Миллий иқтисодиётнинг етакчи тармоғи 1-мавзу. Индустриал иқтисодиёт” фанига кириш
Download 0.78 Mb. Pdf ko'rish
|
Индустриал иқтисодиёт 1 мавзу (2)
Кўрсаткичлар
Ўлчов бирлиги 2014й 2015й 2016й Автомобиллар минг дона 31,3 220,3 239,9 Автобуслар дона 483 1268 1100 Тракторлар минг дона 1,0 2,8 1,8 Кучланнш трансформаторлари минг квт 134,0 1879,3 6093,4 Махсус электрик кўприк кранлари дона 12 23 23 Аккумуляторлар минг дона 24,0 411 542,9 қурилиш керамикаси, иссиқлик изолясияси материаллари, оҳак, гипс, боғловчи материаллар ва улардан буюмлар, санитария-гигена жиҳозлари, полимер хом ашёдан қурилиш материаллари ва буюмлар, темир-бетон конструкциялари ва бошқа ишлаб чиқариш тармоқлари мавжуд. Ўзбекистонда табиий хом ашёдан қурилиш материаллари сифатида фойдаланиш тарихи узоқ ўтмишга бориб тақалади. Айниқса, бинолар қурилишида хом ғишт, гувала, ёғоч синч, оддий тупроқ(лой)дан тикланадиган пахса асрлар давомида асосий қурилиш материали бўлиб келган. Хумдонларда пиширилган ғишт, сопол, чинни кошин, ганч, йўнилган гранит, мармар тошлар сарой, мадраса, масжид, работлар қурилишида кенг қўлланилган. Ҳозирги даврда ушбу тармоқ корхоналарида 500 дан ортиқ номдаги маҳсулот турлари тайёрланади. Жумладан, 2016 йилда 6,8 млн. тонна цемент, 1365 млн. дона деворбоп материаллар, 7,4 млн. м2 дераза ойналари ишлаб чиқарилган. Енгил саноат. Ҳозирги даврда Ўзбекистон энгил саноати кўп тармоқли индустриал комплекс бўлиб, унинг таркибида пахта тозалаш заводларидан ташқари, тўқимачилик, трикотаж, шойи тўқиш, тикувчилик, кўнпоябзал, гиламчилик, чинни-фаянс буюмлари ва атторлик моллари ишлаб чиқариш соҳаларида 300 та яқин йирик корхоналар бор. Республика саноат маҳсулотлари умумий ҳажмида энгил саноат ҳиссаси 13,0 % ни ташкил этади. Бу тармоқда 145 мингга яқин ходим иш билан банд. Энгил саноат тармоғи фаолиятининг асосий кўрсаткичлари 9-жадвалда келтирилган. Озиқ-овқат саноати. Саноатнинг бу тармоғи асосан хом ашёни қайта ишлашга асосланган. Унинг корхоналарида гўшт ва гўшт маҳсулотлари, ёғ- мой, сут ва сут маҳсулотлари, шакар, нон ва нон маҳсулотлари, макарон, мева-сабзавот консервалари, қандолат, чой қадоқлаш, узум ва шампан виноси, спирт, ароқ, пиво, чанқоқбосар ичимликлар, тамаки, совун ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган кўплаб саноат корхоналари фаолият кўрсатмоқда. Озиқ-овқат саноатида 2001-2016 йилларда эришилган даража ҳақида қуйидаги жадвалда келтирилган кўрсаткичлар орқали муайян тасаввурга эга бўлиш мумкин. 10- жадвал. Енгил саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш динамикаси Download 0.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling