Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
97 кутишяпти, — деди Зубайр. Бу хабар Расулуллоҳни (с.а.в.) севинтириб юборди. Тез йўлга тушишни фойдали деб билдилар. Зубайр берган оқ либосларни кийиб, тез видолашиб, йўлга чикдилар. * * * «Ўлигини ё тиригини келтирганга юз туя...» дея катта мукофотнинг қўйилиши ҳижрат ҳодисасининг ҳар мажлису йиғинларда гапирилишига сабаб бўлган, ҳар ерда ҳар ким бу йўлчилардан баҳс этар, сўз қабиладан қабилага ўтиб, то Ясрибга қадар етиб келган эди. Ҳисоб-китоб қилинди, неча кунда Ясрибга кириб келишлари тахмин этилди. Тонгнинг илк соатларидан эътиборан йўллар кўзланадиган бўлди. Каттакичик жуда кўп одам соатларча йўлга боқди. Туш иссиғи қизигунча нигоҳлар уфқларда кезди. Кўзлар толиқди, аммо кутилаётганлардан дарак бўлмади. Тушки истироҳатга чекилишди. Чунки бу иссикда на йўл юриб, на уларни пойлаб бўлар эди. Эҳтимол аср саринлиги чўкса, келиб қоларлар, дейишди. Оқшомга қадар жуда кўп инсонларнинг кўзи йўллар кезди, қотди. Бу орада Султони Зишон (с.а.в.) жанобимиз «Омийм» деган жойга етиб келдилар. Шу ерда етмишга якин одамлари билан бирликда Бурайда ибн Ҳусайн Набиййи акрам (с.а.в.) жанобимизни учратди. Бир муддат суҳбатлашдилар. Ҳазрати пайғамбаримиз унга Ислом динини англатдилар ва мусулмон бўлишга таклиф қилдилар. Бурайда ҳамроҳлари билан бирга мусулмон бўлди. Маккада йилларча давом этган мужодалада қўлга киритилмаган буюк бир натижага бу ерда тезгина эришилган эди. Ҳайвонларининг оз сут бераётганидан шикоят қилган эди, Расулуллоҳдан баракат дуосини олди. Оламлар Сарваридан Марям сурасининг баъзи оятларини ўрганди. Бошидаги матони найзанинг учига боғлаб, «Шаҳарга байроқсиз киришингиз уйғун бўлмайди», дея Жанобимизни кузатиб қолди. ЯСРИБДА МУЖДА САСЛАРИ Ясрибликларнинг ҳисоб-китоби аслида тўғри бўлган эди. Маккадан чиққан одам жиддий бир йўл босса, Ясрибга фалон муддатда етиб келади, деган тахминида хато қилмаган эди. Фақат, улар эътиборга олмаган жиҳат — Жаноби пайғамбаримизнинг (с.а.в.) уч кун Савр тоғидаги ғорда туриб колишлари эди. Бундан, албатта, ясрибликларнинг хабари йўқ эди. Иккинчи кун оқшомга қадар чўзилган кутишлар ҳам юзларга бир табассум келтирмади. Учинчи кун эрта соатлардан бошлаб уйларнинг томларига чикдилар. Хурмо дарахтларига тармашдилар. «Оллоҳим, расулингни бизга соғсаломат қовуштир. Сен ҳар нарсага қодирсан...» дуолари Улуғ Мавлонинг даргоҳига юксалаверди. Тушки иссиқ бошлангунга қадар илк мужда сасини баралла эълон этиш умидида сабрсизларча йўл қарадилар, қарадилар... Дақиқалар, соатлар бир-бирини қуваларди. Яна кутилаётганлар кўринмади, яна эркин нафаслар олинмади. Кўзлар яна ҳорғин, кўнгиллар яна маҳзун ва андишали қолди. Имомул анбиё валмурсалин жанобимиз эса, Зубайр ибн Аввомдан олган хабардан сўнг юришларини тезлаштирган, мўминларни бир он илгари фарахлантириш, йўлини кутаётганларга бир он илгари қовушиш учун истироҳат муддатларини ҳам озайтирган эдилар. Кун тиккага келиб, иссиқ забтига олганда одамлар қайлула уйқусини уриш учун томлардан тушди. Бу орада бир юмуш ила уйининг томига чиққан бир яҳудий олисда келаётган оппоқ либосли йўлчиларни кўриб қолди. — Мужда, эй Ясриб халқи, кутган одамларингиз келаётир!.. — деб қичқирди. Овозининг борича қичқираверди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling