Мир аммон деҳлавий чор дарвеш қиссаси


Download 4.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/35
Sana19.10.2023
Hajmi4.16 Mb.
#1709867
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   35
Bog'liq
Mir Ammon Dehlaviy. Chor darvesh qissasi

ў
шмга ноиб қилиб олдим. Мен фарзандсиз эдим. Малика 
билан бир неча фарзанд кўрган бўлсак ҳам, пешонамизга 
. игмай, ёшлигида нобуд бўлаверди. Бир ўғлим беш ёшга 
кириб ўлди. Ўшанинг доғида хотиним — малика ҳам 
иафот этди. Дунёим ҳоронғу бўлиб, ғамда қолдим. 
1‘стиқдошсиз у шаҳарда яшолмай қолдим. Дилим қонга 
тўлиб, Аждмга қайтишга аҳд қилдим. Подшоҳга арз 
қилиб, ўрнимга у йигитни қўйдим-да, вафодор итимни, 
мол-дунёмни, 
жавоҳирларимни, 
икки 
акамни 
олиб, 
Нишопурга келдим. Нишопурда акаларим билан ўрта- 
мизда бўлиб ўтган сир-синоатларни ҳеч ким билмас эди. 
Мен сагпараст хожа деган ном билан машҳур бўлдим. 
Бадном бўлганим сабабли Эрон шоҳига шу кунгача 
бошқаларга қараганда икки ҳисса ортиқ солиқ тўлаб 
келар эдим. Иттифоқо, шаҳримизга мана бу савдогар- 
вачча бориб қолди. Шу сабаб бўлиб, подшоҳимнинг 
оёқларини ўпишга муяссар бўлдим,— деб хожа қиссасини 
тугатди.
— Ҳали бу сенинг ўғлинг эмасми? — сўрадим ундан.
— Йўқ, подшоҳим! Бу сизнинг фуқаронгиз. Аммо у 
менинг молигим ва ворисимдир.
— Сен қайси савдогарнинг ўғлисан? Ота-онанг қаерда 
яшайди?— деб сўрадим боладан.
У бола ер ўпиб, бир қошиқ қонидан кечишимни 
сўради.
— Мен бахти қаро вазирингизнинг қизи бўламан. 
Менинг отам шу савдогарнинг лаъллари деб, сизнинг 
қаҳрингизга 
учради. 
Агар 
бир 
йил 
ичида 
гапинг 
тасдиқланмаса, 
ҳаётинг 
билан 
видолашавер, 
деган 
экансиз. Мен бу гапни эшитиб, бўлакча кийиндим-да, 
Нишопурга бордим. Ҳузурингизга савдогар хожани ити 
ва жавоҳирлари билан олиб келишга муваффақ бўлдим. 
Унинг қиссасини ўзингиз эшитдингиз. Энди қари отамни 
озод қиларсиз, деган умиддаман.
Бу гапларни эшитиб, савдогар оҳ уриб, ҳушидан 
кетди. Юзига гулоб сепишгач, ўзига келди.
— Эй, бахти қаро хожа! Шу болани фарзанд қилиб 
оламан, деган умидда шунча узоқ йўлдан ранжу алам
www.ziyouz.com kutubxonasi


тортиб келган эдинг. Орзу-хаёлларинг пучга чиқди. У 
к,из бола чиқиб қолиб, сен кексани хароб қилди. Сен 
аёллар макру ҳийласига алданибсан, — деб нола қилди 
У-
— Алқисса, унинг ҳолига раҳмим келди, — деб давом 
этди Озодбахт.— Уни олдимга чақириб, ҳулоғига хушха- 
бар айтдим: "Хафа бўлма. Шу қизни сенга олиб бераман. 
Худо хоҳласа, фарзанд кўрасан. Улар чироғингни ёҳади".
Бу гапни эшитиб, хожа таскин топди.
— Вазирнинг ҳизини сарой ичига олиб киринглар. 
Вазирни зиндондан озод қилинглар. Ҳаммомга тушириб, 
шоҳона 
либослар 
кийдириб, 
тезда 
ҳузуримга 
олиб 
келинглар,— деб фармон бердим.
Вазир ҳузуримга кириши билан унинг истиқболига 
гиламнинг этагигача юриб бордим. Унинг ёшини ҳурмат 
қилиб, қучоқлаб кўришдим. Яна вазирлик лавозимига 
тайинлаб, қўлига қаламдон тутдим. Хожага ер-сув инъом 
қилиб, 
хизматимга 
олдим. 
Саодатли 
онлар 
етганда 
вазирнинг қизини тўй қилиб олиб бердим.
Бир неча йил ичида у икки ўғил, бир қизлик бўлди. 
Катта ўғли савдогарлар оқсоқоли, кичик ўғли сарой 
саркоридир.
Эй, дарвешлар! Бу ҳикояни шунинг учун ҳам сизлар- 
га айтдим-ки, кеча кечаси иккингизнинг қиссангизни 
эшитган эдим. Энди сиз иккингиз ҳам худди ўша ерда 
ўтиргандай, мени хизматкорингиздай, уйимни ўз такя- 
хонангиздай 
билиб, 
бамайлихотир 
қўрган-кечирган- 
ларингизни айтиб беринглар. Бир неча кун меҳмон 
бўлиб, қоронғу кулбамни мунаввар айланглар.
— Хўп, 
бўлади,— дейишди 
фақирлар 
подшоҳнинг 
меҳрибонлигидан мамнун бўлишиб. — Сиз биз гадоларга 
катта илтифот қилдингиз. Истагингиз бош устига, икка- 
ламиз ҳам уз саргузаштимизни айтиб берамиз. Эшитинг.
А

Download 4.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling