Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet128/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
128
Жума намози куннинг энг қизиган пайтига тўғри келарди. Далада ё боғда ишлайдиганлар 
тўғри ўша ердан келишарди. Уларнинг жундан тўқилган кийимларидаги ҳид ҳавони айнитиб, 
иссиқ кунда нафас олишни баттар қийинлаштирарди. Расулуллоҳ (с.а.в.) бу вазиятни тузатишга 
киришдилар. Мўминларни ҳафтада тсамида бир марта ювинишга, имкон бўлса, жума куни 
алоҳида бир либос кийиб масжидга чиқишга ва хушбўй атирлардан сепишга даъват қилдилар. 
Жума кунлари масжидда юзага келаётган нохуш вазият шу йўл билан йўқолди. 
Ўша кунлари Макка мушрикларининг Расулуллоҳга (с.а.в.) суиқасд уюштириш эҳтимоли 
маълум бўлди. Асҳоби киром ҳушёр тортди. Хоссатан, Пайғамбар (с.а.в.) тадбир билан ҳаракат 
қилиш заруриятини ҳис этдилар. Кечаларни бедор ўтказишга мажбур бўлдилар. 
Бир кеча уйқусизлик сўнг ҳаддига етганида, у Зоти Шарифнинг кўнгилларидан: «Қани 
энди дўстларимиздан биронтаси келсаю мен бир оз ухлаб олсам», деган истак кечди. Кўп ўтмай 
ташқаридан қиличнинг шарақшуруғи эшитилди. Пайғамбаримиз: 
— Ким у? — деб сўрадилар. Таниш бир овоз: 
— Менман, эй Расулуллоҳ. Саъд ибн Абу Ваққосман, — деди. Сўнгра якинроқ келиб, 
мақсадини баён этди: — Эй Расулуллоҳ, ёнингизда қоровул бўлиб турсам, сиз озгина дам 
олсангиз, деган эдим. 
Фахри коинот (с.а.в.) ҳазратлари Оллоҳга шукр этиб, дарҳол уйқуга толдилар. 
Бир неча кун давом этган бу ҳушёрлик балки тўсатдан қилиниши мумкин бўлган 
ҳужумнинг олдини олгандир. Балки мўминларни хавотирга солиб, безовта қилган у хабар 
янглиш бўлгандир. Ҳар ҳолда, кўнгилсиз ҳодиса рўй бермади. 
* * * 
Бир кеча Усайд ибн Ҳузайр ва Аббод ибн Бишр шом намозидан кейин кетмасдан
хуфтонгача масжидда колишди. Хуфтонни ўқигач, Пайғамбар (а.с.в.) билан суҳбат қуришди. 
Кейин рухсат сўраб, уйларига кетишди. 
Икки биродар Пайғамбар (а.с.в.) ҳузурларидан чиқиб манзил томон кетар эканлар, 
олдиларида бир нур пайдо бўлди. Улар юрган сари нур ҳам илдамлар, йўлларини ёритиб борар 
эди. Икки ўртоқ қадамлари қаерга тушаётганини, нимани босаётганларини кўриб туришарди. 
Улар ажралгач, нур ҳам иккига ажралди. Бири Усайднинг, иккинчиси Аббоднинг йўлига шуъла 
ташлаб, уйларигача кузатиб қўйди. Кейин нур ғойиб бўлди. Икки дўст буни Оллоҳнинг икроми 
деб билди. 
Расулуллоҳ (с.а.в.) Мадина халқини, яъни, мусулмонию мусулмон бўлмаган барчасини бир 
танбир жон этмоққа ният қилдилар. Бу билан ташқаридан кутилаётган ҳужумларга қарши 
Мадинага кучли ички осойишталик ўрнатилиши мумкин эди. Яҳудийларнинг катталари билан 
учрашдилар. Икки томонга фойда берадиган бир шартнома уларга ҳам лозим эди. 
Бу шартномада: мусулмонлар ва яҳудийларнинг ўз динларида эркин бўлишлари, шаҳарни 
ҳар қандай ҳужумлардан биргалашиб мудофаа этишлари; бир-бирининг душмани бўлган бирон 
қабила билан шартнома тузмаслиги; қурайшликларга ёрдам берилмаслиги; зулм ва ҳақсизлик 
қилганларни ҳимоя этмаслиги; бирон келишмовчилик чиқса, Расулуллоҳга мурожаат этишлари 
лозим, деган муҳим моддалар бор эди. 
Мадина кечаги кунга нисбатан янада қувватли, янада осойишта ҳолатга келди. 
Муҳожирлар билан ансорлар ўртасида биродарлик вужудга келиши билан мусулмон бўлмаган 
мадиналиклар билан яҳудийлар орага солиши мумкин бўлган фитнафасоднинг олди олинган 
бўлса, бутун Мадина халқи қаттиқ эътибор берган бу шартнома туфайли ташқи муносабатларда 
ҳам мавқеълари хийла кўтарилди. 
Ҳазрати Абу Бакр, Билол ва Амир ибн Фуҳайра қаттиқ бетоб бўлиб қолишди. Иситма 
хуруж қилган чоқларда Абу Бакр ҳушидан кетар, алаҳсираб: «Ҳар инсон оила аъзолари орасида 
тонг оттирар, ҳолбуки, ўлим унга чакмонининг камаридан ҳам яқинроқдир», маъносидаги 
байтни такрорлар эди. 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling