Мир аммон деҳлавий чор дарвеш қиссаси


Download 4.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/35
Sana19.10.2023
Hajmi4.16 Mb.
#1709867
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   35
Bog'liq
Mir Ammon Dehlaviy. Chor darvesh qissasi

*
— Ҳов анави томонда бир боғ бор, уни "Боғи дилку- 
шо" дейдилар. Ўша боҳҳа бориб, Кайхисрав деган одамни 
ҳидириб топасан-да, мана шу узукни ҳўлига бериб, 
бизнинг 
дуомизни 
айтасан. 
Кейин 
мактубга 
жавоб 
сўрайсан. Аммо тез қайтгин. "Овқатни у ерда еб, сувни 
бу 
ерда 
ич", 
дейишган-ку. 
Агар 
амримизни 
бажо 
келтирсанг, саховатимиздан баҳраманд бўласан,— деди.
Мен маликадан рухсат олиб саройдан чиқдим-да, 
боғни сўроқлаб кетавердим. Тахминан ўн чақиримча 
юрганимдан кейин боғ кўринди. Олдига боришим билан 
бир қурол-яроғли киши маҳкам ушлаб олиб, ичкари 
судраб кетди. Қарасам, тиллойи курсида бир шерсифат 
йигит савлат тўкиб ўтирибди. Устида зирҳли совут, 
бошида пўлат дубулға. Қилич-қалҳон қўлида, ўқу камон 
белида, беш юз йигит ёнида шай турибди.
Унга салом берган эдим, йишт мени чаҳириб олди. 
Мен 
узукни 
бериб, 
ширин 
такаллумлилик 
қилиб, 
рўмолни кўрсатдим-да, мактуб келтирганимни билдирдим.
Ў Рустами мард гапларимни эпштгач, бармоғини 
тишлаб, бошини чайқаб деди:
— Сени бу ерга ажал ҳайдаб келганга ўхшайди. Ҳай 
майли, боғ этагига бор. Сарв дарахтида бир темир қафас 
осилиб турибди. Унинг ичида бир йигит ўтирибди. Мак- 
тубни ўша йигитга бергинда, тезда жавобини олиб, 
орҳангга ҳайт.
Мен зудлик билан боғ ичига кириб кетдим. Ўзиям 
ғоят чиройли боғ экан. Бамисоли жаннатга тушиб 
ҳолгандай бўлдим. Ҳар чаманзорда ранго - ранг гуллар 
очилган, фавворалар тизиллаб отилиб турибди. Дарахт- 
ларда ҳушлар наво ҳилиб турибди. Мен тўғри юриб 
бораётиб 
дарахтга 
осиғлиҳ 
қафасни . кўрдим. 
Унда 
чиройли бир йигит ўтирар эди. Мен одоб билан бош 
эгиб салом бердим-да, панжара орасидан ҳарир рўмолга 
ўралган малика мактубини узатдим. У муҳтарам мак- 
тубни очиб ўқиди-да, мендан муштоқи зор малика 
аҳволини сўрагани турди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Ҳали гапимиз тамом бўлмаган ҳам эдики, тўсатдан 
соҳчилар ёпирилиб келиб мени ўраб олишди-да, найза 
санчиб, ҳилич билан чопаверишди. Қурол-яроғсиз бир 
одамнинг қўлидан нима келарди? Бир дамда мени ҳаро 
ҳонимга ботиришди. Ўзимдан кетиб, ерга йиҳилдим. 
Қайтиб ҳушимга келганимда икки киши замбилга солиб, 
ўзаро гаплашиб кўтаришиб кетаётган эди:
— Кел энди, бу мурдани далага ташлаб кетаверайлик. 
Қарға-қузғунлар еб кетар,— дерди биттаси.
— Агар 
подшоҳ 
билиб 
ҳолса, 
иккимизни 
ҳам 
тириклайин 
ерга кўмиб, 
бола-чаҳамизни обжувоздан 
ўтказади. Бизга нима, жонимиздан тўйибмизми бундай 
номаъҳулчилик ҳилиб,— дерди иккинчиси.
Мен уларнинг гапини эшитиб, бу икки яъжуж-маъ- 
жужга ялиндим:
— Худо 
хайрингизни 
берсин, 
менга 
раҳм-шафҳат 
ҳилинглар. Бир нафаслик умрим ҳолди. Ўлганимдан 
кейин кўнглингиз нимани истаса, 
шуни ҳилинглар. 
Менга фаҳат шуни айтинглар, нега мени жароҳатлашди, 
сизлар кимсизлар?
Кўп ялинганимдан сўнг раҳмлари келиб, улар шундай 
ҳикоя ҳилишди:
— Эшит, 
эй 
куни 
битиб, 
паймонаси 
тўлган 
шўрпешона! Темир ҳафасда ўтирган йигит подшоҳнинг 
жияни бўлади. Аввал бу йигитнинг отаси подшоҳ эди. 
У ўлим олдидан укасига "Эй ука, менинг ўғлим — 
салтанат вориси ҳали ёш бола. Ўзинг подшоҳликни ҳўлга 
олиб, ҳушёрлик билан ҳукм юргизиб тур. Тахт эгаси 
ўғлим балоғатга етгач, ҳизингни ҳам, тожу тахтни ҳам 
унга бергин. Мулк ва хазинага якка ўзи ҳукмронлик 
ҳилсин", деб васият ҳилган. Шу гапларни айтиб, у 
оламдан ўтгач, тахтга унинг укаси ўтирди. У акасининг 
васиятига амал ҳилмади. Балки, валиаҳд шаҳзода сав- 
дойи бўлиб ҳолди, деган гап тарҳатиб, темир ҳафасга 
солиб ҳўйди. Боғни ишончли соҳчилар билан ўради, у 
ерга ҳаттоки парранда ҳам учиб киролмайди. Бир неча 
бор заҳри ҳотил ҳам бериб кўрди, шаҳзода баҳувват 
йигит бўлгани учун таъсир ҳилмади. Шаҳзода билан 
малика бир-бирини севишади. У уйда оҳ урса, бу 
ҳафасда фарёд чекади. Малика сен орҳали ошиғига севги 
мактуби 
юборган. 
Жосуслар 
бу 
гапни 
подшоҳга 
етказишган. Шунда подшоҳ соҳчиларни устингга юбориб,
www.ziyouz.com kutubxonasi


1сни қаро қонга бўятди. 
Кейин подшоҳ ҳафасдаги 
жиянини ўлдириш учун бирон тадбир топишни вазирга 
топширди. Кўрнамак вазир подшоҳ ҳузурида суюкли 
ошиғини ўз қўли билан ўлдиришга маликани рози 
ҳилди.
— Юринглар, ҳамонки ўлар эканман, шуни ҳам та- 
мошо ҳилиб ҳолай,— дедим.
Ниҳоят, улар рози бўлиб, мени ўша ерга олиб 
(юришди. Ҳаммамиз бир чеккада яшириниб, индамай 
туравердик. Тахтда подшоҳ ўтирибди, маликанинг ҳўлида 
ялангоч қилич. Шаҳзодани темир ҳафасдан чиҳариб, 
маликага рўбарў ҳилиб ҳўйишди. Малика жаллодлик 
ҳилиш мақсадида ҳилични кўтариб, ошиғини ҳатл 
этгани юрди. У шаҳзодага яҳин келганда қилични 
отиб юборди-да, ошиғининг бўйнидан маҳкам ҳучоҳ- 
лаб олди. 
.
— Шундай ҳолатда ўлишга мен розиман,— деди ошиҳ 
шаҳзода.— Бу дунёда сенинг орзуингда яшадим, у дунёда 
хам васлинг умидида бўламан.
— Сени кўришга муяссар бўламан деган ниятда бу 
ҳабиҳ ишга рози бўлдим,— деди малика.
Бу ҳолни кўрган подшоҳ даргазаб бўлиб, вазирга 
баҳирди:
— Шу тамошони кўрсатгани олиб келдингми мени?
Сарой хизматкорлари маликани шаҳзодадан айириб,
ичкарига олиб кириб кетишди. 
Вазир жаҳл билан 
ҳилични олиб, бир зарб билан шаҳзодани чопиб таш- 
ламоҳчи бўлган эди, ғойибдан бир тири ногаҳоний 
келиб, унинг қоқ пешонасига санчилди. У соҳиби фужур 
ерга йиҳилиб, тил тортмай ўлиб ҳўя ҳолди.
Бу воҳеани кўрган подшоҳ сарой ичига ҳочиб кириб 
кетди. Шаҳзодани эса ҳайтадан темир ҳафасга ҳамашиб, 
боғ ичига олиб кетишди. Мен ҳам у ердан секингина 
жўнаб ҳолдим. Йўлда мени бир одам тўхтатиб, малика 
ҳузурига олиб кирди. Малика менинг жароҳатланганимни 
кўриб, бир ҳакимни чаҳириб, ҳаттиҳ тайинлади:
— Бу хастани тезлик билан тузатиб, ғусли шифо 
ҳилдиргин. Сенинг вазифанг шу. Унинг саломатлигини 
тиклаш учун ҳанча ҳаракат ҳилсанг, шунча инъомлар 
оласан ва иззат-икромга сазовор бўласан.
Малика фармонига мувофиҳ ҳаким мени ҳирҳ кун 
деганда тузатиб, у ҳамар сиймо ҳузурига олиб келди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


— Энди аҳволинг қалай? Бирон асорати қолмадими?— 
деб ҳол-аҳвол сўради малика.
— Сизнинг меҳрибончилигингиз шарофати билан шу- 
кур, соғайиб кетдим,— деб жавоб бердим.
Шундан кейин малика менга чопон кийгазиб, ваъда 
қилганидан икки-уч баробар зиёд олтин ва инъомлар 
ҳадя ҳилиб, кетишимга ижозат берди.
Мен 
Фаранг юртидан дўсти 
ёронларим 
ва 
му- 
лозимларим билан чиҳиб кетиб, шу ерга келганда уларга 
дедим:
— Сизлар ватанингизга ҳайта беринглар. Мен шу 
тоғни ўзимга маскан ҳилиб, у гўзалнинг санамини 
ясайман-да, 
ҳолган 
умримни 
шу ерда ўтказаман.— 
Хизматкор ва ғуломларимга ҳар бирининг ўзига яраша 
пул 
ва 
инъомлар 
бериб, 
озод 
ҳилар 
эканман, 
тайинладим:— Тирик эканман, емоҳ-ичмоғимдан хабар 
олиб туриш сизларнинг бўйнингизда. Бўлак эътирозим 
йўҳ, эркингиз ўз ҳўлингизда.
Улар ҳалигача берган тузимнинг ҳурмати, озиҳ- 
овҳатимдан хабар олиб туришади. Мен эса дунё ғамидан 
озод, эртаю кеч санамга топинаман. Тирик эканман, 
бўлак ишим йўҳднр.
Мана менинг саргузаштим, эй йигит!— деб у бутпа- 
раст чол ўз ҳиссасини тугдтди.
— Эй, фаҳирлар!— деб ҳикоясида давом этди учинчи
дарвеш.— Мен бу ҳиссани эшитдим-у, дарвешлар жан- 
дасини* устимга 
ташлаб. Фаранг 
мулкини 
кўриш
иштиёҳида йўлга равона бўлдим. Қанча замон ўрмон ва 
тоғларни 
кезиб. 
Мажнуну 
Фарҳод 
суратига 
кириб 
кетдим.
Ниҳоят, бу ҳавас мени Фаранг мулкига олиб борди. 
Кўча ва бозорларда девонавор кезар, аксар маликанинг 
саройи олдида тентирар, аммо ичкари киришга бирон 
йўл тополмас эдим. Шунча жафо чекиб, бу ерларга 
келсаму наҳотки маҳсад ҳушини ҳўлга ҳўндиролмасам, 
деган ўйда юрагим увушар эди.
Бир куни бозорда юрсам, бирдан ҳамма тираҳайлаб 
дуч келган томонга ҳочаверди. Дўҳондорлар апил-тапил 
дўконларини ёпишиб, яширинишди. Ғужғон ўйнаб турган 
халқ 
шамолда тўзғиган сомондек учди-кетди. 
Кўча 
бошида рустамсифат, йўлбарс келбат бир йигит шердай 
наъра тортиб, икки ҳўлида ҳилич ўйнатиб келарди. 
Устида зирҳли совут-қалқон, бошида пўлат дубулға,
www.ziyouz.com kutubxonasi


бслига яманий ханжар кистириб олган, маст-аласт одам- 
дай 
алланарсалар 
де<$ 
вайсайди. 
Ортидан 
Кошон 
барқутига ўралган тобутни бошига қўйиб олган жун 
кийимли икки ғулом келарди.
Мен бу 
манзарадан 
ҳайрону лол бўлдим, 
улар 
орҳасидан боришга аҳд қилдим. Кимни кўрсам "Зинҳор 
у ёққа бора кўрма" дерди, лекин мен қулоқ солармидим? 
Юра-юра у йигит олийшон бир бинога кирди. Мен 
ортида эргашдим. У менга ҳайрилиб, бир зарб билан 
икки нимта қилиб ташламоқчи бўлганди, қасам ичиб 
туриб дедим:
— Эй, Рустами жаҳон! Майли ўлдир, ўзим ҳам ўлим 
ҳидириб юрибман. Қонимни тўксанг, сени кечираман. 
Бу ҳаёт жабру ситамидан мени бирйўла ҳутҳар, ҳонимга 
ташна бўлиб кетдим. Шунинг учун атайин сенинг 
олдингга келдим. Ўлдирсанг, тез ўлдир!
Менинг ўлимга тик бораётганимни кўриб, худо дилига 
раҳм, юзига уят солдими, ҳар ҳалай ғазаби сўнди.
— Сен 
ким 
бўласан? 
Нега 
бунчалик 
жонингдан 
тўйгансан?— деб сўради у мард эҳтиром ва меҳрибонлик 
билан.
— Андак ўтиринг, ҳаммасини айтиб бераман. Қиссам 
жуда узун. Бедаво ишҳ чангалига тушганман, шу са- 
бабли ғам-йўлдошим,— дедим мен.
Йигит жавобимни эшитиб, ҳурол-яроғини ечди-да, 
юз-ҳўлини ювиб, нонуштага ўтирди. Мени ҳам дастур- 
хонга таклиф этди.
— Қани, айт-чи, бошингдан нималар кечган?— деди 
у нонупггадан кейин.
Мен унга бор гапни: тош санамга сажда ҳилиб 
ўтирган ҳарияни ҳам, маликани ҳам, ўзимнинг не 
маҳсадда бу юртларга келганимни ҳам айтиб бердим.
Ҳикоямни эшитиб, у аввалига роса йиғлади, кейин 
шундай деди:
— Бу 
бахти 
ҳаро 
малика 
кимларни 
хонавайрон 
ҳилмади. Аммо сенинг ҳожатингни чиҳариш менинг 
ҳўлимда. Аниҳроғи, мен осий сабаб бўлиб, ўз муродингта 
тезда етурсан. 
Шунинг учун кўп ташвиш тортма, 
хотиржам бўлавер.
Кейин сартарошни чаҳиртириб, мени одам башара 
ҳилиб, ҳаммомга туширишни буюрди. Ғуломи менга бир 
сидра энгил-бош олиб келиб берди.
— Мана бу тобутда ўша ҳафасда ўтирган шаҳзоданинг
www.ziyouz.com kutubxonasi


мурдаси бор. Иккинчи вазир охири уни макр билан 
ўлдирди. Ошиқ қалб азоб-уқубатлардан бир умр қутулди. 
Мен унинг укаси бўламан. Ўша вазирни шамшир билан 
чопиб ташладим. Подшоҳни ҳам бир йўла ўлдирмоқчи 
эдим, ялиниб-ёлворди, менинг ҳеч бир гуноҳим 
йўҳ, 
деб 
ҳасам ичиб кечирим сўради. Мен у номардни авф этдим. 
Эндиликда ҳар янги ойнинг пайшанба куни тобутни шу 
тариқа шаҳар айлантириб мотам тутаман,— деди йигит 
ғамга тўлиб.
Шом бўлиб, ҳуёш ботиши билан йигит тобутни олиб 
чиҳди-да, йўл бошлади.
— Мен малика олдига кетяпман. Иложи бўлса, сени 
маликага сифориш ҳиламан. Аммо ҳаргиз дамингни 
чиҳармай жим ўтир,— деди у меҳрибон менга.
— Соҳиб ҳандай фармон берсалар, шундай бажара- 
ман,— дедим. — Менинг аҳволимни кўриб, раҳнамолик 
ҳилаётганингиз учун худо ёрлаҳаб, сизни ўз паноҳида 
асрасин.
Йигит маликанинг боғи томон йўл олди. Боғ ичига 
кирганда гулзордаги саккиз ҳиррали мармар айвонга 
кўзим тушди. У ерда оёҳлари олмосдан ишланган, тенаси 
заррин шокилали ҳошия тутилган асл оҳ матода ёпилган 
чодир бўлиб, тагида тиллакорлик билан ишланган маснад 
турар, устида зарбоф ёстиҳлар ётарди. Йигит олиб 
борган тобутни унинг устига ҳўйдирди-да, иккимизга, 
"Анави дарахт остига бориб ўтиринглар", деб буюрди.
Бир соатлардан кейин машъала кўринди, малика ўз 
канизлари билан ташриф буторди. 
Ғам ва 
аламда 
эканлиги чеҳрасидан кўриниб турар эди. У келиб мас- 
надга ўтирди. Мени бошлаб борган йигит одоб билан 
ҳўл ҳовупггириб турди. Кейин бориб гилам четига 
ўтирди. Қуръон тиловат ҳилингач, йигит бир нарсани 
маликага айта бошлади. Қулоғимни динг ҳилиб ўтириб, 
шу гапларни эшитдим:
— Маликам, олам тур1унча туринг! Ажам мулкининг 
шаҳзодаси 
сизнинг 
чиройингиз 
ва 
дилбарлигингиз 
таърифини эшитиб, ғойибона ошиҳ бўлибди. Ўз тахту 
бахтини ташлаб, дарвеш жандасини кийиб, Иброҳим 
Адҳамдек заҳмат чекиб, ранжу алам торта мулкингизга 
етиб келибди. У бечора сизга етаман деган умидда 
шаҳри Балхни ташлаб, бир неча кунлардан бери бу 
ерда девонавор тентираб юрибди. Охири ўлимига рози 
бўлиб, менинг орҳамдан тушди. Мен ҳилич кўтариб, дўҳ 
ҳилган эдим, бўйнинй тутиб: "Майли, ўлдир, ўзимнинг
www.ziyouz.com kutubxonasi


истагим ҳам шу", деб қасам ичди. У ишқига собит, кўп 
синадим, ваъдага вафодор. Шу сабабли сизга бу ҳақда 
оғиз очишга ботиндим. Агар сиз соҳибжамол у му- 
софирнинг ҳолидан хабардор бўлиб, илтифот ҳилсан- 
гиз, бу ишингиз адолат ва савобдан холи бўлмас 
эди.
— Ўзи 
ҳаерда?— деб 
сўради малика 
бу 
гапни
эшитиб.— Агар шаҳзода бўлса, ҳабул ҳилайлик. Қани, 
бемалол ҳошимга келаверсин.
Шунда йигит ўрнидан 
туриб, мени малика олдига
бошлаб борди. Маликани 
кўриб, ичим ёришиб кетди.
Аммо аҳлу ҳушимдан айрилиб, бирон сўз айтолмай гунгу 
лол бўлиб ҳолдим. Орадан бир нафас ўтгач, малика
ўрнидан туриб ичкари юрди, йигит мени ўз маконига 
олиб кетди.
— Мен сенинг саргузаштингни бошдан-оёҳ маликага 
айтиб бердим. Сени унга тавсия ҳилдим. Энди ҳар кеча 
унинг олдига бориб, кайфу сафо ҳилишинг мумкин,— 
деди йигит уйига етиб борганида.
Мен унинг оёғига ўзимни ташлаган эдим, турғизиб 
багрига босди.
Қачон шом бўларкин, деб интизорлик билан кутдим. 
Қоронғу тушиши билан йигитдан рухсат олдим-да, кичик 
боҳҳа бориб, маликанинг айвонида ёстиҳҳа ёнбошлаб, у 
моҳи пайкарни кутиб ўтирдим.
Орадан бир соатлар чамаси ўтгач, малика чўриси 
билан чиҳиб оҳиста юриб келиб маснадга ўтирди. Толе 
юлдузим порлаб шундай кун насиб этгани учун унинг 
оёҳларига ўзимни ташлаб ўпгани турдим. Ул париваш 
бошимни кўтариб, сийнасига босди.
— Эй, ошиҳи жононим! Ваҳтии ганимат бил. Менинг 
гапларимга ҳулоҳ сол. Мени бу ердан зудлик билан 
бирон мамлакатга олиб кет,— деди малика.
— Қани, юринг,— дедим-да, йўл бошладим.
Иккаламиз боғдан ташҳари чиҳдик. Мен ҳайрат ва
шодликдан юрар йўлимни тополмай ҳолган эдим. Бир 
томонга ҳараб юриб кетавердик, ҳаерга олиб боришга 
ҳайрон эдим.
— Мен жуда чарчадим,— деди малика.— Уйинг ҳаерда 
ўзи? Борадиган бўлгандан кейин тезроҳ бора ҳсшайлик, 
сенинг муддаонг нима ўзи? Оёҳларим ҳавариб кетди-ку. 
Ҳозир кўчага ўтириб оламан.
— Ғуломимнинг уйига яҳин ҳолди. Ҳозир етамиз.
Дадил 
бўлиб, 
ҳадамни 
илдам 
ҳўяверинг,— дедим
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 4.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling