Мир аммон деҳлавий чор дарвеш қиссаси


узи сақласин, деб дуо қилишди. Озодбахг катта зиёфатга


Download 4.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/35
Sana19.10.2023
Hajmi4.16 Mb.
#1709867
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35
Bog'liq
Mir Ammon Dehlaviy. Chor darvesh qissasi

узи сақласин, деб дуо қилишди. Озодбахг катта зиёфатга 
тайёргарлик куришни буюрди. Саройда созлар янгради, 
хазиналарнинг эшиги очилди, бир тийинга муҳтож одам 
минг тийинли бўлди. Аркони давлатга ер ва инъомлар 
тортиқ қилинди. Лашкарга бсш йиллик пули берилди. 
Машойих ва акобирларга пул ва ерлар инъом қилинди. 
Гадо ва тиланчиларнинг косаси олтин-кумушга тулди. 
Халқни уч йиллик солиқдан озод этилди. Эккан-сспган 
донидан ҳеч кимга ҳисса бермай, уйига тўлиқ олиб 
кетишга ижозат берилди.
Хоҳ шоҳ, хоҳ гадо, шаҳарда ҳамма шоду хуррам эди. 
Қаёққа қараманг, ўйин-кулги, қаҳқаҳа... Хурсандчиликда 
катта-ю кичик узини подшоҳдск ҳис ҳиларди. Айни 
уйин-кулги авжига чиқҳан пайтда тўсатдан сарой ичида 
фарёд кўтарилди. Хизматчилар, ҳарам оғалари, доялар, 
момолар, канизлар, соҳчилар бошларига тупроҳ сочиб, 
ўзларини подшоҳ оёғи остига ташладилар.
— Шаҳзодани чумилтириб, энди энагага топширган 
эдик, бир ҳора булут келиб, уни ўраб олди. 
Бир 
нафасдан кейин кўрсак, энага ерда беҳуш ётибди-ю, 
шаҳзода йўҳ. Бу ҳандай кўргулик бўлди?
Бу мудҳиш хабарни эшитиб, Озодбахтнинг дарди 
дунёси ҳоронғу бўлиб кетди. Бутун мулк азада ҳолди. 
Икки кунгача ҳеч кимнинг уйида ҳозон осилмади. Ҳам- 
ма шаҳзодага мотам тутиб, ҳону зардоб ютди. Ўзларини 
ўлдирай дейишса, жон ширин эди. Ниҳоят, учинчи кун 
яна уша булут келди. Саройда лаълу ёҳутлардан ясалган 
бир ҳайинчакни ҳолдириб, ўзи тарҳаб кетди. Қарашса, 
шаҳзода ҳайинчак ичида ҳўлини сўриб, тинчгина ётган 
эмиш. Шаҳзоданинг онаси дарров нуридийдасини ҳайин- 
чакдан олиб, бағрига босди. Во ажабо! Шаҳзода гажми 
марварид ҳарир шоҳиларга ўралган эмиш, унинг устидан 

Download 4.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling