Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com
www.ziyouz.com кутубхонаси
158 ивиб келибдилар, кўп азобланибдилар», — деб уни қўллаб-қувватлаб, иссиқ уйга олиб кириб кетишибди. Эшакни эса очиқ ҳавога боғлаб қўйишибди. Хўжайин ўчоққа қўлларини тоблаб, исиниб, ёғли паловни еб маза қилибди. Эшакка бўлса, «бояги-бояги, бойхўжанинг таёғи» дегандай бир боғ қуруқ пояни ташлашибди. Эшакнинг жуда хўрлиги келиб, шу аҳволда юраверишга рози бўлгиси келмабди. «Eнди нима қилсам бўлар экан? — деб ўйлабди. — Мен шу хўжайиннинг қўлида токай эзиламан, ахир, хўжайинникидан чиқиб кетсам, очдан ўламанми? Кел-е, шу ердан бошимни олиб кетайин!» — дебди. «Энди қаёққа борсам экан?» — деб ўйлабди. Эшак ёшлигида онасидан: «Сусамбил деган мамлакат бор экан, у жойда ўтнинг бўлиғи, сувнинг тиниғи мўл экан. Унда биров билан бировнинг иши ҳам йўқ, азоб-уқубат ҳам йўқ, овқат мўл, қорнинг доим тўйиб юради», — деган гапни эшитган экан. Онаси бечора кўп орзу қилса ҳам, Сусамбилга боролмай ўлиб кетган экан. Эшак ўйлаб-ўйлаб шу Сусамбилни топмоқчи бўлибди. Ўрнидан туриб, чираниб тортиб, бошвоғини узиб, осмонга қараб бир ҳанграб олибди. Кейин хўжайиннинг ташқи ҳовлиси билан хайрлашиб, ёига тушибди. Бир одамнинг бир кам қирқта товуғи, битта хўрози бор экан. Макиёнлар ҳар куни бир кам қирқта тухум қилиб берар эканлар. Бироқ эгаси жуда хасис одам экан. Товуқларга лоақал уч кунда бир марта ҳам дон сочиб қўймас экан. Товуқлар ҳовлида хашакларни ва гўнгларни титиб, шундан овқат топиб, қорин тўйғазар эканлар. Бир куни товуқлар қўшнисининг ҳовлисида донлаб юрганда унинг хотини уй обрезида оқшоқ ювиб, қозонга солибди. Обрезнинг четида тўрт-бешта оқшоқ тўкилиб қолибди. Буни хўроз кўрган экан, секин кириб, ҳалиги донларни ея бошлабди. Шунда қўшнисининг хотини кўриб, «кишт-кишт, қирилгурлар, кишт», деб оташкуракни отиб юборибди. Оташкурак хўрозга тегиб, уни бир неча маротаба юмалатиб юборибди. Оташкуракнинг зарбидан хўроз кўп алам тортиб, бир чеккага бориб йиғлабди. Хўрлиги келиб: «Хўжайин ҳар куни бир кам қирқта тухум олса, лоақал, битта тухумнинг пулига дон олиб сочмаса; унинг эшиги ёнига борсак, ўзи ҳам, хотини ҳам «кишт-кишт» деб ҳайдаса, боз устига қўшниларидан ҳам калтак есанг! Менга нима азоб! Кел, шу ерда юргандан кўра далаларга чиқиб кетиб, ўша ерда ўзимча тирикчилик қилсам, нима бўлади?» — дебди. Ўрнидан турибди ва «қу-қу-қу» деб қичқирибди. Кейин «пир» этиб деворга қўнибди, ундан учиб кўчага тушибди-ю, далага қараб кетаверибди. Хўроз дала йўлида бораётган экан, уч кўчанинг бошига бориб қолибди. Уч кўчанинг биридан бояги эшак, иккинчисидан хўроз чиқиб келибди. Хўроз эшакка қараб: — Ассалому алайкум, эшаквой! — дебди. Эшак: — Ваалайкум ассалом, хўрозвой, — дебди. Хўроз: — Сизга йўл бўлсин? — деб эшакдан сўрабди. Эшак: — Сусамбилга,— дебди. Хўроз: — Сусамбил қандай жой? — дебди. Эшак: — Сусамбил — ўтнинг бўлиғи, сувнинг тиниғи, унда азоб-уқубат йўқ, маза қилиб юрасан, — дебди. Хўроз: — Мен ҳам борсам бўладими? — деб сўрабди. Эшак: — Хайр, битта эдим, сен билан иккита бўламиз, юравер! — дебди. Иккови бошидан ўтганларини бир-бирига гапириб кетаверибди. Энди бояги ҳўкизга келайлик. Хўжайини уни ҳўкизлар билан уриштириб юрар экан. Ҳўкиз жуда уришқоқ бўлиб, ҳамма жойда донғи кетган экан. Бир куни ҳўкиз уриштириш бўлиб қолибди. Шунда бу ҳўкиз етти-саккиз ҳўкизни қочирибди. Энди битта жуда уришқоқ ҳўкиз қолибди. Хўжайин ҳўкизини бу ҳўкиз билан эртасига уриштирмоқчи бўлибди. Тонгда хўжайин: — Энди ҳўкизни уриштиришга бораман. Шохини ёг лаб қўяй! — деб молхонага чиқса, |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling