Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
110
тушини ипиданигнасигача ҳикоя қилиб берди. 
Расулуллоҳ (с.а.в.) унга кулимсираб, тушини таъвил этдилар: 
— Боғ Ислом динидир. У устун Ислом устунидир. Ёпишганинг тутқич эса, то ўлгунингча 
Исломда қолишингга аломатдир, — деб мужда бердилар. 
Кечаги муҳим қарорининг нақадар тўғри ва ўринли экани маънавий оламда ҳам 
тасдиқланган эди. Абдуллоҳнинг кўнгли ҳузур ва сукунатга тўлди. Илмининг фойдасини ибн 
Салом шундай кўрган эди. 
Ўша кунлари нозил бўлган бир оятда: «Куфр келтирганлар: «Сен пайғамбар эмассан», 
дейдилар. Айтгинки: «Сизлар билан менинг ўртамиздаги даъвони ҳал этишга Оллоҳнинг 
шоҳидлиги ва Китоб илмидан хабардор (киши) кифоядир», (Раъд сураси, 43-оят) дейилди. Бу 
оятдаги «Китоб илмидан хабардор (киши)» деганда Абдуллоҳ ибн Салом ва у кабилар назарда 
тутилганига шубҳа йўқ. 
* * * 
Макка. Расулуллоҳ (с.а.в.) бу шаҳарни тарк этганларидан бери у кишидан тузукроқ хабар 
ололмаган икки қизлари бир кеча эшикларининг оҳиста сасла тақиллаётганини эшитдилар. Шу 
қадар оҳиста, эшик қоқаётган одам гўё, қўшнилар эшитмасин, деяётгандай эди. 
Опасингилни бирдан ҳаяжон қоплади. Тун ярмида ким ҳам келиши мумкин?! Бир-
бирларига тикилдилар ва эшикка яқинлашдилар. 
— Ким у? — дея сўроқладилар. 
— Мен Зайдман. 
Шивирлаб айтилган бу калималар опасингилдаги қўрқувни бир онда кетказди. 
Кўнгилларини севинч қоплади. Овоз эгасини дарҳол танидилар. Эшикни очдилар. 
— Қалайсизлар, Умму Гулсум, Фотима? 
— Яхшимиз, эй Зайд, ўзинг ҳам омонмисан? Отамдан нима хабар бор? 
Зайд Жаноби Расулуллоҳнинг (с.а.в.) саломларини етказди. Ўзларини Мадинага олиб 
кетмоқ учун келганини тушунтирди. 
Ниҳоят яхши хабарлар келди, кўнгилларга сув сепилди. 
Тайёргарлик узоқ чўзилмади. Умму Гулсум, Фотима, пайғамбаримизнинг хотинлари 
Савда, энага (Зайднинг хотини) Умму Айман, ўғли Усомалар ҳозирлик кўриб, тез орада йўлга 
чиқилди. 
Бошқа тарафдан Абу Бакрнинг ўғли Абдуллоҳ онаси ва синглиси Ойишани олиб, улар ҳам 
Мадина сари йўл олишди. 
* * * 
Пайғамбаримиз (с.а.в.) Мадинада яшай бошлаганларига бир ой бўлганида Қубо 
қишлоғидан эски танишлари — бир неча мусулмонлар кириб келди. Юзларини ғам босган, 
кўзларида маҳзунлик. Одатда дўст дўстни кўрса севинади, аммо дўсти ғамташвишда бўлса, 
қандай севинади одам? 
— Салом бўлсин сизга, эй Оллоҳнинг пайғамбари! 
— Сизларга ҳам салом бўлсин, эй қуболик мўминлар. 
— Аччиқ хабар билан келдик, ё Набийаллоҳ. Кулсум ибн Ҳидм вафот этди... 
Ҳақиқатан ҳам аччиқ хабар эди. Бу хабардан Расулуллоҳ (с.а.в.) ғамгин бўлдилар. Қубода 
Кулсумнинг уйида меҳмон бўлган эдилар. Биродарларини олиб, тезда йўлга чиқдилар. 
Кулсум, кўп мушриклар қатори, умрини бутпарастликда ўтказган, сочларини бутга сажда 
қилақила оқартирган одамлардан эди. Аммо ҳаётининг охирги йилида Макка тарафлардан эсган 
ширин бир шамол унга янги бир ҳаёт ва руҳ ҳадя қилди. Бу шамол унинг кўзларини очди, 
кечгача олдида бош қўйиб, ибодат қилган бутлари бирор илоҳ бўлолмаслигини, улар оддий тош 
ёки қуруқ ёғочгина эканини англади. 
Сўнгги йил пушаймонлик йили бўлди. Ўтган кунларининг зарар ила, зиён ила ўтганини 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling