Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet113/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
113
теранликларида тасаввур этаётган эди. 
Бироқ бояги одамнинг гапини Набиййи акрам (с.а.в.) ҳам эшитдилар, шу сабабли 
Амморнинг: «Мен бу байтда сени назарда тутмаганман», дейишига ҳожат қолмади. 
— Бу одамлар Аммор билан нимани тортишадилар? Аммор менга кўз қароғим каби 
яқиндир, — дедилар. 
Эҳтимол Расулуллоҳ (с.а.в.): «Амморни кўзимнинг қорачўғини асрагандек асрайман, унга 
урилган таёқ менга урилгандекдир...» демоқчи бўлгандирлар. Пайғамбарлар имоми 
саййидимизнинг бу илтифотлари учун Аммор ҳатто бурнига таёқ тушишига ҳам севинчла рози 
бўларди. 
Имони мустаҳкам экани хоссатан Қуръон оятларида баён қилинган Аммор ҳақида 
Набийлар сарвари яна: «Аммор бопшдан тирноғигача имон билан тўладир, имон унинг 
иликларигача киргандир», дея марҳамат қилганлар. Саййидимизнинг бу кунги илтифотларини 
эшитган 
Амморга энди қўрқув ва ташвиш ҳеч нарса бўлмай қолди! 
Аммор бой эмасди. Оллоҳнинг ва расулининг ризоликларига эришиш йўлида бирон 
сарфхаражат (эҳсонинъом) қила олмаган. Аммо имкони бўлганида кўп нарсасини эмас, ҳамма 
нарсасини ҳеч ўйламасдан берадиган даражадаги бир севги билан пайғамбаримизга боғланган 
эди. Абадий саодатга у зотнинг иршоди ила эришган, ахир. У зот ўл деган жойда ўлиш у учун 
бир шараф ва обрў масаласи зди. 
Аммо бу илтифотдан Амморнинг боши ғурур ила кўтарилмади, шукр туйғуси билан, 
миннат ҳисси билан эгилди. Кўнглининг энг теранликларидан келган, ҳеч қандай ёмон ҳис 
кирлатмаган соф ва тиниқ сўзлар малакут оламига юксалди: «Оллоҳим, сенга ҳамд айтаман ва 
шукр қиламан...» 
Шивирлаб айтилган бу биргина жумлага айни тиниқликда бўлган бир неча томчи кўзёши 
ҳамроҳ бўлди. Лекин буни бирон киши сезмади. Чунки бу иссиқда, оғироғир тошларни 
таширкан, шундоқ ҳам пешоналардан резареза тер тўкилаётган эди. 
Бу терлар ҳам, бу кўзёшлар ҳам эртага айриайри, шу билан бирга, ўзаро 
мусобақалашаётгандек қиймат қозониб, Набиййи акмал ҳазратларининг: «Ким Оллоҳ ризоси 
учун бир масжид қурса, Оллоҳ ҳам унинг учун жаннатда бир кўшк қуради», деган муждалари 
рўёбга чиқажак. Хуллас, масжид қурилиши Оллоҳ ризоси учун олинган нафаслар, Оллоҳ ризоси 
учун ташланган қадамлар, ташилган ғиштлар, қорилган лойлар ҳамроҳлигида давом этарди. 
Бир неча кун ўтди... 
— Буни қаранг, ё Расулуллоҳ, мени ўлдиради булар, ўзлари кўтара олмайдиган юкларни 
менга юклашяити,— деб қолди Аммор. 
Дарҳақиқат, ҳамма биттадан ғишт ташиса, унинг орқасига иккита юклашибди. Терлаб-
пишиб кетган, чанг ва тупроқ тер билан қоришиб ажиб бир тусга кирган, бу тус юк остида 
хориган вужудга айри бир ранг қўшар эди. Ҳазрати пайғамбаримиз (с.а.в.) кулимсирадилар. 
Бу ҳолатни кўрган ва келажакда «Мўминларнинг онаси» унвонини оладиган Умму Салама 
(р.а.) айтади: «Расулуллоҳ (с.а.в.) саййидимизни унинг сочларига қўнган чангтупроқни 
қоқаётган ҳолатда кўрдим. Дердиларки: «Шўринг қурсин, эй Суммаййанинг ўғли... сени 
ўлдирадиганлар булар эмас, сени ўлдирадиганлар йўлдан озган бир жамоатдир». 
Анча кейин Ҳидоят имоми бўлмиш жанобимиз (с.а.в.) атрофдагиларга қараб: 
— Амморни осий бир жамоат ўлдиради, — дедилар. 
Амморнинг ичида бир учқун жизиллагандек бўлди... 
Нималиги номаълум, қисқа бир муддат ичида келиб кетадиган бир учқун. Кейин: «Мен 
ҳам инсонман, ҳақ узра бўлай, ҳақ йўлда ўлай, қандай ўлсам ҳам», деган хаёлдан лабларида бир 
кулимсираш сезилди. Зотан, дунёнинг охири ҳам ўлим билан битмайдими, ахир? 
Бу ўйфикрлар Амморнинг зеҳнини машғул қилар экан, Расулуллоҳ ҳазратларининг (с.а.в.) 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling