Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
114 қўллари унинг елкасини силар эди: — Эй Сумаййанинг ўғли, ҳаммага биттадан мукофот бўлса, сенинг мукофотинг икки баробар берилади. Дунёдан энг сўнгги насибанг эса, бир ичишлик сувли сут бўлади. Сени йўлдан озган жамоат ўлдиради, — дедилар яна. Бу сўзлар масжидда ишлаётган ишчилар орасида ёйилди. Нигоҳлар Амморга айрича бир маъно ила боқа бошлади. Қачон содир бўлишини ёлғиз Оллоҳ биладиган хосиятсиз бир мужодала ва бу мужодалада Амморнинг жонига қасд қилажак осий бир жамоатнинг хаёли келди кўнгилларга. Демак, Аммор табиий бир ўлим билан ўлмаяжак, дунёдан охиратга шаҳидлик унвонини ҳам олиб, оддий инсон етишиши мумкин бўлган энг устун мартабани қозониб кетажак. Қандай ажиб қисмат... Демак, бу оиланинг ҳар бир аъзоси шаҳид бўлажак. Олий Девоннинг жазо ва ҳисоб-китоби учун қурилган кунда «шаҳидлар оиласи» сифатида боражаклар ҳузури Мавлога... Йилларча аввал дастлаб онаси Сумаййа, кейин отаси Ёсир мушрикларнинг қўлида инграбинграб жон берган эдилар. Ислом байроғи кўтарила бошлаган йилларнинг илк икки шаҳиди бўлишдек барҳаёт бир ном қозонган эдилар. Ёлғиз қолган Амморнинг имонига Оллоҳ ва расули биргаликда гувоҳлик берган. Коинот чеврасида бундан ҳам ортиқ гувоҳлик топиб бўладими? Амморнинг ўзи ҳам бир пайтлар куфр йўлига қайтмагани учун исканжага тобеъ тутилган. Ҳаётининг охирги дамларида эса*ҳақнинг ва адолатнинг тарафини тутгани учун жонига қасд қилинажак. Дунёнинг ҳеч бир нарсасига соҳиб бўлмаган, бироқ дунё эвазига ҳам топиб бўлмайдиган бир шарафни кичик қалбидаги имон билан, ҳурмат билан, муҳаббат билан топган Аммор!.. Асрлар берисидан сизга севгиларимиз, ҳурматларимиз ва саломларимиз!.. Мадинада Қуръондан илк нозил бўлган сура Бақара сураси бўлди. Вақтивақти билан, турли ҳодисаларга алоқадор ўлароқ оятлар тушар, Расулуллоҳ (с.а.в.) Маккада бўлганидек, бу оятларни қайси сурага ва қайси оятдан олдин ва кейин ёзишларини асҳобларига билдирар эдилар. Бу ҳам пайғамбаримизнинг қалбларига келган илҳом натижасида бўлаётгани шубҳасиз бир ҳақиқат эди. Мадинадаги яҳудийларга аждодларига берилган неъматларни эслатиб келган оятлар Бақара сурасидан жой олди: «Эй Бани Исроил, сизларга инъом қилган неъматимни эсланглар ва Менга берган ваъдааҳдга вафо қилинглар. Шунда мен ҳам аҳдга вафо қиламан. Ва мендангина қўрқинглар. Сизлардаги нарсани (Тавротни) тасдиқ этган ҳолда нозил қилган нарсамга (Қуръонга) имон келтиринглар. Уни биринчи инкор қилувчилардан бўлманглар. Ва оятларимни қиймати оз нарсаларга алиштирманглар ва мендангина эҳтиёт бўлинглар. Ҳақни ботилга аралаштирманглар ва билган ҳолингизда ҳақни беркитманглар. Намозни тўкис адо қилинг, закотни беринг ва рукуъ қилгувчилар билан бирга рукуъ қилинг. Одамларни яхшиликка чорлаб, ўзларингизни унутасизларми? Ҳолбуки, ўзларингиз китоб (Таврот) тиловат қиласизлар. Ақлларингизни юргизмайсизларми? Сабр ва салот (намоз ўқиш) билан мадад сўранглар. Албатта, у (намоз ўқиш) оғир ишдир. Магар ўзларининг Парвардигорларига рўбарў бўлишларини ва шубҳасиз унга қайтажакларини биладиган шикастанафс зотларга (оғир эмасдир). Эй Бани Исроил, сизларга инъом қилган неъматимни ва сизларни бутун оламдан афзал қилган пайтимни эсланглар. Биров биров томонидан ҳеч нарса ўтай олмайдиган, ҳеч кимдан оқлов қабул қилинмайдиган ва (гуноҳлари учун) эваз ҳам олинмайдиган — ёрдам берилмайдиган Кундан қўрқинглар» (Бақара, 40 — 48). Яҳудийларга Бақара сурасида илк хитоб ана шундай бошланди. Одоб ҳудудидан тажовуз этмасликлари ана шундай тавсия этилди. Улар Расулуллоҳни (с.а.в.) танишлари ва имон келтиришларининг ўзгача бир қий мати бор эди. Чунки келиши кутилаётган пайғамбарни бутун васфлари билан танишларини |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling