Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
99 оламанми? Суроқа ҳали ақлдан озгани йўқ. Қайтинглар, бошқа ёқдан ахтаринглар, яна қўлдан чиқазиб ўтирманглар. Аммо шуни яхши билингларки, у бу томонларга келгудай бўлса, юзта туя меники бўлади! Мушриклар қайтиб кетадилар. Улар бошқаларни қайтарадилар. Суроқа чиндан ҳам бу йўлни беркитган, юзта туя илинжида кетмакет келаётган гурухларни қайтариш усулини топган эди. Расулуллоҳ (с.а.в.) Қубога етиб боргаилари ҳақидаги хабарни эшитгачгина, кўнгли хотиржам бўлди. * * * Суҳайб кўпдан бери Расулуллоҳ (с.а.в.) билан биргаликда ҳижрат қилиш орзуида эди. Бироқ Буюк Оллоҳ суюкли пайғамбаршшнг фақат Ҳазрати Абу Бакр билан ҳижрат қилиншни маъкул кўрди. Шу боис унинг бу орзуи ушалмай қолди. Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳатто оила аъзоларини ҳам ўзлари билан бирга олиб кетмаган эдилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) кетганларини эшитган заҳоти у ҳам сафарга тайёргарлик кўра бошлади. Энди уни Маккага боғлаб турадиган ҳеч нарса қолмаган эди. Ўқёйини, керакли миқдорда озиқовқатини олиб, вақтни ўтказмай йўлга тушди. Бироқ орқасидан эшитилган дағдағали овоз уни бир оз чўчитди: — Йўл бўлсин, эй Суҳайб?! — Сизлардан қутулмоқчиман... Парвардигоримга эркин тоатибодат қилиш мумкин бўлган бир жойга кетаётирман. — Бу ҳунаринг ўтмайди, сени қўйиб юбормаймиз. Бу ерга қўлинг бўш келиб, сўнгра бойигинда, туз еган тузлуғишта туиуриб кет эканда. — Мен бу ердан бутунлай кетмоқчиман. — Биз эса сени ҳеч қаёққа жўнатмаймиз. — Сизлар менга яқинлашгунингизгача бир нечтангизни ер тишлатиб улгураман. Ўқ отишда мерган эканимни яхши биласизлар. Билмаганлар синаб кўрсин. Шундан кейин қиличимни оламанда, бир томчи қоним қолгунча курашаман. Истасангиз, марҳамат, келинг. Аммо инсоф қилсангиз, бошқа таклифим хам бор. — Қанақа таклиф экан у? — Шу кунгача йиққан мол-мулкимни бераман. Эвазига мени ўз ҳолимга қўясиз. — Сўзларинг жиддийми, эй Суҳайб? — Менку жиддий айтяпман, лекин сизлар ҳам жиддият билан сўз беришингиз лозим. — Гапимиз гап. Таклифишта розимиз. Орқага қайтиб, Суҳайбнинг уйига келишди. — Шу ерни қазинглар. Дарҳол қазий бошлашди. Кўп ўтмай юзларда мамнунлик ифодаси пайдо бўлди. — Мана, уйимдаги бор давлатим шу. Бундан ташқари, менинг номимдан фалон хотиннинг олдига борсангиз, икки халта омонатим бор, сизларга беради. Бошқа гапингиз йўқми? — Биргина гапимиз қолди: истаган жойингга омонэсон етиб ол, эй Суҳайб. Худо ҳаққи, сен сўзингнинг устидан чиқдинг, биз ҳам ваъдамизга хиёнат қилмоқчи эмасмиз. Суҳайб Маккани тарк этди. Дарҳақиқат, ҳеч ким уни безовта қилмади. Download 2.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling