Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
182 деб айтамиз. Миқдод дўстларига бир қараб олиб, сўзида давом этди: — Сизни ҳак дин билан юборган Оллоҳга қасам ичаманки, бизни Барки Гамодгача оборсангиз ҳам, чекинмаймиз, жасорат билан борамиз, сиз мақсадингизга етишгунча жанг қиламиз. Бу сўзлардан Расулуллоҳнинг (с.а.в.) юзларига нур, қалбларига ҳузур югурди. Микдодга хайрли дуолар қилиб, яна: — Эй инсонлар, фикрларингни айтинглар, — деб сўрадилар. Шундан кейин Саъд ибн Муознинг: — Ё Расулуллоҳ, бизни назарда тутаётган кўринасиз, шундайми? — деган овози эшитилди. — Ҳа, сизларни назарда тутяпман, эй Муознинг ўғли,— дедилар ул зот. Саъд ўрнидан турди: — Ё Набийаллоҳ, биз сизга имон келтириб, сизни тасдиқ этганмиз. Сиз келтирган Ислом динининг ҳақ дин эканига гувоҳлик берганмиз. Сизга қулоқ солишга, сизга итоат қилишга сўз бердик, қасам ичдик. Шу боис, эй Оллоҳнинг расули, истаган томонингизга бошланг. Сизни ҳақ пайғамбар қилиб юборган Оллоҳга қасамки, бизга денгизни кўрсатсангиз ва шўнғисангиз, ичимиздан ҳеч бир кимса ортда қолмай сиз билан бирга шўнғиймиз. Бизни душманларимиз билан учраштирсангиз, уни ҳам чин кўнгилдан қабул этгаймиз. Биз жангга қарши сабрли, душман қаршисида садоқатли кишилармиз. Умид қиламанки, Оллоҳ таоло биздан сизни мамнун қилувчи ҳаракатлар кўрсатажак. Қани, бизни Оллоҳнинг баракатларига томон бошланг, эй Расулуллоҳ! Саъд ибн Муознинг бу нутқи Расули акрамнинг кўнгилларини хушнуд қилиб, мўминларнинг қалбига жасорат бахш этди. Ҳозирга қадар гапирганлар фақат муҳожирлар эди. Ансорийлар номидан ёлғиз Саъд сўзлади. Улар Расулуллоҳ (с.а.в.) жанобларини фақат Мадинанинг ичида ҳимоя қилишга сўз берганлар. Ҳозир эса, Мадина ташқарисида эдилар. «Бизнинг аҳдимиз Мадинага тегишли эди», десалар, уларга ҳеч ким ҳеч нарса дея олмасди. Бадр Мадинадан бир юз эллик чақирим узоқда. Саъд ибн Муозиинг жасорат ва имон тўла гапларидан кейин Расулуллоҳ (с.а.в.) жаноблари: — Юринглар, мен сизларга хушхабар етказаман: Оллоҳ таоло менга икки нарсадан бирини ваъда бергандир. Қасам ичаманки, мен душманларнинг урушиб мағлуб тушадиган жойларини кўраётгандекман, — деб башорат бердилар. Энди мақсад бир эди, қўшин жангга отланди. Улар «Бадр» деб аталгувчи ва ўша кунга қадар бозор жой сифатида танилган ерга йўл олишди. Download 2.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling