Чор дарвеш ва Озодбахт суҳбат қуриб, бир-бирларига
саргузашт айтиб ўтиришар экан, ҳарам оғаларидан бири
югуриб келди. У таъзим қилиб, подшоҳни муборакбод
этди.
— Жаҳонпаноҳ, шу топда ўз ҳусни жамоли билан
офтобу моҳитобни хижолат ҳилувчи шаҳзода дунёга
келди,— деб хабар берди.
— Аёлларимизнинг ҳеч бири ҳомиладор эмас эди-ку,—
деб таажжубланди Озодбахт. — Бу янги офтоб ҳайси
буржи ҳамалдан намоён бўлди?
— Подшоҳим ғазабига учраган бир ой юзли канизак
бор эди. Ҳеч кимга аралашмай танҳо ўзи яшарди.
Сизнинг ҳаҳрингиздан ҳўрҳиб, ҳеч ким унинг яқинига
бормас, ҳол-аҳволини сўраб-суриштирмас эди. Иҳболи
кулиб, ана шу канизак сизга паҳлавон ўғил туғиб
берди,— деди ҳарам оғаси.
Подшоҳ шундай хурсанд бўлиб кетдики, шодликдан
юраги ёрилиб кетгудай булди.
— Муборак бўлсин, отахонимиз!— деб дуо ҳилишди
турт фаҳир. — Уйингиз обод бўлсин, шаҳзоданинг кадам-
лари ҳутлуғ бўлсин. Ўз соянгизда ўсиб-унсин.
— Сизнинг муборак ҳадамингиз кулбаи вайронамга
етиб, мен бу ҳувончга етишдим. Бундай бахтга эриша-
ман, деб хаёлимга ҳам келтирган эмасдим. Ижозат
берсанглар нуридийдамни бориб курсам, — деди подшоҳ
ўзида йўҳ шод бўлиб. *
— Эй,
олампаноҳ, тезроҳ борингиз!
— дейишди
дарвешлар.
Подшоҳ ички саройга ташриф буюриб, шаҳзодани
ҳулига олиб, яратганга шукурлар ҳилди. У неча ваҳтдан
www.ziyouz.com kutubxonasi
бери дилида осилиб ётган ғам тошидан озод булди.
Озодбахт
шаҳзодани дарвсшлар
олдига
олиб
чиқиб,
уларнинг оёқлари остига қўйди. Дарвсшлар ёмон куздан
Do'stlaringiz bilan baham: |