туйғу келди. 
— Иншаоллоҳ, бу тўғри ва содик тушдир. Билолга ўргат буни. Шу сўзлар билан намоз 
вақтини эълон этсин. Чунки унинг овози сеникидан жаранглирокдир. 
Абдуллоҳ Билол билан бирга бир уйнинг томига чиқдилар. У тушида ўрганган 
калималарни айтиб турар, Билол эса, бу муборак жумлаларни жарангдор овозда такрорлар эди: 
— Оллоҳу акбар, Оллоҳу акбар... 
* * * 
Умар ибн Хаттоб уйғонган бўлсада, ҳали тўшакдан турмаган эди. Мадина узра «Оллоҳу 
акбар. Оллоҳу акбар...» садолари тарала бошлади. Шунда у ўрнидан сапчиб турди. Шошилиб, 
кийимини кияркиймас эшикка қараб чопди. Аёлининг: 
— Нима бўлди, эй Хаттоб ўғли, қаёққа шошяпсиз? — деган саволига ҳам жавоб бермасдан, 
масжидга югурди. Билол азонни тугатган ҳам эдики, либосининг бир учи ерга судралган ҳолда 
Умар ҳансираб кириб келди. 
— Сизни элчи қилиб юборган Оллоҳга қасамки, Билол айтган азонни тушимда эшитдим, — 
деди у. 
Бу сўзлар пайғамбаримизни (а.с.в.) баттар мамнун қилиб юборди. 
— Бу неъмати учун Оллоҳга ҳамд бўлсин! — дедилар. 
* * *
Расулуллоҳнинг масжидларига аёллар ҳам чиқишар эди. Жамоатга қўшилиб, намоз 
ўқишарди. Пайғамбар (с.а.в.) белгилаган тартибга кўра, олдинги сафда эркаклар, кейин болалар, 
кейин эса, аёллар туришарди. Кўпгина эркакларнинг кийимлари ночор эди. Рукуга 
эгилганларида авратлари очилиб кетмаслиги учун баъзилари кийимнинг бир учидан ушлаб 
туришга мажбур эди. Шу туфайли Набий (с.а.в.) аёлларга эркаклар рукудан тургунларича бош 
кўтармасликни, эркакларга эса, намоз тугаб, аёллар тарқалиб кетгунларича ўринларидан 
қимирламасликни буюрдилар. 
Бир сухбат орасида у Зот бундай дедилар: 
— Азон айтишда ва биринчи сафда туришда қанчалик савоб ва мукофот борлигини 
билсалар эди, одамлар ўзаро талашиб қолмаслик учун қуръа ташлашдан бошқа йўл 
топмасдилар. Агар намознинг биринчи такбирига етиб олишнинг савобини билсалар, мусобақа 
қилаётгандек чопиб келган бўлардилар. Хуфтон ва бомдод намозларида қандай ажрларга 
эришишларини билсалар эди, эмаклаб бўлса ҳам масжидга келган бўлардилар. 
* * * 
Қубо қишлоғида бир-бирларига қариндош бўлган икки оила орасида жанжал чиқиб, уриша 
бошлашди. Бу хабар Мадинага етиб келганида Пайғамбар (с.а.в.) саҳобаларига: 
— Туринглар, ўша ёққа борамиз, яраштириб қўяйлик, — дедилар ва бир неча саҳобалари 
билан йўлга тушдилар. Қишлоққа етиб келгач, Амр ибн Авф уруғларини тўплаб, уларни 
яратиштириб қўйдилар, дардларига ҳамдард бўлдилар. 
Намоз вақти кирган бўлишига қарамай, Пайғамбарнинг (с.а.в.) ҳали ҳам қайтмаганларини 
кўрган Билол Абу Бакр ҳазратларининг олдига келиб: 
— Эй Абу Бакр, намозни ўқиб беринг, — деди. Шундан бошқа чора ҳам йўқ эди. Ҳазрати 
Абу Бакр меҳробга ўтиб, намозни бошлади. Улар намоздалик пайтларида Расулуллоҳ ҳам етиб 
келдилар ва дарҳол сафга қўшилиб, имомга иқтидо қилдилар. Пайғамбарнинг келганини 
сезганлар чапак чалиб Абу Бакрга билдирмоқчи бўлишди. У эса бу ишоратларни сезмай
намозни давом эттираверди. Ниҳоят, орқасига қайрилиб қараб, Расулуллоҳнинг ҳам намозда 
турганларини кўрди. Пайғамбаримиз имомликка ўтиб, намозни охирига етказдилар. Салом 
бергач, жамоатга қарата бундай хитоб қилдилар: 
— Эй мўминлар, намозда сиз тарафдан муҳим бир иш содир бўлди — чапак чалдингизлар. 
Билингларки, чапак чалиш аёлларга хосдир. Агар намозда бирон нарсани билдиришга эҳтиёж 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling