Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
115 ва дарҳол унга имон келтиражакларини илгарироқ кўп маротаба такрорлаб юрардилар. Боз устига, уларнинг бу охирги пайғамбарга имон келтиришлари ҳақида то Ҳазрати Мусо (а.с.) замонларида боболаридан олинган бир аҳд бор эди. Бу аҳдга вафо қилсалар, икки мисл ажр ва мукофотни бериши хусусида Оллоҳнинг ваъдаси бор эди. Чунки улар, аввало, Ҳазрати Мусога ишонган ва Оллоҳ юборган аҳком билан амал этган бўлсалар, кейинчалик Ҳазрати Муҳаммадга (с.а.в.) ишониб, таблиғ этаётганлари динни қабул қилган бўлардилар. Ҳар иккала пайғамбарни юборган ҳам Оллоҳ таоло экани ва ҳар икки пайғамбар ҳам бир Оллоҳга ибодат қилишга чақиргани учун, агар эргашган тақдирларида, мукофотни икки ҳисса олишлари табиий эди. Бордию Расулуллоҳни (с.а.в.) биринчи бўлиб улар инкор этсалар, унда жуда ёмон бўлади. Чунки баъзан инсонлар: «Кутилаётган пайғамбарни яҳудийлар билардилар. Бу келган ўша пайғамбар бўлса, яҳудийлар ундан чекинишармиди?» тарзида ўйлаши мумкин эди. Ҳайҳот, яҳудийлардан фақат Абдуллоҳ ибн Салом ва унинг оила аъзоларигина имон келтирди, бошқалари ҳеч журъат қила олмади. Боз устига, ҳозирданоқ фитнафасодни бошлаб: «Сизларни зўр бир сеҳр қилдик. Ҳеч ўғил кўрмайсизлар энди ва шу тариқа қисқа вақт ичида наслингиз ер юзидан йўқолиб кетади», деб мўминларга руҳий таъсир этишга урина бошлашди. Чиндан ҳам орсиз, фитна ва фасод аҳли бўлмиш яҳудийларнинг қўлидан бундай бир иш келмаслиги аниқ, аммо кучлари етганида, бундай пасткашликка ҳам ҳеч тараддуд этмасдан борган бўлардилар. Бу ташвиқот мўминлардан бир қисмининг кўнглига таъсир кўргазгандек ҳам бўлди. Улар шундай ҳол бўлиши мумкинлигига тўла ишонмасалар ҳам, айни чокда, қатъий шаклда рад ҳам қилмаётган эдилар. Лекин ҳазрати Абу Бакр ва Умар (р.а.) кабилар бундай ташвиқотларга асло парво қилмаганлари шубҳасиздир. * * * Расулуллоҳ (с.а.в.) ўзларини кўриш учун келган Умму Сулаймга изн бердилар. Бутун сармояси самимият бўлган бу аёл ичкари кирди. Бир боланинг қўлидан тутиб олган. Боланинг кўзларида зукколик балқиб турарди. — Марҳамат, эй Умму Сулайм, хуш келдинг, — дея қаршиладилар Сарвари олам. — Хушвақт бўлинг, эй Оллоҳнинг расули,—деди.— Сўнгра сўзини шундай давом эттирди: — Ё Набийаллоҳ, Мадиналиклар сизга ҳадялар бердилар, бир нарсалар икром этдилар. Менинг эса, берадиган ҳадям, икром қилишга арзигулик бирон нарсам йўқ. Шу кичик Анас менинг ўғлимдир. Зукко бир бола. Буни бир ҳадя ўлароқ қабул этинг, сизга хизмат қилсин. Бу самимий ифодалар пайғамбаримизни тўлқинлантириб юборди. Мамнуният ила қабул этдилар. Ўн ёшлардаги Анас бундан буён Расулуллоҳнинг (с.а.в.) хизматларида, у Зоти Шарифнинг тарбияларида етишадиган бўлди. Умму Сулайм у ердан Набиййи акмалнинг (с.а.в.) дуоларини олиб айрилди. Аслида, берилган ҳадялар навбатга қўйилса Умму Сулаймнинг ҳадяси ҳеч қачон иккинчи ўринга тушмаган бўлар эди. * * * Бир куни Расулуллоҳ (с.а.в.) саҳобалари билан суҳбат қуриб ўтирган эдилар, кучли забардаст одам ичкари кирди. Озгина хурмо олиб келибди. — Сизни пок инсон деб эшитдим. Яхши инсонга шу хурмоларни ҳадя этгим келди, қабул қиласизми? — деди Пайғамбаримиз унга: — Ҳадяни қабул этамиз, — дея жавоб бердилар. Саҳобаларига тутиб, сўнгра ўзлари ҳам ея бошладилар. Пайғамбаримиз бу одамни илгари бир марта Қубо қишлоғида кўрган эдилар. Ўшанда у садақа дея бир миқдор хурмо келтирган эди. Бир оз суҳбатлашиб ўтирдида, кетаркан, негадир: «Буниси иккинчиси», деб қўйди. Бу одам неча йиллардан бери охирги пайғамбарни кутаётган Салмон эди... |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling