Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet118/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
118
Энди Салмоннинг ҳеч шубҳаси қолмади: излаганини топган, узоқ йиллар елкасида кўтариб 
юрган оғир юкдан бир зумда кутулгандек бўлган эди. 
Чуқур бир нафас олди. Расули кибриёнинг (с.а.в.) кўзларига табассум билан боқди. Бу 
нигоҳ билан умри бўйи чеккан бутун изтироблари, бутун жафолари ичидан сизиб чиқиб 
кетганини ҳис қилди. Гўё кучли эсган бир шамол руҳининг теранликларигача кириб ва 
жисмини эзар ҳолатдаги изтиробларини учириб олиб кетгандек бўлди. Бу нигоҳла жаннат 
боғларида сайр қилиб юргандек туйғулар билан тўлган эди ичи. 
Усти ёпилаётган қабрга тараддудсиз кира оларди шу онда. Чунки излаганини топган эди. 
Расулуллоҳга (с.а.в.) тўйибтўйиб хизмат қилишдан бошқа дунёда ҳеч бир орзуи қолмади. 
Бундан кейин яшаяжаги қирқ беш йил давомида бундан бошқа мақсади бўлмади ҳам. 
* * * 
Бани Нажжор вакиллари пайғамбаримизнинг ҳузурларига келиб: 
— Ё Набийаллоҳ, ўзингизга маълум, Асъад ибн Зурора бизнинг қабиладан эди. Энди унинг 
ўрнига бир вакил тайинланг, — дейишди. 
— Сизлар менинг тоғаларимсиз. Унинг ўрнига сизларнинг вакилингиз менман, — дея 
жавоб бердилар Ҳабиби Мавло саййидимиз. Бу муомала билан ҳам Бани Нажжорни 
севишларини, ҳам Асъаднинг дўстлигига кўнгилларида мустасно бир ўрин берганларини 
кўрсатган бўлдилар. 
* * * 
Асъад ибн Зуроранинг вафоти яҳудийларнинг янги бир фитна билан ўртага отилишларига 
сабаб бўлди. Дарҳол оғизлари очилди: «Ҳақиқатан пайғамбар бўлса эди, шундай яқин биродари 
дарров ўлиб қолармиди?» дея бошладилар. 
Қандай маъносиз, ғалати бир сўз эди бу! 
Ҳолбуки, шу яҳудийлар Мусо ва Ҳоруннинг (а.с.) вафотларини қабул қиладилар, уларнинг 
пайғамбарликларига ҳам ишонадилар. Уларнинг ўлимлари пайғамбарликларини инкор 
этмайдию, 
Расулуллоҳнинг 
биродарларининг 
ўлиши 
қандай 
қилиб 
у 
зотнинг 
пайғамбарликларига соя ташлайди?! 
Бундай бетайин сўзлари оғизданоғизга ўтиб пайғамбаримизнинг (с.а.в.) қулоқларига ҳам 
етиб келди. Пайғамбаримиз ачиниб кетдилар. Имон келтирмаслик учун шу қадар кулгили 
ҳолатларга тушадиган қайсарларнинг бу ҳаракатлари ҳақиқатан ачинарли эди. 
— Абу Умоманинг (яъни, Асъаднинг) вафоти жуда ёмон талқин қилинди. Пайғамбар 
бўлганида дўсти ўлмас эди, деяётган эмишлар. Ҳолбуки, мен ўзимга ҳам, бир дўстимга ҳам 
келган ўлим фармонини орқага суролмайман, — дея марҳамат қилдилар. 
* * * 
Масжид иншоси ниҳоясига етди. Учта эшик қўйилди, эшикларнинг чеккалари тош билан 
ўралди. Эшиклардан бири бугунги қибла деворига тўғри келади. Бир эшик «Боби Раҳмат», 
бошқаси «Боби Жибрийл» деб номланди. Расулуллоҳнинг (с.а.в.) хоналарига очиладиган эшик 
«Боби Жибрийл» эди. 
Масжиднинг усти хурмо шохлари ва пўстлоқлари билан ёпилди. Ерга шағал тошлар 
тўшалди. Безак ўлароқ ҳеч нарса қилинмади. Эни тақрибан қирқ беш, бўйи қирқ метр эди. 
Меҳроб Қуддус томонга БайтулМақдисга қаратилди. Аммо пайғамбаримизнинг 
кўнгиллари намозда Каъбани қибла қилиш орзуи билан тўла эди. Орачира кўзларини самога 
тикиб: «Оллоҳим, қалбимдагини ўзинг биласан», дегандек Масжиди Ҳарамга йўналиш амрини 
кутаётганларини арз этардилар. 
Мадинага келганларига етти ой бўлганида, пайғамбаримиз (с.а.в.) уй соҳиби Абу Аййуб 
алАнсорийга ташаккур билдириб, ўз хоналарига кўчиб ўтдилар. 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling