Мустақил ишни ташкил этишнинг
шакли ва мазмуни
Талаба мустақил ишни тайёрлашда муайян хронология ва метрология фанининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади:
• семинар машғулотларига тайёргарлик
• дарслик ўва ўқув қўлланмалари бўйича фан боблари ва мавзуларни ўрганиш;
• тарқатма материаллар бўйича маърузалар қисмини ўзлаштириш;
• махсус адабиётлар бўйича фанлар бўлимлари ёки мавзулари устида ишлаш;
• талабаларнинг ўқув-илмий-тадқиқот ишларини бажариши билан боғлиқ бўлган фанлар бўлимлар ва мавзуларини чуқур ўрганиш;
• фаол ва муаммоли ўқитиш услубларидан фойдаландиган ўқув машғулотлари.
Тавсия этиладиган мустақил ишларнинг мавзулари:
Қадимги Қуёш календарлари.
Кавказ халқлари календарлари. Эралар ва уларнинг турлари
Турк ва араб даврийликлари тўғрисидаги маълумотлар қайси муаллифларнинг асарларида учрайди.
Умар Хайём календари.
Шарқда қўлланилган Ой календарлари.
Шарқий Осиё мамлакатлари календарларидаги ўзига хос жиҳатлари.
Абу Райҳон Берунийнинг асарларида хронологияга оид маълумотлар.
Жадвалли календарлар.
Формулали календарлар.
Механик календарлар.
Дастурнинг информацион-методик таъминоти
Мазкур фанни ўқитиш жараёнида таълимнинг замонавий методлари, педагогик ва ахборот-коммуникация технологиялари қўлланилиши назарда тутилган.
- хронология ва метрология фанинг вазифаси, объекти, предмети, календарлар ва уларнинг турлари, вақт бирликларига оид маъруза дарсларида замонавий компьютер технологиялари ёрдамида презентацион ва электрон-дидактик технологиялардан;
- Замоновий календарлар ва ўлчов бирликлари, турли халқлар календарлари, эралар мавзуларида ўтказиладиган амалий машғулотларда “ақлий ҳужум”, «бумеранг», каби педагогик технологияларини қўллаш назарда тутилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |