Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
105
даф (чилдирма) чалиб, бир овоздан: 
«Нажжор қизларимиз биз, не бахт, не саодат! Қўшни бўлдилар бизга пайшмбар Муҳаммад 
(с.а.в.)», байтини ўқий бошлашди. Набиййи акрам (с.а.в.) ташқарига чиқдилар, кулимсираган 
ҳолда: 
— Сизлар мени яхши кўрасизларми? — дея сўрадилар. 
— Ҳа, эй Оллоҳнинг расули, яхши кўрамиз, — деган жавоблар янгради. 
— Оллоҳга қасам, мен ҳам сизларни яхши кўраман. Валлоҳи, сизларни севаман. Оллоҳ 
шоҳид, кўнглим сизлар биландир, — дедилар Сарвари Олам (с.а.в.) тўлқинланиб. 
* * * 
Расулуллоҳ (с.а.в.) зиёратга келганлар билан кўришдилар. Мадинани айлангани кўчага 
чиқдилар. Ўрин бўлди дегунча дўстларига Ислом динининг аҳкомидан оғиз очардилар. 
Бу орада яҳудий олимларининг катталаридан Абдуллоҳ ибн Салом ҳам Расулуллоҳнинг 
суҳбатларини эшитиб қолди. 
— Эй инсонлар, ораларингизда саломни ва саломлашишни йўлга қўйинг. 
Меҳмонларингизга икром кўрсатинг. Қариндош-уруғингизга ҳурмат билан муомала 
қилинг. Ҳамма уйқуга кетса, сиз Оллоҳга ибодат қилинг, саломатлик ила жаннатга киргайсиз! 
— дер эдилар у зот. 
Сўзи гўзал, дилбар, нутқи виқорли бир шахсият эдилар. Абдуллоҳ у ердан кетар экан
ичида типирчилаган бир туйғу тилга кирди: «Бу чеҳранинг эгаси ёлғончи бўлолмайди». 
* * * 
Ўша кеча Хуйайй ва Абу Ясир исмли икки яҳудий акаука, уйларига сўлғин бир ҳолда 
қайтишди. Бошлари эгик, қўллари толғин, ияклари осилиб кетган. Гўё даҳшатли бир нарса рўй 
бергандек ё бирор нохуш хабар олгандек ёки ҳақоратлангандек. 
Хуйаййнинг қизи Сафиййа ҳар оқшом отасини йўлдаёқ қаршилар, қучоғига отилар эди. Бу 
оқшом ҳам узоқдан кўрибоқ чопқиллаб келди, аммо отаси гўё ҳеч нарса кўрмагандай ёнидан 
ўтиб кетди. 
Ичкари киришди. Сассизсадосиз ўтиришди. Вақт хийла ўтди, лекин кўзларидаги 
сўлғинлик ўзгармади. Ниҳоят, Абу Ясир тилга кирди. Бошини кўтармасдан, ердан кўзини 
узмай, сўз бошлади: 
— Сенингча, ўша одам ҳақиқатан шумикан? Хуйайй ғамгин, кин аралаш оҳангда жавоб 
қилди: 
— Асло шубҳам йўқ, мутлақо ўша... 
— Яъни, уни танидинга, аминмисан шунга? 
— Ҳа. 
— Хўш, энди нима қилиш керак деб ўйлайсан? Бирор фикринг борми?.. 
— Душманлик ва кин, — деди Хуйайй. — То ўлгунимча, ўлигим билан мозорга 
киргунимча кин ва душманлик қиламан... 
Шу ерда гапи узилди. 
Сафиййа ҳам бу гапларни эшитди, лекин ҳеч нарса англамади. Ўлгунича душманлик 
қилинадиган одам ким эди? Унинг гуноҳи не? Отасига, амакисига ёки оила аъзоларига нима 
ёмонлик қилган у? 
«Ким бу одам, отажон? Бизга нима ёмонлик қилди?» — Сафиййанинг кўзларида шу 
саволлар ёзилган эди. Бу кўзлар бир оз сўнгра амакисига ҳам тикилди, аммо жавоб топмади. 
Отасидан, амакисидан садо чиқмади. Қани қовоқлари очилса. Аксинча, тишлари ғичирлар, 
ҳамон ҳузурсиз бир ҳолатда эдилар. Сафиййа бу вазиятда бирон жавоб олиш имкони йўқлигини 
англади. 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling