Корхоналар фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш
Бозор муносабатининг камчиликлари. Бозор мувозанатининг бузилиш оқибатлари. Ташқи самара. Манфий ташқи самара ва мусбат ташқи самара. Давлатни атроф-муҳитни муҳофаза қилиш сиёсати. Ички бозорни ҳимоя қилиш сиёсати. Ижтимоий неъмат. Асимметрик ахборотларни тартибга солиш. Бозорнинг давлат томонидан бошқарилиши ва унинг зарурияти. Бозор муносабатларининг давлат томонидан бошқарилиш қуроллари. Солиқлар, субсидиялар, субвенциялар, имтиёзли кредитлар. Имтиёзли солиқлар. Бозор механизмига давлатнинг аралашуви меъёри.
Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича кўрсатмалар ва тавсиялар
Амалий машғулотларда талабалар товарлар бозоридаги талаб ва таклиф тўғрисидаги маълумотлар асосида бозор параметрларини ҳисоблаш ва таҳлил қилиш, ҳамда ишлаб чиқариш назариясини ўрганиш, ишлаб чиқариш корхоналарининг иқтисодий кўрсаткичларини ҳисоблаш натижалари ўрганилади.
Амалий машғулотларнинг тахминий тавсия этиладиган мавзулари:
Иқтисодий базис тушунчалар.
Талаб ва таклиф таҳлили асослари.
Талаб ва таклиф эластиклиги.
Истеъмолчи танлови назарияси.
Ишлаб чиқариш харажатлари.
Рақобатлашган бозорда, қисқа муддатли оралиқда фирма фойдасини максималлаштириш ва унинг таклифи.
Рақобат ва якка ҳокимлик.
Меҳнат бозори ва корхоналарда меҳнат ресурсларидан фойдаланиш.
Капитал қўйилмалар ва капитал бозори.
Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқилади. Унда талабалар асосий маъруза мавзулари бўйича олган билим ва кўникмаларини амалий масалалар ечиш орқали янада бойитадилар. Шунингдек, дарслик ва ўқув қўлланмалар асосида талабалар билимларини мустаҳкамлашга эришиш, тарқатма материаллардан фойдаланиш, илмий мақолалар ва тезисларни чоп этиш орқали талабалар билимини ошириш, масалалар ечиш, мавзулар бўйича таҳлил қилиш ва бошқалар тавсия этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |