Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
* * * Расулуллоҳ (с.а.в.) кетганларидан бир неча кун ўтгач, одамлар Али ибн Абу Толибни «Абтох» деб аталувчи жойда, тепаликда кўрдилар. — Ким амакиваччамга омонат қўйган бўлса, келиб мендан олсин, — дерди у. Эгалари келиб омонатларини олдилар. Расулуллоҳнинг топшириқларини бажариб бўлгач, Али ҳам «Қайдасан, Ясриб» дея дарҳол йўлга тушди. Кечалари юриб, кундузлари яширинар эди. Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий www.ziyouz.com кутубхонаси 100 Расулуллоҳ (с.а.в.) дастлаб Кулсум ибн Хддмдан хурмо ёядиган жойни ҳадя этишини сўрадилар. Намозгоҳ қилмоқчи эдилар. Кулсум бу таклифдан боши осмонга етди. Нуроний юзли пайғамбаримиз ўша ерда намоз ўқий бошладилар. Мўминлар билан сўққабош Саъд ибн Ҳайсаманинг уйида учрашардилар. Кубо қишлоғида масжид қуришга бел боғладилар. — Менга Хоррадан тош олиб келинглар, — деб бу юрдилар. Мўминлар дарҳол ишга киришишди. Бир зумда тошлар уюлиб кетди. Шу аснода пайғамбарлар султони Муҳаммад Расулуллоҳ (с.а.в.) масжиднинг қибла деворини шахсан ўзлари чиздилар, сўнгра қўлларига бир тошни олиб, ушбу деворнинг пойдеворига қўйдилар. Ҳали ҳам шу қишлоқда меҳмон эдилар. Лекин илк иш ўлароқ бир ибодатхона қуришни лозим топдилар. Масжид пойдевори инсоният эришиши мумкин бўлган энг устивор имон ишқи туйғулари билан қўйилди. Бу масжиднинг қурилишини режалаштирган ва унинг тамал тошини қўйган инсон эса, пайғамбарлар имоми, улуғ Расулуллоҳ (с.а.в.) эдилар. Пайғамбаримиз ёри ғор биродаларига ўгирилдилар: — Сиз ҳам бир тош қўйинг, ё Абу Бакр. Ҳазрати Абу Бакр бажонудил рози бўлдилар. Тош келтириб, жаноби пайғамбаримиз (с.а.в.) қўйган тошларининг ёнига қўйдилар. — Сиз ҳам бир тош қўйинг, ё Умар. Ҳазрати Умар ҳам бир тошни олиб Ҳазрати Абу Бакр тошининг ёнига қўйди. — Ё Усмон, бир тош қўйинг. У ҳам қўйди. Шундан кейин Расулуллоҳ (с.а.в.): — Ҳамма тошини қўйсин, — деб буюрдилар. Шу йўсинда масжиднинг деворлари Оллоҳ розилигидан бошқа ҳеч нарсани умид қилмаган камсуқум инсонлар томонидан қад кўтара бошлади. Бир неча кун ичидаёқ Кубо масжиди қуриб битказилди. Улуғ ҳидоят йўлининг беқиёс йўлбошчиси энди намозларини шу ерда ўқий бошладилар. — Хушхабар, ё Расулуллоҳ, Али келди! Пайғамбаримиз фидокор Алини кўзёшлари билан кутиб олдилар, қаттиқ қучоқлаб, бағриларига босдилар. Алининг роса чарчагани шундоққина кўриниб турарди. Аммо у ҳам оғир машаққатлар энди орқада қолганини ҳис этган, Оллоҳнинг нафакат инсоният, балки бутун коинотга раҳмат қилиб жўнатган Расули Зишони билан дийдор кўришгач, чарчоғини ҳам унутган эди. Ҳолбуки, неча кунлар яёв юриб босиб ўтилган йўллар уни роса ҳолдан тойдирган, оёқлари қавариб, ёрилиб кетган эди. Алининг ёрилиб кетган оёқларини кўриб Жаноби Пайғамбаримиз шафқат ва марҳамат дарёси бўлган қалбларидан отилиб чиққан кўзёшларини тўхтата олмадилар. Муборак қўллари билан Алининг оёқларини силадилар. Али бу қўлларнинг тафтидан енгил тортиб, бир зумда оғриқ ҳам босилди. Расулуллоҳ (с.а.в.) чиқиб кетганларидан кейин Маккада содир бўлган воқеаларни бирмабир сўзлаб берди. Омонатларни эгаларига топширганини билдирди. Сўнгра эндигина мусулмонликни қабул этган бир бева аёлнинг меҳмони бўлди. Шу аснода Суҳайб ибн Синъон ҳам етиб келди. Расулуллоҳ (с.а.в.) билан дийдор кўришди. Пайғамбаримиз уни: — Жуда тўғри иш тутдинг, баракали олдисотди қилдинг, эй Суҳайб! — дея тақдирладилар. Суҳайб бу гапдан ҳам ҳайрон, ҳам хурсанд бўлиб кетди. — Ё Расулуллоҳ. Маккадан чиққанимдан буён ҳеч ким мендан олдинга ўтиб кетмади. Хойнаҳой бу хабарни сизга Жаброили амин етказган бўлса керак, — деди... Қисқа вақт ичида қуриб битказилган масжиднинг илк имоми Расулуллоҳнинг (с.а.в.) |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling