Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
111 фақат шаҳодат калимасини айтган онида, Маккадан эсган ширин шамолнинг ҳидини жигарларига сингдирганидан кейин англади. Ақлини ишлата олган инсонлар каби яшамаганини, ўзини яратган Раббини ўйламасдан ҳаёт кечирганини тан олди. Шу кунга қадар илоҳ деб билган бутларига ҳақорат назари ила қарамагунча роҳат қила олмасди, синдириб парчаламагунча ҳузур топа олмасди. Ўлим кунининг астасекин яқинлашиб қолганини ўйлаши уни кўзларда ёш ила Раббининг улуғ даргоҳига олиб кетди. Жуда кўп кишилар ҳуррак отиб ухлаётган соатларда мағфират тилаб ёлворишлар ила инграб турди. Меҳмоннавоз бир зот эди. Мусофирларга икром қилиб хушланадиган, йўловчиларга ёрдам бериб ҳузур топадиган бир табиат соҳиби эди. Аммо бир куни келиб Оламларнинг султони, Пайғамбарлар имоми ҳам унинг уйида меҳмон бўлишини ҳатто хаёлидан ўтказмаган эди. Лекин такдир бу йўлда кўринди, дунё ва охиратнинг танҳо Жаноби унинг эшигига келди. Қарийб икки ҳафтача бу уй Расулуллоҳнинг (с.а.в.) нафаслари ила, муборак борликдари ила янгидан иншо этилди, коинотнинг қалби бу уйда ура бошлади. Кулсум бир жума куни Расулуллоҳни (с.а.в.) Мадинага кузатаркан, ҳаётининг охирги ойини яшаётганини билмаган эди, албатта. Бир ой бурун Кулсум Оламларнинг султонини саломат юрти бўлмиш Мадинага кузатган бўлса, мана, энди Расулуллоҳ (с.а.в.) уни яна бир саломат юртига, абадий ҳузур ва сукунат оламига малакларнинг шериклиги ва йўлдошлигида кузатиб қўйдилар. Кулсум Оллоҳнинг расулини имконияти борича иззатлади, ҳурмат қилди, Улуғ Оллоҳ ҳам расулига икромда бўлганни шаънига лойиқ бир шаклда икром ила ҳурмат этажак, кутганидан зиёда эътибор қилажак. Улуғ Оллоҳ расули энг муҳтож бўлган онида уни меҳмон қилган, икром кўрсатган инсонни унутиб, мукофотсиз қолдирармиди? Бундай бўлишини ҳатто фараз ҳам қилиб бўлмайди. Зотан, Расулуллоҳ (с.а.в.) пайғамбаримиз, Кулсумни хос бир омонатинг ўлароқ охират оламига йўлчи қилгин, дея Раббиларига мурожаат қилар, раҳматинг ила, мағфиратинг ила, лутфинг йла ва қараминг ила муомалада бўлгин, деб ёлворар эдилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) бир ой олдин ўз қўллари билан қурган ва Қубо қишлоғининг азиз аҳлига ҳадя этган масжидда Раббиларининг ҳузурида туриб, асҳобларига имом бўлиб, намоз қилдилар. Топтоза қўллар, топтоза кўнгиллар ташиган эди бу масжиднинг тошларини. Бу масжиднинг пойдеворларида факат Оллоҳга қуллик туйғуси ётади, эришилмас даражада бир ҳурмат ва севги бу муборак бинонинг пойдеворларига жойлашган эди. Кулсумни кўринишида қора тупроққа, аммо ҳақиқатда жаннат боғларидан бир боғчасига ўз қўллари билан кўмган Расули кибриё маҳзун бир кўнгил ила Қубони тарк этдилар. Қисқа бир вақт таниш бўлишди, аммо абадиятга қадар унутилмайдиган бир хотира қолди Кулсумдан. Кулсум жазо ва ҳисоб кунида Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларида «Қубодаги уй соҳиби» ўлароқ муносиб жой олади, иншаоллоҳ. * * * Расулуллоҳ (с.а.в.) қизлари ила кўришишлари жуда ҳаяжонли бир саҳна эди. Оталарига ўлим ҳукмини ўқиган Макка шаҳридан бундай оппаосон чиқиб, Мадинадек бир имон юртига қазосизбалосиз етишиш ҳазилакам гап эмасди. Умму Гулсум ва Фотима бир неча кун давом этган чарчоқли ва ҳаяжонли йўлчилик энди ортда қолганидан ва севикли оталарининг бағрига олинганларидан севинч кўзёшларини узоқ вақт тўхтата олмадилар. Руқия сал олдинроқ эри Усмон ибн Аффон билан бирга ҳижрат қилиб келган эди. У ҳам ҳамшираларини бир-бир бағрига босди, яқин бир йилдан бери кўрмаган опасингилларини тўйатўйа ҳидлади, тўйатўйа йиғлади. Энди Маккада опалари Зайнаб қолди. У холаваччаси Абул Осга тур^мушга чиққан эди. Ундан Мадинага фақат салом келди. Ўзи қачон келади, қачон отасини кўради — номаълум эди. Download 2.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling