Мир аммон деҳлавий чор дарвеш қиссаси


Download 4.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/35
Sana19.10.2023
Hajmi4.16 Mb.
#1709867
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   35
Bog'liq
Mir Ammon Dehlaviy. Chor darvesh qissasi

>
қоронғу тунда шаҳарни ташлаб чиҳиб 
кетдик. Шу юрганча бир ойча шимол томонга юрдик. 
Йўлда кетаётиб бир куни кечаси Муборак шундай деб 
ҳолди:
— Худога шукур! Омон-эсон кўзлаган манзилимизга 
етдик.
— Амаки, нима деяпсиз ўзи?— деб сўрадим ҳайрон 
бўлиб.
— Жинлар лапкарини кўрмаяпсизми, шаҳзода?— деди 
У-
— Сиздан бўлак ҳеч кимни кўрмаяпман.
Муборак ёнидан сурмадон чиҳариб. Сулаймои сур- 
масидан кўзимга сурган эди, жинларнинг чодир-капа- 
лари, лашкарларини кўрдим. Улар чиройли, келишган, 
асл 
кийимлар 
кийишган 
эди. 
Жинлар 
Муборакни 
танишиб, ҳучоҳлашиб кўришар, ҳазил-мазах ҳилишарди.
Бир оз юриб, бизлар парилар подшоҳи Малик Содиҳ 
саройига кирдик. Қарасам, ҳамма ёҳ чароғон, бамисоли 
нур базми бўляпти. Икки томоша ҳар хил курсилар 
ҳўйилган. 
Уларда 
олимлар, 
фозиллар, 
дарвешлар, 
амирлар, вазирлар ўтиршпибди. Ясовуллар, гурзибардор- 
лар, соҳчилар, мулозимлар ҳўл ҳовупггириб туришибди. 
Ўртада жавоҳирлардан ишланган тахтда лаълу ёҳут тож 
кийиб, 
зарвараҳ 
кийимларда 
Малик 
Содиҳ 
барҳут 
ёстиҳларга суяниб, шон-шавкат тўкиб ўтирибди. Мен 
олдига 
бориб, 
салом 
бердим. 
Парилар 
подшоҳи 
меҳрибонлик кўрсатиб, мени ўтиришга таклиф этди. 
Қўйилган 
овҳатлардан 
тамадди 
ҳилиниб, 
дастурхон 
йиғилгач, 
Муборакка 
ҳараб, 
менинг 
ҳол-аҳволимни 
сўради.
— Эй, шону шавкат эгаси!— деди Муборак.— Шу ке- 
ча-кундузда шаҳзоданинг отаси ўрнига тахтда амакиси 
ўтирибди. Золим амакиси шаҳзоданинг жон душмани 
бўлгани сабабли, уни олиб ҳочиб, сизнинг хизматингизга 
келтирдим. Тахту салтанат бу етимнинг ҳаҳҳи бўлса 
ҳам бир раҳнамосиз унга етишолмайди. Бу мазлумни 
ўз ҳанотингиз остига олингиз. Отасининг сизга ҳилган 
хизматлари ҳаҳҳи, унга мадад беринг. Анави маймун- 
чани унга инъом ҳилинг, шунда унинг ҳўлида роса . 
ҳирҳта маймунча бўлади. Шаҳзода ўз ҳаҳҳига эга бўлса,
www.ziyouz.com kutubxonasi


ула-ўлгунча мол-жонингизнинг дуосида бўлади. Сиздан 
бўлак муҳофаза ҳилувчи . меҳрибонимиз йўҳ.
Бу гапларни эшйтиб, Малик Содиҳ ўйга толди.
— Ҳаҳиҳатан, марҳум подшоҳнинг бизга хизмати ҳам,
дўстлиги ҳам катта эди,— деди у.— Бу бечора ўз сал- 
танатидан айрилиб, хароб бўлиб, жон асраб, бизнинг 
маноҳимизга келган экан, иноятимни ундан аямайман, 
ҳўлимдан келган мададни бераман. Аммо бизнинг ҳам 
бир шартимиз бор. Агар шуни бажарса, хиёнат ҳилмаса, 
яхшилаб 
ниҳоясига 
етказса, 
бизнинг 
имтиҳонимизга 
содиҳлик кўрсатса, отасига кўрсатганимдан ортиҳ ҳур- 
матга молик 
бўлади. Кўнгли истаган нарсани сўраса,
бераман.
— Мен сизнинг ҳулингизман,— дедим қўл қовуш- 
тириб. — Буюрган хизматингизни бош устига бажараман. 
Хиёнат ҳилмай, айтганингиздан ҳам зиёда ҳилиб адо 
этаман. Сизнинг хизматингиз мен учун икки дунё сао- 
датидир.
— Сен ҳали ёш боласан,— деди Малик Содиҳ. — Шу
сабабли яна 
бир бор таъкидлайман: мабодо хиёнат
ҳилгундай бўлсанг, ҳаҳримга учрайсан,
— Подшоҳимнинг иҳболлари порлоҳ бўлгани сабабли 
худо мушкулимни осон қилади,— дедим мен. — Барча 
аҳлу идрок, ҳудратимни ишга солиб, омонатингизни гард 
юҳтирмай олиб келаман.
Жавобимни 
эшитиб, 
Малик 
Содиҳ 
мени 
олдига 
чаҳирди. Ёнидан бир ҳоғоз чиҳариб, менга кўрсатди.
— Оламни 
кезиб 
бўлса 
ҳам 
шу ҳоғозга сурати
чизилган жононни топасан-да, ҳузуримга келтирасан. 
Унинг номи-нишонини топиб, ўзига рўбарў бўлганингда, 
унга ишҳим 
бепоён эканлигини айтасан. 
Агар шу
хизматни поёнига етказа олсанг, сўраганингдан зиёд 
инъом бераман. Билиб ҳўй, "арпа эккан арпа, буғдой 
эккан буғдой олади".
Подшоҳнинг ҳўлидаги суратни кўриб, аҳли ҳушимни 
йўҳотаёздим. Унда бир парипайкар ошиҳ ҳалбига тири 
ғамза отиб турарди. Ўлим хавфидан ҳўрҳиб, аранг 
ўзимни босдим.
— Жуда яхши. 
Мен шу заҳоти йўлга чиҳаман. 
Бахтим ёр бўлса, подшоҳимнинг ҳукмини бекаму кўст 
бажараман,— дедим-да, Муборакни олиб, ўрмон томон 
йўл олдим.
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 4.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling