Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари
Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларда замонавий бозор иқтисодиётининг ишлаши ва ривожланишининг ҳам назарий, ҳам амалий томонларини, бозор субъектларнинг иқтисодий фаолиятини ўрганиш усуллари бўйича билим, кўникма ва малака шакллантиришдир.
Фаннинг вазифаси – талабаларга бозор иқтисодиёти қонунларини, бозор субъектларининг ҳар хил бозор тузилмаларидаги ҳаракат фаолиятини, уларнинг фаолиятига таъсир қилувчи омилларни, истеъмолчининг бозордаги ҳаракатини, иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш каби масалаларни, бозордаги талаб ва таклиф тўғрисидаги статистик маълумотлар асосида бозорни таҳлил қилиш ва хулосалар чиқаришни, давлатнинг бозор иқтисодиётига аралашуви оқибатларини таҳлил қилиш асосида хулосалар чиқаришни ўргатишдан иборат.
Фан бўйича талабаларнинг билимига, кўникма ва малакасига қўйиладиган талаблар
«Микроиқтисодиёт» фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида талаба:
-замонавий бозор иқтисодиётининг ишлаши ва ривожланишининг назарий асосларини; талаб ва таклиф модели асосида тақчил ресурсларнинг тақсимланиш механизмини; рақобатлашган ва рақобатлашмаган бозорларнинг асосий хусусиятлари ва фирмаларнинг ушуб бозордаги ҳаракат қилиш қоидаларини; бозор шароитида нархларнинг қандай шаклланишини; давлатнинг бозор иқтисодиётиги аралашиш йўналишлари ва уларнинг оқибатларини; меҳнат, капитал ва ер бозорининг ишлаш механизминибилиши;
- талаба бозордаги талаб ва таклфи тўғрисидаги статистик маълумотлар асосида бозорни таҳлил қилиш ва хулосалар чиқариш; статистик маълумотлар асосида талаб ва таклиф функцияларини тузш ва улар асосида бозордаги ҳолатни таҳлил ва прогноз қилиш; рақобатлашган ва рақобатлашмаган бозорда фирмаларнин ҳаракатини таҳлил қилиш асосида ҳулосалар чиқариш; давлатнинг бозор иқтисодиётига аралашуви оқибатларини таҳлил қилиш асосида ҳулосалар чиқариш бўйичакўникмаларга эга бўлиши;
- талаба бозор иқтисодиётини ишлаш ва ривожланиш механизми тўғрисида; тақчил ресурсларни тақсимланиш тамойиллари тўғрисида; талаб ва таклиф асослари тўғрисида; рақобатлашган ва рақобатлашмаган бозорлар тўғрисида; бозор шароитида нархнинг шаклланиши механизми тўғрисида; ҳар хил бозор тузилмаларида фирмаларнинг ҳаракат қилиш қоидалари тўғрисида; бозорнинг ишлаш самарадорлиги ва унга таъсир қилувчи омиллар тўғрисида аниқ малакаларига эга бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |