Министерство высшего и средне специального образования республики узбекистан


Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва


Download 0.94 Mb.
bet3/49
Sana16.03.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1278638
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49
Bog'liq
Хронология и метрология Мажмуа русча

Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва
педагогик технологиялар

Талабаларнинг хронология ва метрология фанини ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор усуллари фойдаланиш, янги информацион-педагогик технологияларни тадбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эгадир. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, элетрон материаллар, жадваллардан фойдаланилади.


Дастурда берилган мавзулар маъруза, семинар шаклида олиб борилади. Шунингдек, фаннинг долзарб масалалари мустақил иш сифатида талабаларга ўзлаштириш учун берилади. Фан замонавий педагогик технологиянинг «бумеранг», «ақлий ҳужум» сингари услублари орқали дарслар олиб борилади.


Асосий қисм


Кириш. Хронология фанининг вужудга келиши ва тараққиёти. Вақтнинг дастлабки ўлчов бирликлари
Хронология фанинг вазифаси, предмети ва объекти. Хронологиянинг фан сифатидаги ўрни. Хронология фанининг бошқа фанлар билан алоқалари. Тарихий ва астрономик хронология. Хронологик тадқиқотларнинг услублари. Хронологиянинг фан сифатида вужудга келиши. Қадимги Шарқ мамлакатлари, Қадимги Греция ва Қадимги Римда хронологиянинг тараққиёти.
Ж.Скалигер ва унинг тарихи хронологиянинг фан сифатида ривожига қўшган ҳиссаси. XVII-XIX асрларда хронология фанинг ривожланиши. XX асрда хронология фанининг ва хронологияга оид тадқиқотларнинг замонавий фан сифатида ривожланиши. Хронология ва календарлар. Вақтнинг табиий ва сунъий бирликлари. Ўрта Осиё алломаларининг хронологиянинг ривожига қўшган ҳиссаси. Мустақил Ўзбекистонда хронологияга оид тадқиқотлар.


Календар ва уларнинг турлари. Шарқ мамлакатлари календарлари
«Календар» атамасининг пайдо бўлиши. Замонамизда календар тушунчаси. Календар йили. Ой фазаларининг ўзгаришига кўра вақтни ҳисоблаш. Тропик йил ва календар йили. Календарларнинг турлари.
Ой календарининг ўзига хос хусусиятлари. Ой фазаларининг ўзгариши. Ой календарида ойнинг ва йилнинг узунлиги. Замонавий ой календарлари.
Ой-қуёш календарининг вужудга келиши ва ривожланиши. Ой-қуёш календарининг ўзига хос хусусиятлари. Ой-қуёш календаридаги Клеостада, Метон, Калипп, Гиппарх даврийликлари. Ой-қуёш календаридаги мураккабликлар.
Қуёш календари ва унинг асосий хусусиятлари. Қуёш календарининг пайдо бўлиши ва қўлланилиши. Замонавий Қуёш календарлари.
Шарқ мамлакатлари календари ва уларнинг турлари.



Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling