Лаборатория ишларини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар
Фан бўйича лаборатория ишлари намунавий ўқув режада кўзда тутилмаган.
Курс ишини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар
Курс ишининг мақсади талабаларни мустақил ишлаш қобилиятини ривожлантириш, олган назарий билимларни қўллашда амалий кўникмалар ҳосил қилиш, бевосита ишлаб чиқаришдаги реал шароитларга мос иқтисодий ечимлар қабул қилиш ва замановий техника ва технологияларни қўллаш кўникмаларини ҳосил қилишдир.
Курс ишининг асосий вазифаси талабаларга бозор муносабатлари даврида иқтисодиётда амал қилинадиган қонунлар ҳаракатини, бозор механизмининг назарий ва амалий асосларини, улар тўғрисида кенг иқтисодий мушоҳадалар юритишни ва уни амалда тадбиқ этиш йўлларини ўргатишдан иборат. Курс иши таркиби кириш, 2 боб, хулоса ва таклифлар ҳамда иловалардан иборат бўлиб, умумий ҳажми 50-60 бет бўлиши тавсия этилади. Курс ишининг кенгайтирилган мавзулари рўйхати ва уларни бажариш бўйича услубий қўлланмалар алоҳида ишлаб чиқилиши тавсия этилади.
Мустақил ишни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни
Мустақил таълимнинг каттагина турли хил шакллари мавжуд бўлиб, талаба ўқитувчи раҳбарлигида янги билимларни, уқув ва кўникмаларни ўзлаштириш, ижодий фаолиятни амалга ошириш мақсадида бажара олади. Ушбу шаклларга қуйидагилар тегишлидир:
дарслик ёки ўқув қўлланмалар бўйича фанлар боблари ва мавзуларини ўрганиш;
тарқатма материаллар бўйича маърузалар қисмини ўзлаштириш;
автоматлаштирилган ўргатувчи назорат қилувчи тизимлар билан ишлаш;
махсус адабиётлар бўйича фанлар бўлимлари ёки мавзулари устида ишлаш;
янги техникаларни, аппаратураларни, жараёнлар ва технологияларни ўрганиш;
талабаларнинг ўқув-илмий тадқиқот ишларини бажариш билан боғлиқ бўлган фанлар бўлимлари ва мавзуларини чуқур ўрганиш;
фаол ва муаммоли ўқитиш услубидан фойдаланиладиган ўқув машғулотлари;
масофавий (дистанцион) таълим.
Тавсия этилаётган мустақил ишларнинг мавзулари:
Иқтисодий базис тушунчалар.
Талаб ва таклиф таҳлили асослари.
Талаб ва таклиф эластиклиги.
Истеъмолчи танлови назарияси.
Ишлаб чиқариш харажатлари.
Рақобатлашган бозорда, қисқа муддатли оралиқда фирма фойдасини максималлаштириш ва унинг таклифи.
Рақобат ва якка ҳокимлик.
Меҳнат бозори ва корхоналарда меҳнат ресурсларидан фойдаланиш.
Капитал қўйилмалар ва капитал бозори
Do'stlaringiz bilan baham: |