Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
107
қалби меҳрга тўлиб қайтди. Кетидан Расулуллоҳнинг раҳмат ва баракот тилаб қилган дуолари 
Олий Девонга етказилди. 
Яхши бор, Зайд. Асрлар давомида сенга кўнгил тўла ҳурматлар ва саломлар етиб 
турсин!.. 
Пайғамбарлар имоми (с.а.в.) «Бисмиллоҳ» деб энди таомга қўл чўзган ҳам эдиларки, Саъд 
ибн Убода тирит
билан қайнатма гўшт олиб келиб қолди. 
Расулуллоҳ (с.а.в.) Абу Аййубнинг уйида эканлар, ҳамма қўлдан келганича иззатикром 
қилгиси келар, пайғамбарга хизматларини таклиф этишар, Оллоҳдан раҳмат ва баракотлар 
тилашар эди. 
Бир куни Абу Аййуб идишни олгани кириб, хоними тайёрлаб берган саримсоқли таомга 
Расулуллоҳ қўл теккизмаганларини кўрди. Расулуллоҳ (с.а.в.) изоҳ бердилар: 
— Ичида саримсоқ бор экан. 
Абу Аййуб пайғамбаримизнинг нима демоқчи эканларини тўла тушунмади. 
— Саримсок ҳаромми, эй Расулуллоҳ! — дея сўради хавотирланиб. 
— Йўқ, аммо меи емайман. Чунки мен сен кўрмайдиган ва гаплашмайдиган Жаброили 
амин билан рўпарамарўпара сўзлашаман, — дедилар. 
Шундан кейин Расулуллоҳнинг дастурхонларига пиёзли ва саримсоқли овқатлар 
қўйилмади. 
* * * 
Ҳижрат сафари чоғи ўркачида Расулуллоҳни келтирган туя мутлақо бир фариштанинг
буюк бир эҳтимол ила, Жаброили аминнинг идораси остида эди. Келиб чўккан жойи эса, 
Коинот Эгаси тарафидан «Масжиди Набавий» сифатида тайин этилди. Буюк Мавло 
пайғамбарлар имомининг (с.а.в.) шу ерда ибодат қилишини, муборак вужудининг шу ерда 
қолишини хоҳлаган эди. 
Пайғамбар (с.а.в.) бир куни Мадина катталарига туя чўккан майдонни кўрсатиб, масжид 
қуриш учун сотиб олмоқчи эканларини айтдилар. 
Муоз ибн Афро: 
⎯ Бу ер менинг ҳимоямдаги Саҳл ва Сухайл исмли икки етим болага қарашлидир. Мен 
уларнииг кўнглини оламан, бу ерни эса Оллоҳ ризоси учун бераман, — деди. 
Бу таклиф қабул этилмади. Мадиналикларнинг, ҳатто майдон эгалари бўлмиш етим 
болаларнинг самимий таклифлари ҳам рад этилди. Ҳазрати Абу Бакрдан (р.а.) қарз олиб, ернинг 
ҳақини бердилар. 
Шундай қилиб, Расули акрам (с.а.в.) бир масжид қуриш учун озгина ерни ҳам пулларига 
сотиб олдилар. 
Муоз билан дўстларининг таклифлари моддий жиҳатдан рад этилди. Лекин иш бу 
билангина битмас эди. Бундан бу ёғи энди кдлбларнинг асроридан воқиф бўлган Буюк 
Мавлонинг йўриғи ила бошқариладиган, маънавият оламидаги муомала унга кўра 
юритиладиган бўлди. Оллоҳ таоло бу таклиф эгаларининг мақсадғояларини биларди. 
«Майдонни биздан ҳадя сифатида қабул этинг», деяётганлар бу сўзларини тил учида 
айтяптиларми ёки чин кўнгилдан айтяптиларми — таклифларга Олий Девонда шу томондан 
қараладигаи, шу жиҳатдан баҳо бериладиган бўлди. 
Масжид қуриладиган майдонда бир неча туп хурмо бор эди, кесилди. Илгари у ерга 
кўмилган бирикки мушрикнинг қабри очилиб, суяклари бошқа жойга кўчирилди. Ер 
текисланди. Бир ёндан ғиштлар қуйила бошланди. 
* * * 
Расулуллоҳ Мадинани шарафлантирган илк кунларда мусулмон бўлганлардан бири Умму 
Сулайм хоним эди, Эри Молик Исломни қабул этмади. Ўн ёшга қадам босган бир ўғиллари 
бўлиб, исми Анас эди. Умму Сулайм ёлғизгина Анасининг ҳам Исломга киришини истарди. 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling