ёлгондан. Ичимда бўлса "Энди қаерга олиб бордим?" деб
хуноб эдим.
Шу пайт бир қулфлоғлиқ эшикка кўзим тушиб қолди.
Шартта қулфни буздим-у, маликани ичкарига бошладим.
Қарасам, бинойидек ҳовли, гиламлар ёзилган, токчаларда
шароб тўла шишалар. Ошхонага кирсам, нону қозон
кабоб тайёр. Ниқоятда чарчаганимиз сабабли бир пиёла-
дан қирмизи шаробдан ичиб, озроқ газак қилдик-да,
тонг отгунча шакаргуфторлик қилиб чиқдик.
Эрта тонгда шаҳарда ғала-говур бошланди. Бир зумда
малика гойиб бўлибди, деган гап тарқалди. Маҳалла,
кўча-кўй ва бозорларда жарчилар жар солишди. Ҳар
томонга жосус ва айгоқчилар юборилди, қаердан бўл-
масин маликани топиб тутиш буюрилди. Шаҳарнинг ҳар
бир дарвозаси олдидаги қоровулхонага подшоҳ одамлари
қўйилди. Соқчиларга ижозатномаси бўлмаса, шаҳардан
чумоли ҳам чиқарилмасин, деб буйруқ 'берилди. Кимда-
ким маликадан хабар топса, минг тиллою бир чопон
билан мукофотланади, деб эълон қилинди. Айгоқчилар
шаҳарни элак-элак қилиб, ҳамма уйларга бир чеккадан
бош суқиб чиқишди.
Мен бахти қаро ғафлат босиб, дарвозани ёпмаган
эканман. Бир кампир, шайтоннинг холаси, юзинг қаро
бўлгур,
қўлида
тасбеҳ,
бошида
чодра,
дарвозанинг
очиқлигини кўриб, тўппа-тўғри уйга кириб келаверди.
Маликанинг олдига келиб, дуога қўлини очди:
— Бахтингиз барқарор бўлсин! Душманга хор, номард-
га муҳтож бўлманг. Мен бир ғариби бечораман. Бир
ҳомиладор қизим бор, дард тутиб, ўлай деб ётибди.
Чироқ ёқай десам,
уйимда бир томчи мойим йўқ,
пиширгулик олишга осмон йироқ, ер қаттиқ. Агар қизим
ўлиб қолса, гўр-кафанини қилишга ҳам қўлим калта.
Do'stlaringiz bilan baham: |