Мир аммон деҳлавий чор дарвеш қиссаси


қотил экан, деган қарорга келиб, "Майдонга олиб чиқиб


Download 4.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/35
Sana19.10.2023
Hajmi4.16 Mb.
#1709867
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   35
Bog'liq
Mir Ammon Dehlaviy. Chor darvesh qissasi

қотил экан, деган қарорга келиб, "Майдонга олиб чиқиб 
осинглар!" деб буйруқ берди.
— Эй, 
жаҳонпаноқ! 
Мен 
яқудийга 
пул 
бериб, 
уларнинг жонини қутқариб қолдим. Булар қокимга пул 
бериб, жонимга қасд қилдилар. Мана, иккаласи ҳам 
турибди, гапимнинг қилча ёлғони бўлса, айтишсин.
Ҳай майли, мени дор остига олиб боришгач, оламдан 
умидимни 
уздим. 
Бу 
кунимга 
итимдан 
бўлак 
йиғлайдиган кимса йўқ эди. У қамманинг пинжига бориб 
суқилар, биров ёғоч билан, биров тош билан урса ҳам 
нари кетмас эди.
Иттифоқо, шу юртнинг подшоқини тутқаноқ тутиб 
қолибди. Амир ва қокимлар йиғилиб қанча дори-дармон 
қилишмасин, фойдаси бўлмабди. Бир улуғ одам, энг 
яхшиси, муқтожларга хайр-садақа берилсин, бандиларни 
озод қилинсин, даводан дуонинг фойдаси каттароқ дебди. 
Ўша 
зақотиёқ 
подшоқнинг 
одамлари 
тура 
солиб, 
қамоқхоналарни очишга югуришибди.
Шулардан бири майдондан ўтиб кетаётиб йиғилган 
одамларни кўрибди, қараса бировни осишяпти. У от 
ўйнатиб дор остига келди-да, қилич билан арқонларни 
кесиб ташлади. Ҳокимнинг одамларига: "Подшоқ шундай 
ақволда 
бўлса-ю, 
сизлар 
худонинг 
бандасини 
қатл 
қилсанглар!" деб танбеқ бериб, мени қўйиб юборди. 
Шунда иккала акам яна қокимнинг олдига боришибди-
www.ziyouz.com kutubxonasi


ла: 
"Бир 
бало 
қилиб 
буни 
ўлдиринг!" 
деб 
талаб 
пишибди. Еган огиз уялар, деганларидек, ҳоким улар 
мима дейишса, шуни қилишга мажбур эди.
— Бундан хотиринглар жам бўлсин. Уни шундай жой- 
ш қамайманки, ўзидан-ўзи очлигу ташналикдан ўлиб 
кслади. Ҳеч зоғ билмайди ҳам,— деб уларга таскин 
бсрибди ҳоким.
Мени ушлашиб, киши билмас бир жойга қамаб 
ҳўйишди. Шаҳардан бир чаҳиримча нарида тоғ бор эди, 
Сулаймон пайғамбар даврида у ерда девлар бир тангу 
гор қудуқ кавлашган экан. Уни халқ "Сулаймон зин- 
дони" дерди. Шу зиндонга подшоҳнинг ғазабига учраган 
ашаддий жиноятчилар ташланар, улар зиндонда ўз- 
ўзидан ўлиб кетар эди.
Узун 
гапнинг 
қисқаси. 
кечаси 
иккала 
акам 
ва 
ҳокимнинг одамлари мени ўша тоққа олиб боришди-да, 
зиндонга ташлаб, кўнгиллари тинчиди.
Эй, подшоҳи олам! Шу итим орқамдан эргашиб 
борган экан. Мени зиндонга ташлаганларини кўргач, ҳеч 
қаёққа кетмай, унинг оғзига ётиб олибди. Мен пастда 
беҳуш ётардим. Сал ўзимга келгач, мен ўлган эканману 
бу гўр экан-да, деб ўйладим. Шу пайт қулоғимга 
ғўнғиллаб гаплашаётган икки кишининг овози келди. 
Булар мени сўроқ қилгани келган Мункар-Накир бўлса 
керак, деган хаёлга бордим. Шу пайт тепадан арқон 
тушаверди. 
Эшитилаётган 
шитир-шитирга 
қараганда
биров тушираётган эди. Мен ҳангу манг бўлиб қолдим. 
Ерни ушлайман десам, қўлимга суяклар илинди. Орадан 
бирор 
соатлар 
ўтиб, 
қулоғимга 
тамшанаётган 
овоз 
эшитилди. Биров овқат ерди.
— Эй, худонинг бандаси! Сен ким бўласан?— деб 
сўрадим.
— Буни 
Сулаймон 
зиндони, 
дейишади. 
Бизлар 
маҳбуслармиз,— деб жавоб берди кулиб биров.
— Мен тирикманми?— деб яна сўрадим. Хандон отиб 
кулган овоз эшитилди.
— Ҳозирчалик тириксан. Кейин муқаррар ўласан,— 
деди биров.
— Нима еяпсиз ўзи, менга ҳам жиндак беринг,— деб 
ялиндим мен.
Аммо на ҳа, на йўқ демай, индамасдан тамшана-
www.ziyouz.com kutubxonasi


веришди. Обдан еб-ичиб бўлишгач, уйқуга кетишди. Мен 
заифи нотавон хўрлигим келиб, ўз ҳолимга йиғладим.
Эй, олампаноҳ! Етти кечаю етти кундуз дарёда юриб, 
ўз туғишган акаларинг бўҳтони билан оч ҳолсанг, овҳат 
ўрнига калтак есанг, яна ўз туғшпган акаларинг ту- 
файли шундай зиндонга ташлансангу, ҳутулиб чиҳиб 
кетишни хаёлингга ҳам келтириб бўлмаса! Охири, жон 
талвасасига тушиб ҳолдим. Гоҳ ҳуш, гоҳ беҳуш бўлиб 
ётдим. Қоронғу кечада бир одам зиндон бошига келди. 
Рўмолга нон тугиб, кўзада сув билан арҳонда пастга 
туширди. Зиндонда ётган икки маҳбус у нарсаларни 
олиб, еб-ичишди. Тепада бу ишларни кўриб турган итим 
шу одамга ўхшаб пастга нон, сув туширса, хожасининг 
жони омон ҳолишини фаҳмлади-да, югурганча шаҳарга 
кетди. Новвой дўкони олдига териб ҳўйилган нонлардан 
бир ҳатлаб биттасини тишлаб олди-да, ура орҳасига 
ҳочди. Одамлар орҳасидан ҳувиб, тош-кесак отишса ҳам 
нонни ташламади. Улар чарчаб орҳаларига ҳайтишди. 
Кейин шаҳар итлари талади, улар билан урипшб, нонни 
эсон-омон саҳлаб, зиндон бошига етиб келди-да, менга 
ташлади. Кундуз бўлгани учун мен ёнимга тушган нонни 
кўрдим, итимнинг овозини эпгатдим. Итим нонни менга 
ташлаб, сув ҳидириб кетди.
Ўша яҳин ўртадаги ҳишлоҳнинг чеккасида бир кампир 
яшар экан. Унинг уйида хум, кўза тўла сувлар турар, 
ўзи чарх йигирар экан. Ит бир кўзани тишлаб кўтар- 
моҳчи бўлган эди, кампир ҳай-ҳайлади. Кўза итнинг 
оғзидан тупгаб синди. Кампир таёҳ олиб итни савала- 
моҳчи бўлганди, у кампирнинг этагига ёпишиб, оёҳла- 
рини ялаб, думини ликиллатаверди. Гоҳ тоғ томонга 
чопиб, гоҳ яна ҳайтиб келиб, арҳон ва челакни тишлаб 
кўрсатиб, кўйлагининг этагидан тоғ томонга тортаверди. 
Жониворга раҳми келган кампир, арҳон ва челак олиб, 
тоғ 
томон 
юрди. 
Итнинг 
хатти-ҳаракатини 
кўрган 
кампир бунинг эгаси, албатта, зиндонда ётган бўлипш 
керак, ўшанга сув сўраяпти, деб ўйлади. Ит кампирни 
зиндон бошига бошлаб борган эди, кампир челак тўла 
сув туширди. Мен сувни олиб нондан бир бурдани 
оғзимга олдим. Сувдан икки- уч ҳўпладим. Очлик ва 
ташналик балосидан озроҳ ҳутулдим. Қани, бу ёғи нима 
бўларкин, деб сабри ҳаноат ҳилиб ўтиравердим.
Безабон жонивор шу тариҳа нон ва сув келтириб
www.ziyouz.com kutubxonasi


ги-|>иГ) гурди. Бошқа пайтда зиндон оғзида ётар эди. 
Ли
.1
маиа дсгунча олти ой ўтди. Бундай ҳавоси ёмон 
шпдоида яшаган одамнинг ҳоли нима бўлар эди? Қоҳ 
»уяк бўлиб ҳолдим. Дунёдан умидимни уздим. "Бу 
кунимдан ўлиб ҳўя ҳолганим яхши эди", деб худога 
нолалар ҳилдим.
1>ир куни кечаси зиндонда икки маҳбус ухлар, менинг 
дилим вайрон бўлиб, йиғлаб ўтирган эдим. Саҳарга яҳин 
зиндонга бировнинг арҳон тушириб: "Эй, бахти ҳаро 
бснасиб!— деб шивирлаган овози эшитилди,— арҳоннинг 
учини белингга маҳкам боғла, тортиб оламан”.
Бу гапни эшитиб: "Охири акаларимнинг раҳми келиб, 
ҳон тортиб чиҳариб олгани келишибди", деб ўйладим. 
Суюнчим ичимга сиғмай арҳонни белимга апил-тапил 
боғладим. Биров мени юҳори тортди. Кеча шундай 
қоронғи эдики, мени ҳутҳариб олган одамнинг юзини 
ҳам кўролмадим.
— Тезроҳ юр!— деди у озодликка чиҳишим билан.— 
Бу турадиган жой эмас.
Силлам ҳуриб, мадорим ҳолмаган бўлса ҳам ўлим 
хавфидан ҳўрҳиб, йиқила-сурила тоғдан пастга тушдим. 
Қарасам, эгарлоғ^ик иккита от турибди. Ҳалиги одам 
бир отга мени миндириб, иккинчисига ўзи минди-да, 
чуҳ деб ҳайдаб ҳолди. Юра-юра бир дарё лабига етдик.
Тонг отганда 1 шаҳардан анча олислаб кетган эдик. 
Энди кўрсам, мени ҳутҳарган одам ёш йигит экан. 
Устида совут ҳалҳон, ҳатто оти ҳам зирҳли ёпчиҳларда. 
Халоскорим 
менга 
ғазаб 
билан 
тикилиб, 
аламдан 
ҳўлларини тишлаб, ҳиличини ҳинидан суғуриб, устимга 
от солиб келаверди. Мен дарров отимдан тушиб, унга 
ялиндим.
— Менинг 
ҳеч 
ҳандай 
айбим 
йўҳ. 
Нега 
мени 
ўлдирмоқчисиз? Эй, соҳиби мурувват, мени зиндондан 
ўзингиз 
чиҳариб 
олиб, 
нега 
энди 
мурувватсизлик 
ҳиляпсиз?
— Тўғрисини айт. Кимсан ўзинг?— деб ўшҳирди у.
— Мен бир мусофир одамман. Қуруқ туҳматга қолиб, 
шу балоларга гирифтор бўлдим. Сизнинг иноятингиз 
билан у ердан тирик чиқдим,— деб ялиниб-ёлвордим.
Худо дилига раҳм солиб, ҳиличини қинига солди.
— Ҳай майли, сенга жон бахш этдим. Дарров отингга 
мин, бу ерда узоҳ тўхташнинг хосияти йўҳ,— деди у.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Бизлар яна отларни шиғаб йўл босдик. У йўлда оқ 
уриб, надомат қилиб борарди. Пешинга яқин бир оролга 
етиб бордик. У отидан тушиб, менинг қам тушишимга 
кўмаклашди-да, отларнинг эгар-жабдугини олиб, ўтлагани 
қўйиб юборди. Ўзи қам белидан қиличини счиб қўйиб, 
ерга ўтирди.
— Эй, бахти қаро!— деди у менга. — Ўз ақволингдан 
қикоя қил, кимлигингни билай.
Мен ўзимнинг кимлигимни айтиб, бошимга тушган 
қаро кунлар қиссасини бошдан-оёқ қикоя қилиб бердим.
У ўктами мард саргузаштимни эпштиб, роса йиғлади. 
Кейин менга шундай мурожаат этди:
— Эй, йигит! Энди сен менинг можаромни эшит. Мен 
Канния Зербод1 рожасининг қизи бўламан. Сулаймон 
зиндонида ётган Бақраманднинг отаси қиблагоқимнинг 
вазиридир. Бир куни мақорожа, яъни отам барча рожа- 
лар, уларнинг ўғиллари саройнинг деразаси оддидаги 
майдонга чиқсин-да, камон тортиб, чавгон ўйнасин. Ҳам- 
манинг эпчиллиги ва чавандозлик санъатини кўрайлик, 
деб буйруқ берди. Мен онам билан энагаларим, му- 
раббияларим, ўртоқларим қуршовида сарой деразасидан 
ўйинни 
томошо 
қилиб 
ўтирдим. 
Бақраманд 
қамма 
йигитлар ичида қусндор, чавандозликда қам унга тенг 
келадигани йўқ эди. У мснга ёқиб қолиб, ишқи дилимга 
ошиён қурди. Анча вақтгача буни сир сақлаб юрдим...
Охири, қузур-қаловатдан ажрагач, энагамни чақириб, 
катта инъомлар бердим. У қеч кимга сездирмай, йигитни 
менинг хонамга бошлаб келди. У қам мени севиб қолди. 
Кўп кунларни ишқ базмида )гпсаздик. Бир кун қоро- 
вуллар қоронғу тунда сарой айланиб юриб, уни ушлаб 
олишди-да, мақорожага арз қилшпди. Отам йигитни 
ўлимга 
қукм 
қилди. 
Аркони 
давлат 
мақорожадан 
Бақрамандга қаёт бахш этишни сўради. Шунда отам уни 
Сулаймон зиндонига ташлашга фармон берди. Ёнидаги 
йигит эса унинг укаси. Ўша кеча унинг қамроқи бўлган. 
Мана, бугун зиндонга ташлаганларига уч йил бўлди. 
Аммо нима мақсадда қасрга кирганларини қеч ким 
билмайди. Худо мени шарманда қилмади. Шунинг шук- 
ронасига 
уларнинг 
озиқ-овқатидан 
хабардор 
бўлиб 
туришни 
ўз 
зиммамга 
олдим. 
Саккиз 
кунда 
бир 
олдиларига бориб, озиқ-овқат ташлаб келаман.
* Канния Зербод — Ҳиндистоннинг жанубий шарқида жойлашган 
ерларни ҳиндлар шундай аташган.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Ксча ксчаси ухлаб ётсам, бир одам тупшмда, "Дарров 
‘,'|шиигдан тур, отни эгарлаб, 
озроқ пул олгин-да, 
■имдонга бор. У бсчорани чиқариб ол", деди. Уйғониб 
■ •- гиб, суюнганимдан эркакча кийиниб олдим-да, бир 
«,у!ича жавҳар ва тилло, мана шу от ва кийим-кечакни 
о/| иб, 
зиндонга бордим. 
Арҳон ташлаган эдим сен 
чиҳдинг. Менинг мақсадимдан ҳеч ким хабардор эмас 
/ди. Демак, бирорта маъбуданинг ўзи сени ҳутҳариш 
учун мени юборган экан. Хайр хўп, таҳдирга нима 
битилган бўлса, шу бўлади.
У ҳикоясини тугатиб, тугунчадан ҳанд-ҳурс, гўшт- 
пон, мева-чева олди. Қандни бир идишга солиб эритди- 
да, ароҳи бедмушк ҳўшиб, менга узатди. Қўлидан олиб 
ичдим. Бизлар озроҳ тамадди ҳилиб олдик. Бир соат- 
лардан кейин менга лунги берди-да, дарё лабига олиб 
борди. Қайчи билан сочимни тўғрилаб, тирноҳларимни 
олиб, яхшилаб ювинтириб, янги кийимлар кийгазди. 
Хулласи калом, мени ҳайтадан одам ҳилди. Мен у 
мозанин ҳаҳига дуолар ҳилдим. Шу тариҳа отда икки 
ой кеча-кундуз йўл босдик.
Ниҳоят, бир мамлакатга етиб келдик. У Зербод ва 
Сарандипга ҳўшни экан. Бу шаҳар Истанбулдан ҳам 
обод экан. Об-ҳавоси яхши, мўътадил экан. Подшоҳнинг 
Нўширавондан ҳам одил, раиятпарвар эканини кўриб, 
ниҳоятда шод бўлдик. Бир ҳовли сотиб олдик. Сафар 
ранжу аламларини бир оз унутиб хотиржам бўлгач, бир 
сидра энгил-бош ва уй жиҳозлари олиб, мени ўлимдан 
ҳутҳарган нозанинга уйландим. У хурсандлик билан 
менинг динимга кирди. 
Уч йилда шаҳар улуғлари 
ўртасида нуфуз-эътиборга эга бўлиб ҳолдим. Савдо-сотиҳ 
ишларим 
ривож 
топди. 
Бора-бора 
шаҳарда 
менинг 
олдимга тушадиган савдогар ҳолмади. Бир куни улуғ 
вазир ҳузурига салом бергани кетаётсам, майдонга жуда 
кўп халҳ тўпланибди. "Нима гап?" деб бир одамдан 
сўрасам, "Бузуҳчилик ва ўғрилик ҳилган икки одам 
ҳўлга тушибди, ҳойнаҳой улар одам ҳам ўлдирган бўлса 
керак, тошбўрон ҳилиб ўлдиришмоҳчи, шекилли", деб 
жавоб берди.
Бу гапни эшитдим-у, бир маҳаллар мени ҳам шу 
тариҳа осмоҳчи бўлиб дор тагига олиб борганлари ёдимга 
тушди. "Бундай балойи ногаҳоний ҳайси шўрликнинг 
бопшга тушдийкин? Бирор жиноят ҳилганмикин ёки менга 
ўхшаб ҳуруҳ туҳматга ҳолганмикин?!" деб одамларни у 
ёҳ бу ёҳҳа итариб, яҳинроҳ бориб ҳарасам, ўзимнинг
www.ziyouz.com kutubxonasi


акаларим! Кийимлари хўлва-хўлва, қўллари орқасига 
қайириб боғланган. Уларни бу аҳволда кўрдим-у, қоним 
жўш уриб, юрагим ўйнаб кетди. Жаллоднинг қўлига 
озроқ тилло бериб, бирпас сабр қилиб туринглар дедим- 
да, отга миниб, ҳокимнинг уйига чопдим. Унга бир 
бебаҳо ёҳут бериб, шафҳат ҳилинг, дедим.
— Бир одам уларни ҳоралаб шикоят ҳилган. Айблари 
тасдиҳланиб, подшоҳ ҳукм чиҳарган. Менинг ҳўлимдан 
ҳеч нарса келмайди,— деди ҳоким.
Жони ҳолига ҳўймай ялиниб-ёлворганимдан кейин 
ҳоким даъвогарни чаҳиртирган эди, у беш минг рупия 
эвазига ўз даъвосидан кечадиган бўлди. Мен унга пулни 
санаб бердим-да, ҳўлидан даъвосидан кечганига тилхат 
олиб, акаларимни бу балодан ҳутҳариб ҳолдим.
Жаҳонпаноҳ! 
Ишонмасангиз, ўзларидан бир сўраб 
кўринг, рост гапиряпманми ёки ёлғон?
Икки 
ака 
бошини 
ҳуйи 
солганча 
шарманда-ю 
шармисор бўлиб туришар эди.
— Ҳай майли,— деб гапида давом этди савдогар.— 
Уларни ҳутҳариб, уйга олиб келдим. Ҳаммомга тушириб, 
асл кийимлар кийгаздим. Ётиб-туриш учун уларга де- 
вонхонамни ажратиб бердим. 
Аммо бу гал уларга 
хотинимни кўрсатмадим. Ҳар доим хизматларида ҳозир 
турдим, бирга овҳатланар, бирга дам олар эдик. Фаҳат 
кечаси ухлагани бошҳа хонага кетар эдим. Уч йил 
уйимда яшашди, мен ранжийдиган бирон-бир хатти-ҳа- 
ракат ҳилишмади.
Иттифоҳо, бир куни толеи порлоҳ хотиним ҳаммомга 
кетаётиб девонхонага кирибди-да, эркак киши кўринма- 
гани учун бошидан чодрасини олибди. Кичик акам 
шунчаки дам олиб ётган экан, хотинимни кўрибди-ю, 
ошиҳ бўлиб ҳолибди. Бу ҳаҳда катта акамга айтган 
экан, иккаласи бир бўлиб, мени ўлдириш режасини 
тузишибди. Мен уларнинг ҳора ниятидан мутлаҳо ха- 
барим 
йўҳ. 
Ўзимча, 
шу кунгача бирон ёмон иш 
қилишмади, энди тавбаларига таяниб анча дуруст бўлиб 
ҳолишибди. Шояд, ҳамиятлари йўл ҳўймаётган бўлса, 
деб юрдим. Бир куни овҳатдан кейин катта акам оби 
дийда ҳилиб, роса ватаннинг таърифу тавсифини ҳилди. 
Эроннинг гўзалликларидан гапираверди. Унга ҳўшилиб, 
кичик акам ҳам йиғлагани турди.
— Маҳсад ватанга ҳайтишми? Жуда соз,— дедим мен. 
— Сизнинг гапингиз бош устига. Қолаверса, ўзим ҳам
www.ziyouz.com kutubxonasi


матанга қайтсам, деган умиддаман. Худо ёр бўлса, 
иҳинда йўлга чиқамиз.
Хотинимга, акаларим ватанни соғинишибди, қолаверса 
ўаим ҳам ватанга ҳайтиш ниятидаман, деб айтганимда 
у оқила шундай деди:
— Яна 
ўзинг 
биласан, 
тағин 
бирон 
шумликни 
ўйлашган бўлмасин. Улар сенинг жон душманинг. Сен 
ҳўйнинтда илон сақлаяпсан. Улардан дўстлик кутма. 
Иилганингни қилгин-у, аммо у муттаҳамлардан эҳтиёт 
бўлганинг маъқул!
Шундай қилиб, тезда сафарға тайёргарлик кўрдим-да, 
шаҳар ташҳарисига чодир қурдим. Катта карвон йиғилди. 
Мени карвонбоши қилиб сайлашди. Саодатли онлар 
стганда 
йўлга 
тушдик. 
Мен 
акаларимга кўз-қулоқ, 
хизматларига тайёр, кўнгилларини овлашга ҳозир эдим.
Йўл юриб бир манзилга тушганимизда кичик акам 
шундай деб ҳолди:
— Бу ердан бир фарсаҳ нарида Салсабил чашмасига 
ўхшаган бир булоқ бор. Атрофида нафармон лолалар, 
наргис, ҳизил гуллар қулф уриб очилиб ётади. Айни 
сайр ҳилиб, кўнгил очадиган жой. Агар ихтиёр қилсанг, 
эртага ўша ерга бориб, кўнгил ёзиб, дам олиб қайтардик.
— Сиз нимаики хоҳласангиз, шу-да. Хўп, сизнинг 
айтганингиз бўлсин. Эртагаёқ карвон шу ерда тўхтайди, 
бизлар бориб сайри тамошо қилиб келамиз.
— Қани эди, жуда соз бўларди-да,— деди акам.
Мен, эртага карвон шу ерда дам олади, деб буйруқ
бердим. Баковулни чақириб, ҳозирлик кўр, эртага сайрга 
чиҳамиз, дедим.
Эртасига тонг отиши билан иккала акам кийиниб, 
белларига ҳурол-яроғ таҳиб, кун исиб кетмасдан бора 
ҳолайлик, деб мени шоширишди. От сўраттирган эдим, 
акаларим кўнишмади:
— Сайр-томошанинг ҳамма гапгги пиёда юришда-да. 
Хизматкорларга 
айтгин: 
отларни 
орҳамиздан 
олиб 
боришсин.
Икки 
ғулом 
чилим 
ва 
ҳаҳвадан 
олиб, 
бизга 
ҳўшилишди. 
Йўл-йўлакай 
камонбозлик 
ҳилиб 
бора- 
всрдик. 
Карвондан анча 
узоҳлашгач, 
акаларим бир 
гуломга баҳона ҳилиб бир юмуш буюришди, орҳага 
жўнатишди. Яна озроҳ юрган эдик, иккинчи ғуломни 
биринчисини 
топиб 
келгани юборишди. 
Нима 
бало 
бўлди-ю, худди биров оғзимни муҳрлаб ҳўйгандек ҳеч 
нарса 
демасдан 
кетавердим. 
Хоҳлаган 
ишларини 7
7 Мир Аммон Деҳлавий
www.ziyouz.com kutubxonasi


қилишди. Мени гапга чалғитиб узоқроққа олиб кетиша- 
верди. Ёнимда шу итим бор эди. Жуда кўп йўл юрдик, 
аммо на чашмадан дарак бор эди ва на гулзордан. 
Ҳамма ёқ чақиртиканак. Шу пайт зарурат билан ерга 
ўтирган эдим, кўзимнинг қири билан орқамда қиличнинг 
ялт этганини кўриб қолдим. Шундоқ қайрилиб қара- 
ганимни биламан, кичик акам бошимга қилич солиб 
қолди! "Эй золим! Нега мени ўлдиряпсан?" деган сўз 
оғзимдан чиҳар-чиқмас катта акам елкамга ҳилич тортиб 
юборди. Бераҳм акаларим кетма-кет ҳилич солаверди. 
Мен ўзимдан кетиб йиҳилдим. Қора ҳонимга белан- 
ганимни кўрган итим уларга ташланган эди, у вафо- 
дорни ҳам чопишди. Кейин ўзларини-ўзлари енгил жа- 
роҳатлаб, кийимларини йиртиб, яланг бош, яланг оёҳ 
карвон турган жойга ҳайтишди.
— Қароқчилар 
ҳужум 
ҳилиб, 
меҳрибон укамизни 
шаҳид ҳилишди. 
Бизлар ҳам ярадор бўлдик. 
Қани 
бўлинглар, 
бу 
ердан 
тезроҳ 
жўнайлик. 
Бўлмаса, 
ҳароҳчилар келиб ҳаммангни ҳип-яланғоч ҳилиб талаб 
кетади,— дейишди улар.
Карвон аҳли ҳароҳчилар деган гапни эшитиши билан 
жон-пони 
чиҳиб 
кетибди, 
апил-тапил 
мол-мулкини 
йиғипггириб, йўлга тушишибди.
Акаларимнинг менга ҳилган ёвузликларидан хотиним 
хабардор эди, шунинг учун ёлғончилардан бу шум 
хабарни эшитибди-ю, ўзига ханжар уриб, жонини ҳаҳҳи 
таолога топшириб ҳўя ҳолибди.
— Эй, дарвешлар!— деди Озодбахт. — Сагпараст хо- 
жанинг дарднок ҳикояси шу ерига етганда ортиҳ чидаб 
тура олмадим. кўзимдан ёш оҳаверди. Йиғлаётганимни 
кўриб, 
савдогар: 
"Эй, 
олампаноҳ! 
Агар 
беодоблик 
бўлмаса, ечиниб баданимни кўрсатай", деди-да, ёҳасини 
чок этиб, елкасигача очди. Ҳаҳиҳатан, баданининг соғ 
жойи йўҳ эди. Қаерига қараманг тиғнинг изи. Кейин 
бошидан салласини олган эди, бошининг ҳоҳ ўртасида 
бир ёриҳ кўринди, бу ёриҳҳа бемалол битта анор сиғар 
эди. Мажлисда ўтирган барча аркони давлатим ҳарашга 
тоби тоҳат ҳилолмай, кўзларини юмиб олишди.
— Эй, подшоҳи жаҳон!— деб яна сўз бошлади хожа.— 
Акаларим буни саранжом ҳилдик, деб кетганларида мен 
бир ёҳда, итим бир ёҳда ҳора ҳонга ботиб ётар эдик. 
Кўп ҳон оҳҳанидан беҳуш бўлиб, мадорим ҳуриган эди. 
Шунча азоб-уҳубатдан кейин ҳам тирик ҳолганимга 
ҳайронман.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Мен худди Сарандип вилоятининг чегарасида беҳуш 
йўлиб ё^шб қолган эканман. Бу ерга катта, обод шаҳар 
иҳин экан. Ўша шаҳарда катта бутхона бор экан. 
Иодшоҳнинг ниҳоятда аҳлли, соҳибжамол ҳизи бўлиб, 
жуда кўп подшоҳлару шаҳзодалар унинг ишқида кеча- 
кундуз оҳ урар эканлар. У юртда расми ҳижоб бўлмай, 
малика ўзининг дугоналари ва канизлари билан шикорга 

1
иҳиб, бемалол сайри тамошо ҳилиб юраверар экан. 
Уша куни малика отасидан рухсат олиб, дугоналари 
билан боғига кетаётганда мен ётган жойдан ўтаётиб 
ҳизлар 
инграган 
овозни 
эшитиб 
ҳолишибди. 
Улар 
олдимга келиб, мени бу аҳволда кўргач, югуриб бориб:
— Анави ерда бир киши билан бир ит ҳонга беланиб 
стибди,— дейишибди маликага.
Бу гапни эшитиб, бошимга маликанинг ўзи келди.
— Қаранглар-чи, жони бормикин?— деди у ҳолимга 
ачиниб.
Икки-уч чўри отдан тушиб, менинг олдимга келиб 
кўришди.
— Ҳа, ҳали жони бор экан,— дейишди улар.
— Эҳтиётлик билан гиламга ётҳизиб, боҳҳа олиб 
боринглар!— деб фармон берди малика.
Боҳҳа олиб боргач, бош жарроҳни чаҳиртириб, мен 
билан итимни шифолашни буюрди. Унга катта инъомлар 
ваъда ҳилди. Жарроҳ бутун баданимдаги чанг ва ҳонни 
ювиб, шароб билан артиб, жароҳатларимга малҳам ҳўйиб 
боғлади-да, оғзимга сув ўрнига ароҳи бедмушк томизди. 
Малика ҳолимдан хабардор бўлиб бошимда ўтирар, менга 
ўзи хизмат ҳилар эди. Кечани кеча, кундузни кундуз 
демай, икки-уч марталаб ўз ҳўли билан шўрва ёки 
шароб ичириб ҳўярди. Ўзимга келиб кўзимни очишим 
билан маликани кўрдим.
— Қайси ҳонхўр, золим сенга шундай жабр ҳилди?— 
деди 
ғоят 
ачиниб.— У ярамас улуғ санамдан 
ҳам 
ҳўрҳмабди-да.
Орадан ўн кун ўтгач, шароб, маъжунларнинг кучи 
билан кўзимни очдим. Қарасам, Индранинг1 канизлари 
менинг атрофимда парвона-ю, маликанинг ўзи бошим 
узра гирдикапалак. Бир оҳ уриб, сал ҳимирлайман деган 
эдим, мадорим етмади.
Индра—ҳиндларнинг улуг маъбудаларидан бири. Тангри Шиванинг
хотини
www.ziyouz.com kutubxonasi


— Эй, Ажам' йигити!— деди малика шафқат қилиб.— 
Бемалол ётавер, қимирлама. Сени бир золим шу аҳволга 
солган бўлса, улуғ санам мени сенга меҳрибон ҳилди. 
Энди тузалиб кетасан.
Худо ҳаҳҳи, у гўзални кўрдим-у, яна ҳушимдан 
кетдим. Малика ҳолимни кўриб, юзимга ўз ҳўли билан 
гулоб сепди. Йигирма кун деганда жароҳатларим битиб, 
ҳораҳўтир бўлди. Малика кечалари ҳамма ухлагандан 
кейин олдимга келиб, мени овҳатлантириб ҳўярди. Қирҳ 
кун деганда чиллам чиҳиб, ғусли шифо ҳилдим. Мен 
тузалгач, малика гоят хурсанд бўлиб, ҳаҳимга жуда 
катта инъомлар ҳилди, менга яхши либослар кийдирди. 
Бу гўзал санамнинг меҳру шафҳати билан шифо топнб, 
дармонга кирдим. Итим ҳам тузалди. Малика кунда 
мени шароб билан сийлар, ажойиб-гаройиб ҳикояларимни 
эшитиб, кайфи чоғ бўлар эди.
— Аҳволингдан хабардор ҳил. Ўзинг ким бўласан-у, 
бу дарди бало сенга ҳаердан ёпишди?— деб сўраб ҳолди 
малика бир куни.
Мен унга бутун кўрган-кечирганларимни бошдан-оёҳ 
айтиб 
бердим. 
Аччиҳ 
ҳисматимни 
эшитиб, 
малика 
йиғлади.
— Бундан буёҳ сенга шундай меҳрибончилик ҳцлайки, 
барча мусибатларинг унут бўлсин,— деди у гўзал.
— Эй, маликам, жаҳон тургунча туринг! Сиз менга 
ҳайтадан жон бахш этдингиз. Мен ҳулингиздан, худо 
ҳаҳҳи, меҳру шафҳатингизни дариғ тутманг,— дедим.
Орадан бирмунча ваҳт ўтиб, мен унга ўз диним 
ҳаҳида гапириб берган эдим, маъҳул тушиб, ҳабул этди. 
Мен унинг оёғига ўзимни ташлаб, аҳлига ҳамду санолар
ЎҲИДИМ .
— Мени тоғамнинг ўғлига унашиб ҳўйишган. У бут- 
параст,— деди 
малика 
бир 
куни. 
— Бу 
можародан 
ҳутулиш йўлини ҳозир ўйлаб топиш лозим.
— Гапингиз жуда маъҳул, фикри олийингиз ҳандай 
ҳарорга келса, шундай ҳиламиз,— дедим мен.
— Мен эндиликда ортиҳ бу ерда ҳололмайман. Бирон 
ёҳҳа кетишим керак,— деди моҳи пайкар. Мен ундан 
сўрадим:
— Қай йўсинда бу ердан ҳочмоҳчисизу ҳаерга бор- 
моҳчисиз?
* Ажам — араблардан бошқа халқлар.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Лввало сен бу ердан кет. Бориб мусулмонлар 
■ .||)понсаройидан жой ол,— деб жавоб берди у.— Одамлар 
«птлнингни эшитишади-да, сендан гумон қилшпмайди. 
('уриштириб, Ажам томонга кетаёттан кемани топ-да, 
мгига хабар қил. Ҳузурингга тез-тез доямни юбориб 
гураман. Сен кема топишинг билан хабар қилсанг, мен 
ўша заҳоти етиб бораман.
Малика билан шу маслаҳатта келишдик.
Эртасига эрталабоҳ мен карвонсаройга кетдим. У 
грдан бир ҳужра олиб, шунда яшаб турдим. Маликадан 
кудолик кунларимни висол кўришиш онлари орзусида 
ўтказдим. Икки ой ичида Рум, Шом ва Исфаҳондан 
жуда кўп савдогар йиғилиб, денгиз йўли билан сафарга 
чиҳишга ҳарор ҳилишди. Молларини кемага орта бош- 
лашди. Киши бир жойда узоҳроҳ туриб ҳолса, ўша 
грдаги одамлар билан анча ҳадрдон бўлиб ҳолади. Улар 
мени ўзларига ҳамроҳ бўлишга даъват ҳилишди.
— Эй азиз, юринг бизлар билан. Қачонгача бир 
ўзингиз бу ерда яшайсиз?
— Кетмай нима ҳам ҳиламан? Ортиҳча юким ҳам 
йўҳ. Бор-йўғи бир канизагим, бир итиму бир сандиғим 
бор, холос. Агар менга озгинагина жой ажратиб, ҳаҳини 
нйтсанглар, хотиржам бўлиб, сизлар билан кетар эдим,— 
деб жавоб бердим уларга.
Савдогарлар 
менга 
кемадан 
бир 
хона 
ажратиб 
бсришган 
эди, 
бир 
йўла 
ҳаҳини 
тўлаб, 
кўнглим 
хотиржам бўлди. Кейин бир баҳона топиб, доянинг уйига 
бордим.
— Эй, энажон!— дедим унга.— Сиз билан хайрлаш- 
гани 
келдим, 
ўз 
ватанимга 
кетяпман. 
Сизнинг 
меҳрибончилигингиз 
ва 
ёрдамингиз 
билан 
маликани 
охирги бор кўролганимда, сиздан у дунёю бу дунё 
миннатдор бўлардим.
Кўп ялиниб илтижо ҳилганимдан сўнг у рози бўлди.
— Эй, меҳрибон! Кечаси фалон жойда уни кутаман,— 
деган эдим, у "маъқул" деди.
Мен 
карвонсаройга 
ҳайтиб, 
сандиҳ 
билан 
ўрин- 
кўрпамни кемага чиҳариб ҳўйдим-да, кема дарғасига 
тайинладим:
— Эрталаб канизагимни олиб келаман.
— Эртароҳ келинг, лангарни барваҳт кўтарамиз,— 
деди дарға.
www.ziyouz.com kutubxonasi


— Жуда соз,— дедим-да, қоронғу тушиши билан дояга 
тайинлаган жойимга бориб турдим.
Ярим кечада сарой дарвозаси очилиб, жулдур-жулдур 
кийиниб, жавоқир солинган ҳутича кўтариб, малика 
чиқиб келди, қўлидаги қутичани менга берди-ю, олдимга 
тушди. Тонготар пайтида дарё бўйига етиб келдик. 
Қайиққа тушган эдим, кеманинг олдига олиб бориб 
қўйди. Вафодор итим ҳам ёнимда эди. Тонг ёришгач, 
лангар кўтарилиб, кема йўлга тушди. Тўсатдан ҳиркиуш 
тўп отилди. Ҳамма анг-танг бўлиб, ташвишга тушиб 
қолди. Кема лангар ташлади. Кемадаги савдогарлар: 
"Бандаргоҳ бошлиғи бир балони бошламоҳчи. Бўлмаса, 
нега тўп оттиради?" дейишарди ўзаро.
Иттифоқо, 
ҳамма 
савдогарларнинг 
ҳам 
чиройли 
канизлари бор эди. Бандаргоҳ бошлиғи тортиб олиб 
ҳўйишидан ҳўрҳишиб, канизларини сандиҳларга яши- 
ришди. Мен ҳам маликани сандиққа солиб, устидан 
ҳулфлаб ҳўйдим. Шу пайт катта ҳайиҳда амалдор ва 
навкарлари 
билан 
кема томон келаётган 
бандаргоҳ 
бошлиғи кўринди. Улар етиб келишди-ю кемага чиҳиш- 
ди. Подшоҳ маликанинг ғойиб бўлганини эшитиб, бадном 
бўлишдан ҳўрҳиб, бандаргоҳ бошлиғига шундай амр 
ҳилибди: 
"Эшитишимга 
ҳарашнда, 
Ажам 
савдогар-
ларининг чиройли канизлари бор эмиш. Мен маликага 
каниз олиб бермоҳчиман. Бориб кемани тўхтатгин-да, 
кемада ҳанча каниз бўлса, ҳузуримга олиб кел. Уларни 
кўрай, маъҳул тушганини ҳийматини тўлаб оламан. 
Маъҳул тушмаганини ҳайтариб юбораман".
Подшоҳнинг ана шу ҳукмига биноан, кемага бандар- 
гоҳ бошлиғининг ўзи келган экан. Ёнимдаги киши ҳам 
канизини сандиҳҳа солиб, устидан ҳулфлаб ҳўйган эди. 
Бандаргоҳ бошлиғи шу сандиҳ устига келиб ўтирди-да, 
канизларни олиб чиҳишни буюрди. Маликани сўраш- 
магани 
учун 
худога 
шукрлар айтдим. 
Бир 
ҳанча 
канизлар олиб чиҳилиб, ҳайиҳҳа ўтказилгач, бандаргоҳ 
бошлиғи ўзи ўтирган сандиҳнинг эгасидан кулиб туриб: 
"Сенинг ҳам канизагинг борми?" деб сўради. У аҳмоҳ 
бўлса: "Қадамларига ҳасанот, мен бундай ишлар билан 
шуғулланмайман, 
ҳамма 
сиздан 
ҳўрҳиб, 
канизагини 
сандиҳҳа яшириб ҳўйган", деди. Бандаргоҳ бошлиғи бу 
гапни эшитиб, ҳамма сандиҳларни бирма-бир очтирди. 
Менинг сандиғимни ҳам очиб, маликани бошҳа канизлар
www.ziyouz.com kutubxonasi


қлтори олиб кетишди. Мен жуда маъюс бўлиб қолдим. 
Ш ундай бемаъни иш бўлдики, жонинг текинга кетди. 
Маликанинг ҳоли не кечар экан?" деб ич-ичимни ердим.
Шундай ўйлар билан банд бўлиб, жоним кўзимга ҳам 
кўринмай қолди. Тун бўйи мижжа қоқмай чиқдим. 
')ртаси кун чиқишда ҳамма олиб кетилган канизакларни 
ҳайиққа солиб, кемага олиб келишди. Савдогарлар хур- 
санд бўлиб ўз канизакларини олишди. Ҳамма келди-ю, 
малика келмади.
— Нима 
учун 
менинг 
канизагим 
келмади?— деб 
сўрадим.
— Бизнинг хабаримиз йўқ. Эҳтимол, подшоҳга ёҳиб 
ҳолгандир,— деб жавоб беришди менга.
Савдогарлар 
менга 
тасалли 
бериб, 
кўнглимни 
кўтариша бошладилар.
— Кел, қўй энди. Бўлар иш бўлди. Хафа бўлма, 
ҳаммамиз канизагингнинг қийматини сенга тўлаймиз.
Ҳушимдан кетаёздим.
— Энди Ажамга кетадиган жойим қолмади, — деб, 
канизларини олиб келган қайиқчиларга ялиндим.— Эй, 
сронлар! Мени қирғоққа чиқариб қўйинглар.
Улар рози бўлишган эди, кемадан қайиққа тушдим, 
итим орқамдан эргашди. Соҳилга чиқиб олгач, фақат 
малика олиб келган жавоҳир тўла қутичани олиб 
қолдим-да, бошқа майда-чуйдаларимни ўша ердаги на- 
вкарларга улашдим. Шундан кейин, шояд малика ҳақида 
бирон хабар топсам, деган умидда шаҳар кезиб кетдим. 
Кирмаган эшигим, боқмаган тешигим қолмади, лекин 
маликадан ном-нишон топмадим. Бир куни минг ҳийлаю 
найранг билан подшоҳ саройига ҳам кирдим, бироқ у 
ердан ҳам хабар топмадим. Шу тариқа бир ойча шаҳар 
кездим, бу ғам мени адойи тамом қилди, савдойига 
ўхшаб қолдим. Бир кун дилимга: "Эҳтимол, маликам 
бандаргоҳ бошлиғининг уйидадир. Ўша ердан бошқа ерда 
бўлиши мумкин эмас" деган ўй келиб қолди. Энди 
қандай қилиб ичкарига кирдим, деган мақсадда бандар- 
гоҳ бошлиғининг уйи атрофида айлана бошладим.
Бир маҳал ичкаридан ифлос сувлар чиқиб кетадиган 
бир қувурга кўзим тушиб қолди, ичига одам бемалол 
сиғар, оғзига темир панжара қопланган экан. Шу қувур 
орқали ичкарига киришга жазм қилиб, ечиндим. Минг 
азсЎбу уқубат билан панжарани бузиб, қувур ичидан
www.ziyouz.com kutubxonasi


ҳовлига кирдим. Дарров аёллар кийимини кийиб олиб/ 
атрофни 
кўздан 
кечира 
бошладим. 
Бир 
хонадан 
бировнинг муножот қилаётган овози эшитилди. Яқин 
бориб қарасам, малика кўз ёши тўкиб, худога нола I! 
қилиб ўтирибди. Уни кўришим билан югуриб бориб, 
оёғига ўзимни ташладим. Малика ўзини оғушимга отди. 
Иккаламиз 
ҳам 
бир 
нафас 
бсҳуш 
бўлиб 
қолдик. 
Ўзимизга келгач, маликадан ҳол-аҳвол сўрадим.
— Бандаргоҳ бошлиғи ҳаммамизни 
қирғоққа олиб 
чиққач, қизларни бир-бир кўздан кечириб, ўзига каниз 
танлади,— деб қикоя бошлади малика.— Ишқилиб, мени 
бирон одам таниб қолмасин, сен балога қолмагин, деб 
жуда қўрқдим. Ҳар қалай, менинг малика эканимни қеч 
ким билмади. Бандаргоҳ бошлиғига мен ёқиб қолдим. У 
одамлари билан мени секингина уйига юборди-да, қолган 
канизакларни подшоқ ҳузурига олиб кетди. Отам қизлар 
орасида мени кўрмагач, қаммасига рухсат бериб юборган. 
Бу ғавғо фақат мен учун кўтарилган экан. Ҳозир 
шаҳарга 
малика 
касал 
бўлиб 
қолди, 
деган 
овоза 
тарқатилган. Бир неча кундан кейин бутун мамлакатга, 
малика вафот этди, деган овоза қилинади. Шу билан 
подшоқ бадном бўлмай қолади. Лекин ҳозир мен бошқа 
азоб тортяпман: бандаргоҳ бошлиғи мени ёқтириб қолган, 
тунни бир ўринда ўтказиш учун ётоғингга қабул қил, 
деб жони ҳолимга қўймаяпти. Мен рози бўлмаяпман. 
Ҳозирча у ўз розилигим билан кўнишимни кутяпти. 
Аммо қўрқаман, бу аҳвол узоқ давом этмаса керак. Мен 
қатьий 
қарорга 
келиб 
қўйганман. 
Борди-ю, 
зўрлик 
қиладиган бўлса, ўзимни ўлдираман. Аммо сен билан 
учрашганимдан кейин миямга бошқа бир фикр келди: 
Худо ёр бўлса, бир натижа чиқар, қутулишга бундан 
бўлак чора кўринмайди.
— Қани айтинг, қандай чора?— сўрадим мен.
— Агар 
зўр 
бериб 
ҳаракат 
қилсанг, 
уддасидан 
чиқишинг мумкин,— деди малика.
— Нима десангиз ҳам бош устига, ўзингни ўтга ташла 
десангиз ўтга, сувга ташла десангиз, сувга ташлайман. 
Нарвон топсам, сизни деб еттинчи осмонга чиқаман. 
Нима буюрсангиз, шуни қиламан.
— Ундай бўлса, улуғ санам бутхонасига бор,— деди 
малика.— Бутхонада кавуш ечиладиган жойда қора палос 
ётади. Бу мамлакатнинг расми шундай: бирон қаш-
www.ziyouz.com kutubxonasi


ни^ми, гадоми бутхонага бориб, ўша палосни ёпиниб 
У<и|к
11
, ибодатга келганлар ҳоли бақудрат садаҳа беради.
Уч тўрт кун шу тариқа ўтириб, мол-дунё йиҳқач, 
миндитлар чиқиб, улуғ санам номидан чопон кийгизиб 
»| |ишга рухсат беришади. У одам бой бўлиб қолади, 

1
ммо, унинг ким эканлигини ҳеч ким билмайди. Сен 
VI м бутхонага бориб, ўша палосни ёпингин-да, юз- 
■,\ ||ингни яхшилаб беркитиб, ҳеч ким билан гаплашмай 
пирлвер. Уч кундан кейин бараҳман ва пандитлар сенга 
чоион 
кийгизиб, 
рухсат 
беришса 
ҳам 
ҳимирламай 
([иравер. Улар жуда зўрласа, шундай дегин: "Менга 
иулнинг кераги йўҳ. Мен мол деб ўлиб бораётганим 
йўҳ. Менга зулм ҳилишяпти, арзи додимни айтгани 
кслдим. Агар бараҳманлар волидаси додимга ҳулоҳ солса 
ктпгани, бўлмаса улуғ санам менга адолат қилади. Золим 
устидан шикоятим улуғ санам қулоғига етади". Токи 
блраҳманлар волидаси олдингга чиҳмагунча, ҳар ҳанча 
илинишса ҳам рози бўлма. Шунда ночор ўзи сенинг 
олдингга чиҳишга мажбур бўлади. Барахманлар волидаси 
жуда ҳари, у икки юз ҳирҳ ёшда. Уттиз олти ўғли 
бутхонада хизмат ҳилади. Унинг улуғ санам олдида 
гътибори катта. Шу сабабли унинг ҳукми ўтади. Мам- 
лакатдаги катта-кичик унинг ҳар бир сўзини саодат деб 
билади. Унинг фармонини бош устига бажаришади. Ба- 
раҳманлар волидасининг этагини тутиб: "Эй, онажон! 
Агар сиз мен мусофирни золимнинг зулмидан ҳутҳар- 
масангиз, улуғ санамнинг оёғига бош ураман. Охири, 
менга раҳми келиб, ихтиёримни сизга топширади", дегин. 
Шундан кейин аҳволингни сўраса: "Мен Ажам юртидан 
бўламан. Сизнинг адолатпарварлигингизни эшитиб, улуғ 
санамни зиёрат ҳилгани олис жойдан келдим. Бир неча 
кун хотиржам яшадим. Хотиним ҳам мен билан келган 
эди. У ҳош-кўзи келишган, попукдай эди. Бандаргоҳ 
бошлиғи ҳаердандир хотинимни кўриб ҳолиб, зўрлик 
ҳилиб олиб ҳўйди. Мана шу боисдан ночор сизнинг 
олдингизга нажот излаб келдим. Энди инсоф ўзингизда", 
деб жавоб бергин.
Малика менга йўл-йўриҳ кўрсатиб, кетишга , рухсат 
бергач, келган ҳувуримдан ташҳари чиҳиб, оғзига пан- 
жарасини ҳўйдим.
Тонг отиши билан бутхонага бордим-да, ҳора палосни 
бошимга ёпиниб ўтиравердим. Уч кун ичида олдимга
www.ziyouz.com kutubxonasi


ташланган пул, кийимлар тоғ бўлиб уйилиб кетди. 
Тўртинчи куни олдимга пандитлар дуо ўқиб, ашула 
айтиб чиҳишди-да, чопон кийгазиб, кетишимга ижозат 
беришди. Рози бўлмадим: "Мен садақа йиққани келган 
эмасман. Инсоф ва адолат талаб қилиб, улуғ санам ва 
бараҳманлар 
онаси 
олдига 
келганман. 
Арзи-додимга 
қулоқ солмагунларича, бу ердан бир қадам силжимай- 
ман". Бу гапимни эшитиб, улар ичкари кириб кетишди- 
да, 
арзимни 
бараҳманлар 
онасига 
айтишди. 
Кейин 
ичкаридан 
бир 
човба1 
чиқиб, 
"Юр, 
сени 
онамиз 
чаҳиряпти", деди. Мен яхшилаб қора палосга ўралиб 
олдим-да, бутхонага кирдим. Қарасам, лаъл, олмос, 
гавҳар билан ишланган мунаҳҳаш тахтда улуғ санам 
ўтирибди. 
Унинг 
ёнида 
патгилам 
тўшалган 
заррин 
курсида ҳора либос кийган бир кампир ёстиҳларга су- 
яниб, шон-шавкат тўкиб ўтирибди. Икки ёнида ўн-ўн 
икки ёшлардаги икки бола. Мени олдига чаҳирган эди, 
одоб билан бориб, тахти пойини ўпдим-да, барини 
тутдим. 
У мендан 
ҳол-аҳвол сўраган 
эди, 
малика 
ўргатгандай айтиб бердим.
Бараҳманлар онаси арзимни тинглаб, ёнида ўтирган 
икки болага буюрди:
— Тезда бу одам билан подшоҳ олдига бориб: "Онам 
айтдилар, улуғ санам ҳукми шуки, бандаргоҳ бошлиғи 
одамларга 
зулмни 
оширибди. 
Чунончи, 
мана 
бу 
ғарибнинг хотинини тортиб олибди. Унинг гуноҳи ҳаддан 
ташҳари катта. Тезлик билан у гумроҳнинг бутун мол- 
мулкини тортиб олиб, бизнинг назаримиз тушган мана 
бу туркка бер. Аксинча, бугун кечаси ҳаммаёҳ барбод 
бўлиб, бизнинг газабимизга учрайсан", денглар.
У икки бола ўрнидан туриб.бутхонадан чиҳди-да, отга 
минди. Ҳамма пандитлар олдимизга тушиб, муножот 
айтиб, чиғаноҳ чалиб, сарой томон йўл олдилар.
Кўчада учраган катта-кичик болаларнинг оёқ босган 
жойидан хоки пойини олиб, табаррук ҳилиб кўзларига 
суришарди. Шу тариҳа подшоҳ ҳалъасига етиб бордик. 
Подшоҳга хабар етиши билан у болалар истиҳболига оёҳ 
яланг югуриб чиқди. Уларни жуда катта иззат-икром 
билан ичкарига олиб кириб, тахти ёнига ўтҳазди.
1 Човба — тўрт ведни ўқиган билимдон бараҳман.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Не боисдан бугун ташриф буюрдилар?— деб сўради 
иодшоҳ.
Икки бараҳман бола оналари айтган гапларни ва улуғ 
| нмамнинг 
дарғазаб 
бўлганлигини 
айтиб, 
подшоҳни 
ҳУрҳитишди.
— Кўп яхши,— деб подшоҳ 
навкарларига фармон 
бгрди.— Тезда бориб, бандаргоҳ бошлиғи билан у аёлни 
ҳузуримга келтиринглар. Мен бу ишни текшириб кўриб, 
жизо бераман.
Бу гапни эшитиб, дилим товонимга тушди: "Бу гап 
ихши бўлмади. Агар бандаргоҳ бошлиғи билан малика 
ҳам келса, сир фош бўлади. Унда менинг аҳволим нима 
ксчади?" Бараҳман болалар кўрдики, менинг авзойим 
ўзгариб, ҳалтирай бошладим, бу ҳукм унга маъҳул 
тушмади шекилли, деб подшоҳга зуғум ҳилишди:
— Эй, инсони ҳаҳир! Девона бўлдингми, улуғ са- 
намнинг амридан бўйин товлаяпсан? Иккаласини чаҳи- 
риб, тафтиш ҳилмоҳчисан, демак, бизларнинг сўзимизни 
слғонга чиҳармоҳчи экансан-да? Эҳтиёт бўл. Сен улуғ 
санамнинг ғазабига учрадинг, бизлар сени бундан ха- 
бардор ҳилдик. Энди ўзинг биласан, у ёғига улуғ санам 
барҳарор!
Бу гапдан подшоҳ ажиб бир ҳолга тушди, аъзойи 
бадани бўшашиб, оёҳ-ҳўлига титроҳ турди. Ҳарчанд 
кечирим сўраб, ялиниб-ёлвормасин, бараҳман болалар 
ўтирмай тик тураверди. Бу ерда ҳозир бўлган амиру 
амалдорлар бир оғиздан бандаргоҳ бошлиғи ундай эди, 
бундай эди, ўғри эди, муттаҳам эди, деб ёмонлаб 
кетишди! "Шундай ножўя ишларни ҳилар эдики, подшоҳ 
ҳузурида уни айтгани тил бормайди. Бараҳманлар онаси 
айтган гап — ҳаҳ гап! Бу улуғ санам ҳукми бўлгандап 
кейин ҳандай ҳилиб ёлғон бўлсин!" дейишди аркони 
давлат чекка-чеккадан.
Подшоҳ ҳарасаки, сарой аъёнлари бир оғиздан ўша 
гапни маъҳуллашяпти. Буни кўриб, ўз ҳилмишидан 
ҳаттиҳ мулзам бўлди. Дарров менга асл чопон инъом 
ҳилди. Ўз ҳўли билан ҳукмнома ёзди-да, муҳр босиб, 
ҳўлимга берди. Кейин бараҳманлар онасига бир хат ёзди. 
Жавоҳир ва тиллолар солинган патнусни бараҳман бо- 
лалар ҳаршисига ҳўйиб, уларга ижозат берди. Мен 
ўзимда йўҳ хурсанд бутхонага бориб, бараҳман она 
ҳузурига кирдим.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Подшоҳдан. олиб келган хатимизда аввал бараҳман 
ояага 
ҳурмату 
эътибор 
изҳор 
этилиб, 
дуои 
салом 
айтилгандан кейин 
шундай дейилган 
экан: 
"Ҳукми 
олийларига мувофиҳ бу мусулмонни бандаргоҳ бошлиғи 
ҳилиб тайинладим. Ўз ҳурматимни билдириб, чопон 
кийгаздим. Энди у зулм етказган кишини ҳатл этиб, 
барча мол-мулкини босиб олиши мумкин. Хоҳлаганича 
ҳилсин. Менинг гуноҳимни кечирасиз, деб умид ҳилгай- 
ман".
Бараҳманлар онаси хат мазмунидан хурсанд бўлиб, 
бутхонадаги 
ноғорачиларга 
ноғора 
чалишни 
буюрди. 
Кейин кўзини юмиб туриб, ҳилга осилган тангани 
урадиган беш юз ҳарағай мерганни менга ҳўшиб берди.
— Бандаргоҳга бориб, зулмкорни тутинглар-да, бу му- 
сулмон 
ҳўлига 
топширинглар, 
ҳанаҳасига 
хоҳласа, 
ўшанаҳасига ўлдирсин. Бундан бошҳа ҳеч кимни ҳарамга 
киргизилмасин. 
У 
баттолнинг 
мол-мулкини 
ва 
хазинасини бекаму кўст бу одамга топширингдар. Бу 
аламдийда ёрдамингиздан хурсанд бўлиб, сизларга жавоб 
берса, ҳамма ишни у айтгандай қилганингизга тилхат 
олиб ҳайтинглар,— деб фармон берди бараҳманлар онаси.
Кейин менга бутхона бузурглари номидан сарпо 
кийгизиб, от миндиришни амр қилди.
Мен бандаргоҳга етиб боргунча кимдир бандаргоҳ 
бошлиғига хабар етказибди. Мен борсам, борлиҳ-йўҳлиҳ 
ҳолида ўтирган экан. Дил ғазабга тўлиб-тошиб тургани 
учун қилич билан гарданига бир туширган эдим, боши 
сапчадай учиб кетди. Кейин унинг гумапгга, хазиначи, 
назоратчи ва дарғаларини ҳибс ҳилиб, ҳисоб-китоб даф- 
тарларини ҳўлга олдим-да, сарой ичига кирдим. Малика 
билан 
омон-эсон 
кўришиб, 
иккаламиз 
ҳам 
хур- 
сандчилигимиздан йиғладик, мен унинг кўз ёшларини 
артдим, у меникини.
Алҳисса, мен ўша ерда маликага уйланиб, ҳузур-ха- 
ловатда яшай бошладим. Инсоф юзасидан иш тутганим 
боисидан ҳамма мендан мамнун эди. Ойда бир маротаба 
бутхона ва подшоҳ ҳузурига борар эдим. Подшоҳнинг 
менга кўрсатаётган ҳурмату илтифоти кун сайин ошиб 
бормоҳда эди. Охири подшоҳнинг яҳин одамларидан бири 
бўлиб ҳолдим. Менинг маслаҳатимсиз бир иш ҳилмай- 
диган бўлди. Умрим роҳат-фароғатда беташвиш ўтарди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Шунла ҳам акаларимни тез-тез ўйлаб қўяр эдим: "Ҳозир 
қ.н рда яшаётган эканлар? Аҳволлари не кечдийкин?"
Орадан икки йиллар ўтгандан кейин мулкимизга Зер- 
Ооддан савдогарлар карвони келди. Улар сув йўлидан 
Ажамга боришмоқчи экан. У ернинг одати шундай эди: 
Гшрор карвон келса, карвонбоши, албатта, менга турли 
мамлакатларнинг 
ажойиб-ғаройиб 
нарсаларидан 
совга 
ҳилар эди. Эртасига ўзим уларнинг маконига бориб, 
мол-мулкининг ўндан бирини солиқ тариқасида олиб 
ҳолардим, сўнг йўлга чиқишларига ижозат берар эдим. 
Чербоддан келган савдогарлар ҳам худди шу тариқа 
бебаҳо туҳфалар олиб, ҳузуримга келишди. Эртасига мен 
уларнинг чодирларига бордим. Эски-туски кийим кийган 
икки одам катта-катта тугунларни бошларига қўйиб, 
мснинг олдимга 
олиб келишар, 
кўрганимдан 
кейин 
қайтариб олиб кетишарди. Уларнинг иши жуда оғир эди.
Мундоқ зеқн солиб қарасам, бу икки одам акаларим 
:>кан. Менда ор-номус ва қамият шундай кучли эдики, 
акаларимни бу аҳволда кўриб чидай олмадим. Уйга 
келгач, 
хизматкорларимни 
чақирдим-да, 
ўша 
икки 
одамни 
олиб 
келишни 
буюрдим. 
Акаларимни 
олиб 
кслишгач, яна уларга яхши кийимлар кийдириб, уйимда 
олиб қолдим. Сут билан кирган, жон билан чиқар, 
дсганларидек, бу қони бузуқлар яна мени ўлдиришга 
ақд қилишди. Бир куни қоронғу тунда, ҳамма ғафлат 
уйқусида ётганда, ухлаб ётган жойимга ўғринча бостириб 
киришди. Мен ўзимни сақлаш учун эшигим олдига 
қоровуллар қўйгандим, вафодор итим мен ётган чорпоя 
остида ухлаб ётарди. Улар қилични яланғочлаши билан 
итим уйғониб кетди-ю, вовуллағанча уларга ташланди. 
Итнинг овозидан 
қамма 
уйғониб 
кетди. 
Мен 
қам 
қовлиқиб ўрнимдан туриб кетдим. Одамлар уларни уш- 
лаб олди, қарасак, акаларим экан. Яхшиликка ёмонлик 
қилганлари учун қамма уларга лаънат ўқиди.
Эй, подшоҳи олам! Шунда мени қўрқув босди. Бир 
машқур мақол бор: "Бир хато, икки хато, учинчи хато 
— она хато!" Миямга уларни қаматиб қўйсаммикин, 
деган фикр келди. Аммо қамоқхонага жўнатсам, ҳол- 
ларидан ким хабар олади? Очлик ва сувсизликдан ўлиб 
кстишади ёки яна бир ишкал чиқиб қолиши мумкин: 
қойнақой, қийла-найранг билан пайимни қирқишади. Шу 
сабабли ҳамиша кўз олдимда бўлишсин, деб уларни
www.ziyouz.com kutubxonasi


темир қафасга солиб, хотиржам бўлдим. Итга иззат-ҳур- 
матим эса, садоқати, вафодорлиги учундир. Улуғлар: 
"Бевафо одам вафодор ҳайвондан баттардир", дейишади.
Эй, подшоҳи олам! Мен ўз саргузаштимни жаноб- 
ларига бошдан-оёқ ҳикоя ҳилиб бердим. Энди хоҳ ҳатл 
этинг, хоҳ жон бахш этинг — ихтиёр сизда. Ҳукмни 
подшоҳлар беради,— деб сагпараст хожа ўз ҳиссасини 
тугатди.
— Мен унинг саргузаштини тинглаб покиза ҳалб 
соҳибига офаринлар айтдим,— деб дарвешларга ҳикоя 
айтишда давом этди Озодбахт. — Сенинг мурувватинг 
бепоёндир, уларнинг ҳаёсизлиги ва тубанлигиш сен зарра- 
ча ҳам айбдор эмассан. "Букри ўлганда тузалади", деган 
гап ҳаҳ экан.
Кейин хожадан итининг бўйнидаги ўн икки лаълни 
ҳаердан олганлигини сўрадим.
— Эй, подшоҳи жаҳон! Илоё бир юз йигирмага 
киринг,— деб гап бошлади хожа. — Ўша мамлакатда 
бандаргоҳ бошлиғи бўлиб ҳолдим, деган эдим сизга. 
Орадан уч-тўрт йил ўтиб, бир куни кошонам болохо- 
насида дарё, саҳрони тамошо ҳилиб ўтирганда ногоҳ 
кўзим ўрмондан чиҳиб келаётган икки кишига тушди. 
У томонда катта йўл йўҳ эди. Яҳинроҳ келишгач, 
ҳарасам, 
ҳиёфалари 
ғалати. 
"Уларни 
тезда 
олиб 
келинглар", деб соҳчиларни юбордим.
Соҳчилар уларни дарров олиб келишди. Қарасам, бир 
аёл билан бир эркак. Аёлни малика олдига киргизиб 
юбордим-да, эркакни оддимга чаҳиртирдим. Йўловчи 
йигирма-йигирма икки ёпшардаги соҳол-мўйлови энди 
сабза ураётган йигит экан. Юзи офтобда ҳорайиб, товага 
ўхшаб кетган. Сочи, тирноҳлари шу ҳадар ўсиб кет- 
ганки, бамисоли ўрмондаги ёввойи одамми дейсиз. Уч- 
тўрт ёшлардаги бир болани елкасига ўтҳазиб олган. 
Бўйнига камзул ташлаб олган бўлиб, икки енги тўрвага 
ўхшаб кўкрагига осилиб тушган. Йигитнинг ажибу ғариб 
важоҳатини кўриб, ниҳоятда ҳайрон ҳолдим.
— Эй, азиз! Ўзинг кимсану ҳайси диёрдан бўласан? 
Нега ҳолати разминг бундай?— деб сўрадим ундан.
Йигит беихтиёр йиғлаб юборди ва ҳамёнини очиб, 
олдимга қўйди.
— Очман, оч! Худо ҳаҳҳи, овҳат беринг. Бир неча
www.ziyouz.com kutubxonasi


«умдирки, емипгам ўт-ўлан, дарахт барги. Силлам қуриб, 
мядорим қолмади,— деди у.
Мсн дарров 
нон, 
кабоб, 
шароб буюрдим. 
Олиб 
■ г шшлари билан йигит ўзини овқатга урди. Шу пайт 
ииматкорим йигит билан келган аёлнинг ҳам юкларини 
||/шб чиқди. Мен уларни бир чеккадан очдим. Қарасам, 
^др хил жавоҳирлар. Ҳар биттаси бир мамлакатнинг 
• ирожига арзийди. Бир-биридан рантдор, шакли расо. 
Уллрнинг нурига уй ичи минг хил товланиб кетди. 
Пигит бир оз овқатланиб, бир қадаҳ шароб ичгач, озроқ 
длм олиб ўзига келди.
— Бу тошларни қаердан олдинг?— деб сўрадим.
— Менинг 
ватанимни 
Озар 
эли 
дейдилар,— деди 
йигит. — Ёшлигимда уйимдан, ота-онамдан ажралиб, кўп 
ҳийинчиликларни кўрдим, узоқ ваҳт тириклайин гўрга 
кўмилдим. Бир неча бор Азроилнинг панжасидан омон 
чиҳдим.
— Эй, 
мард ўғлон! 
Ўз саргузапггингни муфассал 
баён қил,— деган эдим, у қиссасини бошлади:
— Менинг отам савдогар эди. У доим Ҳиндистон, 
Рум, Чин, Фарангга қатнар эди. Ўн ёшга кирганимда 
отам Ҳиндистон сафарини ихтиёр этди-ю, мени ҳам олиб 
кстишга ҳарор ҳилди. Онам, холам, аммам: "Ҳали бу 
сш 
бола, 
сафарга 
чиҳолмайди", 
деб 
ҳарчанд 
гапиришмасин, отам ҳулоҳ солмади.
— Мен ҳариб ҳолдим. Тириклигимда иш ўрганиб, 
наст-баландни тушуниб ҳолмаса, гўримда тинч ётолмай- 
ман. 
Бу 
ўғил 
бола, 
ҳозир 
иш 
ўрганмаса, 
ҳачон 
ўрганади?— деди отам.
Шундай ҳилиб, отам мени сафарга олиб кетди. Омон- 
эсон Ҳиндистонга етиб бориб, молимизнинг бир ҳисмини 
сотдик-да, ўша ердан совға-саломлар олиб, Зербодга 
равона бўлдик. Сафаримиз бехатар ўтди. У ерда ҳам 
савдо-сотиғимизни ҳилиб, тезроҳ ватанимизга етиб олиш 
маҳсадида кемага тушдик. Сувда бир ой чамаси тинч 
йўл 
босдик. 
Бир 
куни денгизда 
ҳуюн 
ва 
тўфон 
кўтарилди, жала ҳуйди. Кеманинг думидаги мурвати 
синиб кетди. Дарға сочини юлиб фарёд кўтарди. Ўн кун 
шамол ва тўлҳин кемамизни писта пўчоқдай ўйнатиб 
юрди. Ўн биринчи куни кемамиз бир ҳояга бориб 
урилиб, парча-парча бўлиб кетди. Отам ҳаерда-ю, сав-
www.ziyouz.com kutubxonasi


догарлар, хизматкорлар, қ&ерда, молу ашёмиз қаерда — 
ҳеч нарсани билиб бўлмасди.
Бир пайт қарасам, бир парча тахта устида ётибман. 
Уч кеча-кундуз шу тахта устида сузиб, тўртинчи куни 
ҳиргоқҳа бориб қолдим. Жонимдан бўлак ҳеч нарсам 
қолмаган эди. Тахтадан тушиб, судрала-судрала, бир 
амаллаб 
қуруқликка 
чиқиб 
олдим. 
Узоқдан 
дала 
кўринар, у ерда одам кўп эди. Уларнинг баданлари 
қоп-қора бўлиб, қаммаси қип-ялангоч эди. Мендан бир 
нарсалар сўрашган эди, тилларини билмаганим учун қеч 
нарса тушунмадим. Далада майда нўхат ўсиб ётарди. У 
одамлар олов ёқишди-да, қўзоқ пишириб ея бошлашди. 
Ўша 
атрофда 
битта-яримта 
уй 
қам 
кўринар 
эди. 
Эқтимол, овқатлари асосан нўхат бўлиб, шу ерда ётиб- 
турсалар керак, деб ўйладим. Менга қам овқатдан ол, 
деган ишора қилишган эди, оловда озроқ нўхат пишириб 
едим-да, сув ичиб, бир чеккага бориб ухладим.
Узоқ ухлаб ўриндан турганимдан кейин бир одам 
олдимга келиб, имо-ишора билан йўлни кўрсатди. Мен 
озроқ нўхат узиб олиб, йўлга равона бўлдим. Тўрт кун 
юрганимдан кейин бир қалъа кўринди. Яқинроқ бориб 
қарасам, нуқул тошдан қилинган баланд қўргон, қар 
томони икки чақирим келади. Дарвозасига бақайбат 
харсанг тошдан тарашлаб ишланган катта қулф осиғлиқ. 
Аммо одам боласидан ному нишон кўринмайди. Яна 
олдинга юрдим. Бир тепалик келди. Тупроғи сурмадай 
қоп-қора. Устига чиққан эдим, қаршимда катта бир 
шақар намоён бўлди. Шақар атрофи девор билан қур- 
шалган, баланд-баланд миноралари бор эди. Шақарнинг 
бир томонидан катта дарё оқарди. Юриб-юриб шақар 
дарвозасига етдим,' ичкари кирай десам, 
фаранглар 
кийимини кийган бир одам курсида ўтирибди. У менинг 
мусофир эканимни кўриб, олдига чақирган эди, яқин 
бориб салом бердим. У саломимга меқрибонлик билан 
алик олиб, дарров олдимга нон, маска ёғ, товуқ кабоб, 
шароб қўйиб, қорнингга сиққанича егин, деди. Мен 
озроқ овқатланиб, шароб ичиб, ухлаб қолибман. Бир 
мақал уйгонсам, кеч бўлибди. Юз-қўлимни ювгач, у яна 
овқат келтирди.
— Эй, ўғлим! Ақволингдан хабар бер,— деди у.
Мен бошимдан ўтган воқеаларни айтиб берган эдим, 
у яна сўради:
www.ziyouz.com kutubxonasi


— Хўш, бу ерга нега келдинг?
— Нима қилай?— дедим хуноб бўлиб.— Шунча ранжу 
иламлардан кейин одам яшайдиган уйни энди кўриб 
гурибман-у. Бу ерга келмай, қаёққа борай? Сизнинг 
гаволингиз қизиқ бўлди-ку.
— Ҳозир хордиқ чиқар. Эртага айтиш зарур бўлган 
гапни айтаман,— деди у.
Ухлаб, эрталаб турдим.
— Омборда қоп, ғалвир, белкурак бор, олиб чиқ,— 
деди у.
Ичимда "нон-туз бериб қўйиб, ҳали худо билади, 
нима иш қилдиради", деб ўйладим. Ночор ичкари кириб, 
айтганларини олиб чиқдим.
— Йўлда кўрган тепалигингга бориб, белкурак билан 
бир газча қази. Нима чиқса, ғалвирда элаб, қолганини 
қопга солиб олиб кел,— деди у.
Мен тепаликка қараб кетдим. Ерни ковлаб чиққан 
нарсани ғалвирдан ўтказиб, қопга солавердим. Қарасам, 
ранго-ранг жавоқирлар — товланишидан кўз қамашади. 
Қопни тўлдириб, у азизнинг олдига олиб келдим.
— Шу нарсанинг ҳаммаси сенга. Олиб, бу ердан кет. 
Бу шаҳарда қолишинг яхши бўлмайди— деди у.
— Соҳиб, менга меҳрибонлик кўрсатиб, шунча жа- 
воҳирлар бердингиз,— дедим мен.— Аммо уларни нима 
ҳиламан? Оч ҳолсам еб ҳам, ичиб ҳам бўлмайди.
— Сенга ачинаман,— деди у кулиб.— Сен ҳам менга 
ўхшаб ажамлик экансан. Шу сабабли бу ерлардан кет 
деяпман. Яна ўзинг биласан. Агар шаҳар ичига кирмоҳчи 
бўлсанг, узугимни ол. Бозор ўртасига борсанг, худди 
менга ўхшаш, соч-соҳоли оппоҳ бир мўйсафид ўтиради. 
У менинг акам. Узукни берсанг, 
у 
сенга йўл-йўриҳ 
кўрсатади. Нима деса, шуни ҳил. Бўлмаса, бекорга нобуд 
бўлиб кетасан. Менинг ҳукмим фаҳат шу ердагина 
ўтади, шаҳарга кира олмайман.
Ундан узукни олиб, хайр-маъзур айтиб, кетишга рух- 
сат олдим. Шаҳарга кириб, чиройлилигига оғзим очилиб 
ҳолди. Кўча ва бозорлар озода, эркак, аёл бир-биридан 
тортинмай бемалол савдо-сотиғини ҳиляпти. Ҳамма яхши 
кийинган. Мен сайр-тамошо ҳилиб юриб, бозор ўртасига 
бориб ҳолдим. Одам шунчалик кўп эдики, осмонга 
дўппингни отсанг ерга туцшас эди. Юриш амри маҳол 
эди. Одамлар сал сийраклашгач, мен ҳам аста-секин
www.ziyouz.com kutubxonasi


олға юравердим. Ниҳоят, у азиз қарияни топдим. У 
курсида ўтирар, олдида қимматбаҳо тошлар ҳадалган асо 
турарди. Яқин бориб салом бердим-да, узукни тутҳаздим. 
У менга ғазаб билан бир қараб ҳўйиб, деди:
— Нега бу ерга келдинг? Ўз ихтиёринг билан бало- 
ларга йўлиҳмоқчимисан? Нодон укам сенга ҳеч нарса 
айтмадими?
— У киши айтдилар-у, мен кўнмадим,— дедим-да, 
бошимдан ўтган воқеаларни битта ҳўймай айтиб бердим.
Қария ўрнидан туриб, мени уйига бошлади. Уйи 
подшоҳлар саройидан ҳам ўтар экан. Мулозиму хизмат- 
корлари жуда кўп экан. Хилватгоҳга кириб ўтиргач, у 
мулойимлик билан деди:
— Эй, ҳароғим! Нега аҳмоҳлик ҳилиб, ўз оёғинг 
билан гўрга келдинг. Қайси бахти ҳаро ўз ихтиёри билан 
бу шаҳри тилсимга келади? .
— Мен сизга аҳволимни баёп ҳилдим. Таҳдирим олиб 
келибди-да,— Дедим мен. — Марҳамат ҳилиб, бу ернинг 
расм-русумидан мени хабардор ҳилинг. Мен бунинг са- 
бабини билишим керак: нега укангиз ҳам, сиз ҳам бу 
шаҳарда ҳолишимни таҳиҳлаяпсизлар?
— Бу 
шаҳар 
подшоҳининг 
ҳам, 
халҳининг 
ҳам 
мазҳаби, дини бутунлай бошҳача, жуда ҳизиҳ. Бутхонада 
бир бут бор. Шу бутнинг ичига шайтон кириб олган. 
У ҳар ҳандай кишининг номи, зоти, динини айтиб 
беради. Бу ерга бирон мусофир келса, подшоҳ хабар 
топади-да, бутхонага олиб бориб, ўша бутга сажда 
ҳилдиради. Агар сажда ҳилса хўби-хўб, бўлмаса, бечо- 
рани дарёга ташлатади. Агар у дарёдан чиҳиб ҳочса, 
бирдан олати чўзилиб кетиб, ерга судралиб ҳолади. Бу 
шаҳарнинг жоду сеҳри ана шундай. Сенинг ёш жонингга 
юрагим ачияпти. Бирон-бир чора-тадбир топиб, иложи 
борича умрингни чўзаман, бало-ҳазодан саҳлаб ҳола- 
ман,— деди у марди меҳрибон.
— У ҳандай тадбир? Айтинг-чи,— дедим мен.
— Сени уйлантираман. Вазирнинг ҳизини олиб бера- 
ман.
— Вазир мендай гадога ҳизини берармиди? Нима, мен 
уларнинг мазҳабига кирармидим? Ҳеч ҳачон кирмай-
М З Н , — Д 6 Д И М . 
*
— Бу шаҳарнинг расми шундай: фаҳир бўлса ҳам 
бутга 
сажда 
ҳилса 
бўлгани, 
подшоҳнинг 
ҳизи —
www.ziyouz.com kutubxonasi


м ,|

Download 4.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling