Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
45 —Ифлос шоир, жиннилиги тутиб фикридан қайтмаса эди, деб шундай қўрқдимки... —Жуда айёрсанда, эй Абул Хакам. Лот ҳаққи қасам ичаманки, агар мен шайтон бўлсам, ишларимни битиришдан олдин маслаҳатлашиш учун қирқ марта бўлса ҳам эшигингни тақиллатардим сенинг. * * * Оъша шундай узоқ йўлни босиб, заҳмат чекиб Маккага етиб келганида, ҳеч бўлмаса бир марта Расулуллоҳ (с.а.в.) билан кўришиши лозим эмасмиди? Бу жиҳатдан уни маъзур тутиб бўлмайди, деб ўйлаймиз. Абу Жаҳл билан Утбага келсак, улар мушрикларга хос вазифани бажарган эдилар. Умрларини имон ва ирфон лашкарини тўхтатиш ва маҳв этиш йўлида сарфлаган кишилардан: «Жуда яхши ўйлабсан, минг афсуски, биз ҳали ҳам имон келтиришга журъат қилолмадик, сени самимий қутлаймиз, эй Оъша!» дейишларини кутиб бўлмас эди, албатта. Оъша кетди. Айтганидай, буткул ичкиликка берилди. Кетмакет шароб ичарди. Ичган сари завқланар, завқланган сари яна ичар эди. Бир йилдан сўнг ичкиликка чек қўяман, деб ўйлади. Аммо у кунларгача етиб боролмаслигини ажал эшигини тақиллатиб келганида билди. Тутган жойидан кесадиган, олмасдан кетмайдиган ажал ўз ишини қилди: Оъша ҳаёт билан видолашиб, кўзларини юмди. Бир йил яшаса, келиб мусулмон бўлармиди ёки «Ҳали ҳам ичкиликка тўймадим», деб яна бир йил ичкиликка берилармиди? Булар қиёмат куни бўладиган хисобкитобга ҳавола этиладиган мавзудир. Уни ҳам, уни алдаганларни ҳам ҳисоб-китоб қиладиган Буюк Оллоҳ нима қилишни, қандай йўл тутишни, албатта, биздан кўра яхшироқ билади. Аммо узоқ йўлни машаққат чекиб босиб келган, лекин илк дафъа эшитган бирикки оғиз сўзгаёқ алданиб, нур юзли пайғамбар (с.а.в.) билан учрашмай кетган Оъшага ачинмай ҳам бўлмайди. (Ибн Хишом. «Ассийратуннабавиййа», 2/25 — 28.) * * * Жаноби пайғамбаримиз (с.а.в.) қурайшийларни абадий саодат йўлига чорлар эканлар, улар бу ишни қандай қилиб бўлса ҳам бузишга уринишдан ҳеч чарчамас эдилар. «Ҳеч бўлмаса, бу Қуръон икки шаҳарнинг ҳокими бўлган улуғ мартабали кишилардан бирига туширилмасмиди?» каби мишмишлар тарқала бошлади бу гал. Икки шаҳарнинг ҳокимлари деб тан олинган кишилар Маккада Валид ибн Муғийра, Тоифда Урва ибн Масъуд Сақафий эди. Ҳатто Валид бу борадаги фикрини очиқчасига ифода этиб: «Муҳаммад «Оллоҳ каломидир» деб даъво қилаётган сўзлар чиндан ҳам Оллоҳ каломи бўлганида, менга ёхуд Урва ибн Масъудга тушириларди», деган.(Қуртубий тафсири, 16-83.) Ниҳоят, навбатдаги оятлар бу масалани ҳам ҳал этди: «Яна улар: «Бу Қуръон икки қишлоқнинг биридан булган улуғ одамга нозил қилинганида эди», дедилар. (Эй Муҳаммад,) Парвардигорингизнинг раҳмати (бўлмиш пайғамбарлик)ни ўшалар тақсимлайдиларми?! Йўқ (асло ундай эмас)! Уларнинг ҳаёти дунёдаги маишат- тирикчиликларини ҳам уларнинг ўрталарида Биз Ўзимиз тақсимлаганмиз ва баъзилари баъзиларини қўл остига олиб (ишлатиш) учун айримларини айримларидан баланд даража- мартабаларга кўтариб қўйганмиз. Парвардигорингизнинг раҳмати пайғамбарлик эса, улар тўплайдиган нарса (мол-дунё)ларидан яхшироқдир». (Зуҳруф, 31-32.) Бу масалада яна ҳаддидан ошганлар, пайғамбарларга берилган нарсалар бизга ҳам берилмагунча имон келтирмаймиз, дедилар. Жаноби Ҳақ бемаъни таклифу истаклар билан суюкли расулини безор қилган маккаликларга бир жавоб ва пайғамбарига бир тасалли тариқасида ушбу оятларни туширди: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling