бериб, салтанатни бошқаришдан четга чиҳипшнг лозим
бўлади. Шундай қилсанг, подшоҳлик бизнинг хонадонда
қолади, унга путур етмайди.
Шу васиятни қилиб падарим кўз юмди, амаким
тахтга
ўтириб,
ҳукм
юргиза бошлади.
Амакимнинг
амрига мувофиҳ мен то балоғатга
етгунча ичкари са-
ройда — аёллар орасида яшаб, ташқарига чиҳмаслигим
керак эди. Мен то ўн тўрт ёшга киргунча бекалар,
хонимлар ва канизлар орасида яшаб, шўхлик қилиб
юравердим. Амакимнинг қизига
уйланишимни эшитиб,
ўзимда йўқ хурсанд эдим. Шу орзуда ғам-ташвиш
нималигини билмай, таралабедод ҳаёт кечирар, "Яқинда
подшоҳликни ўз қўлимга оламан-у, амакимнинг қизига
уйланаман", деб ўйлаб-ўйлаб қўярдим. Ҳа, буни боумид
дунё дейдилар. Отамнинғ Муборак деган ҳабаш хизмат-
кори бўлар эди. У ақлли, ҳалол, ўзига яраша мўътабар
одам эди. Мен кўпинча ўша билан бирга бўлардим.
Муборак
мени
жуда
яхши
кўрар,
катта
бўлиб
ҳолаётганимни кўриб, ҳувонар эдй.
— Алҳамдулиллоҳ, шаҳзодам! Мана,
энди кап-катта
йигит
бўлиб
ҳолдингиз.
Шояд,
яҳинда
амакингиз
жаҳонпаноҳнинг васиятига биноан ҳам ҳизини, ҳам
тахтингизни берса,— дерди у.
Бир куни тўсатдан бир ярамас чўри бекордан-бекорга
мени тарсаки билан бир солиб юборган эди, юзимга
шундоҳ беш панжаси тушиб ҳолди. Мен йиғлай-йиғлай
Муборакнинг олдига бордйм. У мени бағрига босиб кўз
ёшимни енга билан артди.
— Бугун сизни подшоҳ ҳузурига олиб кираман. Шояд
меҳри товланиб, ўз ҳаҳингизни ўзингазга берса,— деди
Муборак.
У мени амаким олдига бошлаб борди.
Амаким аркони
давлат олдида мени жуда меҳрибонлик билан ҳарши
'олди.
— Нега бундай дилгарсиз, бугун не сабабдан бу ерга
келдингаз? — деб сўради амаким.
— Сизга айтадиган озгина арзлари бор,— деб
жавоб
берди Муборак.
— Энди шаҳзодамни уйлантириш муддати етди,— деди
амаким ўзидан-ўзи, Муборакнинг сўзини эшитиб.
— Бу иродангаз қутлуг бўлсин!— деди Муборак.
www.ziyouz.com kutubxonasi