"Микроиқтисодиёт" фани замонавий бозор тизимини қандай ишлашини, бозор нархини шаклланиш механизмларини ва бозор субъектларининг иқтисодий фаолиятини ўрганади


Фаннинг ўқув режасидаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвий кетма-кетлиги


Download 412.56 Kb.
bet3/11
Sana18.01.2023
Hajmi412.56 Kb.
#1099084
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
01.укув дастури

Фаннинг ўқув режасидаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвий кетма-кетлиги
“Микроиқтисодиёт” фани умумкасбий фани ҳисобланиб, 3 семестрда қўйилади. Режалаштирилган гуманитар ва ижтимоий (иқтисодий назария, иқтисодий таълимотлар тарихи), математик ва табиий-илмий (иқтисодий-математик усуллар ва моделлар, иқтисодий география ва экология), умумкасбий (статистика, макроиқтисодиёт, меҳнат иқтисодиёти ва социологияси, жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар, молия ва солиқлар, маркетинг, менежмент, агросаноат мажмуаси иқтисодиёти, қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш технологияси, хорижий инвестициялар) ва ихтисослик фанлар (қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти, қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолиятини бошқариш) фанларидан етарлича билим ва кўникмаларга эга бўлишлик талаб этилади.


Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни
Бозор тузилмаларининг ишлаши ва ривожланиши, ишлаб чиқарувчиларнинг иқтисодий фаолияти, истеъмолчиларнинг бозордаги харакати, давлатнинг бозорни тартибга солиш усуллари микроиқтисодиёт фанининг таркиби қисмларини ташкил қилади.
Шунинг учун микроиқтисодиёт фани умумихтисослик фанлар блокининг асосий фанларидан бири ҳисобланади.


Фанни ўқитишдаги янги педагогик ва ахборот технологиялари
Талабаларнингмикроиқтисодиёт фанини ўзлаштиришлари учун илғор ва замонавий усуллардан фойдаланиш, янги информацион-педагогик технологияларни тадбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эгадир.
Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, электрон материаллар, виртуал стентлардан фойдаланилади.
Мавзуларни ўтишда “инсерт”, “блиц-сўров”, “кластер”, “ақлий ҳужум” каби усул ва техникалардан кенг фойдаланилади. Амалий ва семинар дарсларда “зиг-зак”, “гуруҳ бўлиб ишлаш”, “инсерт”, “кооп-кооп” каби педагогик технологиялардан фойдаланилади.


АСОСИЙ ҚИСМ


Фан бўйича маъруза мавзулари ва уларнинг мазмуни



Download 412.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling