Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
102
кўринмайди. Шундай экан, кучингиз етганича, бир хурмонинг ярмини биродарингизга бўлишиб 
бериш орқали бўлса ҳам, ўзингизни дўзах ўтидан қутқаришга ҳаракат қилинг. Чунки у ерда 
яхши амаллар эвазига унинг ўн мислидан етти юз мислигача ажр берилади. Ассалому алайкум 
ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ... 
Сўзларини тугатиб, Муҳаммад Расулуллоҳ (с.а.в.) ўтирдилар. Қисқа муддат дам олгач, яна 
ўринларидан турдилар ва қуйидаги тарзда гапира бошладилар: 
— Ҳамду сано Оллоҳгадир. Унга ҳамду санолар айтаман. Ундан ёрдам сўрайман. Нафс 
балосидан, гуноҳлардан қочиб Оллоҳга сиғинамиз. Оллоҳ бандасини ҳидоятга эриштирса, ҳеч 
ким уни йўлдан оздира олмайди. Жаҳолат ботқоғига чўктирганини эса, ҳеч ким қутқара 
олмайди. Мен гувоҳлик бераманки, Оллоҳдан ўзга ҳеч бир илоҳ, маъбуд йўқдир. Ёлғиздир, 
шериги йўқдир. Энг гўзал калом Оллоҳ таолонинг муқаддас китобидир. Оллоҳ кимнинг 
юрагини ушбу китоби билан зийнатлантирса, куфрдан қутқариб Ислом динига киргизса ва у 
Оллоҳнинг китобини бандаларининг сўзларидан устун қўйса, саломатга, саодатга эришибди 
демакдир. Чунки у сўзларнинг энг гўзали, энг таъсирчанидир... Оллоҳ севган нарсани севинг. 
Оллоҳ таолони чин юракдан, бутун борлиғингиз билан севинг. Оллоҳнинг каломидан, уни зикр 
этишдан зерикманг. Қалбингиз нафсингизга асир тушмасин. Чунки Қуръон Оллоҳнинг яратган 
нарсаларидан танлангани ва сараланганини ифода этади. Оллоҳ таоло китобида амалларнинг 
энг хайрлиси, итоатнинг энг қадрлиси, сўзларнинг энг таъсирчанини баён этиб, инсонларга 
етган турлитуман ризқларнинг ҳаром ва ҳалоли унда белгилангандир. Шундай экан, Оллоҳга 
тоатибодатларингизни давом эттиринг, унга ҳеч нарсани шерик қилманг, уни жондилингиз 
билан севинг. Тилларингиз сўзлаган чиройли сўзларингизни амалда тасдиқлаб, Оллоҳга садоқат 
кўрсатинг. Юрагингизни Оллоҳнинг розилигига уйғун севги туйғуси билан тўлғазинг. Ҳеч 
шубҳа қилмангки, Оллоҳ таоло амрининг бузилишидан ғазабга келади. Салом бўлсин сизларга, 
эй дўстларим. 
Сўнгра Расулуллоҳ (с.а.в.) имомлик қилдилар, икки ракат намоз ўқидилар. Кеча 
намозларидагидай, баланд овозда ўқидилар. 
Шу зайл илк жума намози ўқилди. Ислом дини вужудга келганидан буён ўтган йиллар 
ичида илк бор улкан бир жамоат, ҳеч бир хавфхатарсиз, ташвишсиз намоз ўқиди. 
Намоз ўкиб бўлингач, Улуғ Йўловчи яна туяга миндилар. Ёри ғорларини яна орқага 
мингаштирдилар. Иккала томонлари мўминлар билан қуршалган ҳолда Ясриб сари йўл олдилар. 
Пайғамбаримиз Қасванинг жиловини қўйиб юборган эдилар. 
Йўллар, уйларнинг томлари одамларга тўлиб кетган. Эркагу аёл, каттаю кичик, болабақра 
— ҳамма хурсанд. 
Болалар: 
— Расулуллоҳ келдилар!.. Оллоҳнинг пайғамбари келяптилар!.. — деб тинмай бақириб-
чақирар эдилар. 
Ёш қизлар: «Толаъ албадру ъалайна мин санийатил вадоъ...» деб бошланадиган 
байтларини қўшиқ қилиб куйладилар: 
Вадоъ тепаликлари узра (ўн тўрт кунлик) ой кўринди. 
Оллоҳга даъват этувчи пайдо бўлгач, 
бизга ҳам шукр қилиш вазифаси тушди. 
Эй Оллоҳнинг расули, сен бизнинг орамизга юксак 
бир дин билан келдинг, 
Келдингу бизларга шараф бердинг... 
— Эй Оллоҳнинг расули, уйимизга марҳамат қилинг!.. Сизга хизмат қилишни шараф деб 
билгувчи бир оиланинг меҳмони бўлмайсизми?.. 
Ўта самимийлик билан қилинган бу таклифга Расулуллоҳ (с.а.в.) қандай жавоб бера 
олардилар?.. 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling