Мир аммон деҳлавий чор дарвеш қиссаси


Лмаким  ўша заҳотиёқ мунажжим ва ромчиларни


Download 4.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/35
Sana19.10.2023
Hajmi4.16 Mb.
#1709867
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   35
Bog'liq
Mir Ammon Dehlaviy. Chor darvesh qissasi

Лмаким 
ўша заҳотиёқ мунажжим ва ромчиларни 
'|.н,ирип1ни буюрди.
Қани айтинглар-чи: бу йилнинг қайси ойи, қайси 

 М1и, қайси онлари муборак ва саодатмандки, токи ўша 
ии 
кун ва онларда тўй бошлаб юборилса,— деб сўради 
V шл учида.
Унинг дилидагини сезган мунажжим ва ромчилар 
д.фров ҳисоблашиб, шундай жавоб беришди:
— Эй, қиблаи олам! Бу йил наҳс буржига кирган. 
Бирон ойнинг бирон кунида тўй ҳилиб бўлмайди. Бу 
иил хайрли тугаса, келаси йил саодатли ва муборак 
келади.
— Шаҳзодани саройга олиб кир,— деди амаким Му- 
боракка.— Худо хоҳласа, бу йил ўтиб, келаси йил унинг 
омонатини қўлига топширамиз. Хотиржам ўйнаб-кулиб, 
сабоғини олиб юраверсин.
Муборак таъзим ҳилиб, мени бошлаб чиқди-да, са- 
ройга элтиб қўйди. Орадан икки-уч кун ўтгач, Мубо- 
ракнинг олдига борган эдим, мени кўриб, кўз ёш тукди.
— Эй, 
амаки, 
тинчликми, 
нега 
йиғлаяпсиз?— деб 
сўрадим ҳайрон бўлиб.
Менга ҳамдард, дилу жонидан севувчи Муборак шун- 
дай деди:
— Мен ўша куни сизни у золим олдига бекорга 
бошлаб борган эканман. Агар билганимда ўлсам ҳам 
олиб бормас эдим.
— Хўш, 
ўша 
куни подшоҳ ҳузурига киришимдан 
қандай қабоҳат иш содир бўлдики, бунақа дейсиз?— деб 
сурадим хавотир олиб.— Бор гапни очиқ айтинг.
— Падарингизнинг нон-тузини еган барча амиру бек- 
лар, 
вазирлар, 
аркони давлат сизни кўриб хурсанд 
бўлишди. "Бизнинг шаҳзодамиз балоғатга етибди, энди 
салтанатни қўлига олса бўлади. Тахт ўз эгасини то- 
падиган кун яқин қолди. Ана шунда бизларни ўзига 

Download 4.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling