Министерство высшего и средне специального образования республики узбекистан


Қадимги Шарқ давлатларида қўлланилган ўлчов бирликлари. Европада ва Ўрта Осиёда қўлланилган ўлчов бирликлари. Замонавий ўлчов бирликлари


Download 0.94 Mb.
bet6/49
Sana16.03.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1278638
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49
Bog'liq
Хронология и метрология Мажмуа русча

Қадимги Шарқ давлатларида қўлланилган ўлчов бирликлари. Европада ва Ўрта Осиёда қўлланилган ўлчов бирликлари. Замонавий ўлчов бирликлари.
Қадимги Шарқ мамлакатлари узунлик, оғирлик, майдон ўлчов бирликлари. Қадимги Шарқ мамлакатлари пул бирликлари. Қадимги Шарқ ва мамлакатлари ўлчов бирликлари манбалари.
Ассур-бобил ўлчов бирликлари тизими. Ассур-халдей-форс ўлчов бирликлари. Қадимги Хитой ўлчов бирликлари тизими.
Инглиз узунлик ва оғирлик ўлчов бирликлари. Ўрта асрларда ўлчов бирликлари. Ривожланган ва сўнгги ўрта асрларда маҳаллий ўлчов бирликларининг шаклланиши. XVIII-XIX асрларда ўлчов бирликлари ҳолати. Европа давлатларининг асосий пул бирликлари.
Ўрта Осиёда қўлланилган дастлабки ўлчов бирликлари. Ўрта асрларда ишлатилаган ўлчов бирликлари. Ўрта Осиё ўлчов бирликларининг турли шаҳарларда турлича қийматга эга эканлиги. Заргарлар томонидан ишлатиладиган ўлчов бирликлари. Бухоро амирлиги, Қўқон ва Хива хонликларида ишлатилаган пул бирликлари.
Марказий Осиё, Яқин ва Ўрта Шарқ ҳудудларида ўлчов бирликлари ва уларнинг умумий хусусиятлари, фарқлари, ўлчамлари.
Халқаро ўлчов бирликлари ҳақида тушунча. Янги асрда метр тушунчаси. Намунавий ва ишчи ўлчов бирликлари. Ўлчов бирликларининг номинал аҳамияти. Ўлчов бирликларидаги аниқлик, доимийлик. Метрик конвеция ва халқаро метрик ташкилотлар ва унинг вазифалари. Мустақил Ўзбекистонда метрология фани тараққиёти.
Семинар машғулотларини ташкил этиш
бўйича кўрсатма ва тавсиялар
Семинар машғулотларида талабалар хронология фанидан маъруза дарсларида олган назарий билимларини мустаҳлаш билан бирга, семинарлар мавзулари бўйича тайёргарлик кўриш жараёнида қўшимча адабиётлар ва тарихий манбалар билан танишиш орқали қўшимча билим оладилар. Натижада уларнинг билим доиралари илмий жиҳатдан асосланган ҳолда кенгаяди.
Семинар машғулотларининг тахминий тавсия этиладиган мавзулари:

  1. Хронология фанининг вужудга келиши ва тараққиёти. Вақтнинг дастлабки ўлчов бирликлари. Календар ва унинг турлари.

  2. Шарқ мамлакатлари календарлари. Қадимги Рим ва Греция календарлари. Юлиан календари. Юлий Цезарнинг календар ислоҳоти.

  3. Майя ва Славян халқлари календарлари. ҳижрий йил ҳисоби.

  4. Григорий календарларининг жорий этилиши ва замонавий календар лойиҳалари.

  5. Ўрта Осиё халқлари календарлари. Хронография. Умумжаҳон календари лойиҳалари

  6. Вақт минтақасининг вақт ҳисоблашдаги ўрни

  7. Метрология фани ва вазифалари. Тарихий метрология.

  8. Қадимги Шарқ давлатлари ўлчов бирликлари.

  9. Ўрта Осиё давлатларининг ўлчов бирликлари.

  10. Ўрта асрлар, янги ва энг янги давр Европа ўлчов бирликлари.

Фан учун ишчи дастур тузиш жараёнида мазкур мавзулар рўйхатидан семинар машғулотларига ажратилган соатларга асосан мавзулар танлаб белгиланади. Семинар машғулотларини ташкил этиш бўйича кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқилади. Унда талабалар асосий маъруза мавзулари бўйича олган билим ва кўникмаларини янада бойитадилар. Шунингдек, дарслик ва ўқув қўлланмалар асосида талабалар билимларини мустаҳкамлашга эришиш, тарқатма материаллардан фойдаланиш, илмий мақолалар ва тезисларни чоп этиш орқали талабалар билимини ошириш, мавзулар бўйича кўргазмали қуроллар тайёрлаш ва бошқалар тавсия этилади.





Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling