Мир аммон деҳлавий чор дарвеш қиссаси
келди: — Ҳа, отажон! Тинчликми узи? Бугун жуда барваҳт
Download 4.16 Mb. Pdf ko'rish
|
Mir Ammon Dehlaviy. Chor darvesh qissasi
келди:
— Ҳа, отажон! Тинчликми узи? Бугун жуда барваҳт ҳайтибсиз? — Эй, ҳизим, бугун менга бир мусофир йигит жуда меҳрибонлик ҳилди,— деди чол.— У менга бир тилло берди. Анчадан бери тузук-ҳуруҳ овҳат емаган эдик. Йул-йўлакай гушт, зиравор, ёғ, ун, туз олдим. Сенга бир кийимлик мато ҳам келтирдим. Уни бичиб-тикиб, дарров кийиб олгин-да, овҳат тайёрлагин. Еб, у сахийнинг ҳаҳига бир дуо ҳилайлик. Унинг гапларини эшитиб, дилимда унга яна йигирма www.ziyouz.com kutubxonasi 1илло* беришга қарор қилиб қўйдим. Овоз келаётган юмонга қайрилиб қарасам, «е кўз билан кўрайки, етти йилдан бери излаб юрган нозаниннинг худди ўзгинаси гурибди. Енимдан Малик Содиқ берган суратни олиб солиштирсам, бир туки ҳам ўзга змас. Беихтиёр дилимдан оҳ деган фарёд чиҳди-ю, беҳуш йиҳилдим. Муборак ҳўлтиғимга кириб, ўтҳазиб ҳўйди-да, елпий бошлади. Ҳушим сал ўзимга келгач, икки кўзим ўша нозанинда бўлиб ҳолди. — Сизга нима бўлди, ўзи?— деб сўради Муборак. Ҳали унга жавоб беришга улгурмаган ҳам эдим, у париваш шундай деб ҳолди: — Эй, йигит! Худодан ҳўрҳ, бегона аёлга бундай ҳарама. Кишида озшна шарму ҳаё бўлиши лозим. У шундай одоб ва назокат билан гапирдики, хулҳи ҳуснидан зиёд мени асир ҳилди. Муборак жон куйдириб, менга парвона бўлар, аммо у бечора юрак дардидан бехабар эди. — Эй, оллоҳ бандалари, бу макон соҳиблари! Мен бир ғариб мусофирман. Жой берганга жон бераман. Менга раҳм ҳилинглар. Кўр чол мени олдига чаҳирди. Овозимдан таниб, ҳучоҳлаб бағрига босди, у гулбадан ўтирган хонага бошлаган эди, нозанин бир бурчакка шпириниб олди. — Ўз саргузапггингни айтиб бер, эй йигит,— деди чол. — Нега уй-жойингни ташлаб, сарсон-саргардон бўлиб ёлғиз юрибсан?. Излаганинг ким ўзи? Мен Малик Содиҳ номини тилга олмай, унга таал- луҳли гапларни гапирмай, ўз ҳаҳимда шу тариҳа ҳикоя ҳилдим: — Қаршингизда ўтирган қўли ҳисҳа мусофир Чин- Мочин шаҳзодасидир. Менинг валинеъматим подшоҳдир. Бир савдогардан шу суратни юз минг рупия эвазига олдим. Уни кўриб оромимни йўҳотдим, фаҳир либосини кийиб бошимни олиб чиҳиб кетдим. Оламни кезиб чиҳдим, бормаган ерим, сўрамаган одамим ҳолмади. Етти йил деганда охири ҳидирган кршимни шу ердан топдим. Энди ихтиёр сизда. Бу гапимни эшитиб, чол ҳаттиқ оҳ урди. — Эй, азиз! Қизимнинг бошига катта мусибат туш- ган,— деди чол.— Одамзод у билан никоҳга киролмайди, ҳизим бировнинг жуфти ҳалоли бўлолмайди. www.ziyouz.com kutubxonasi — Ўтиниб илтижо қиламан, бунинг сирини муфассал ] айтиб беринг,— деб ёлвордим қариядан. —^ Эшит, эй подшоҳзода!— деб ҳикоясини бошлади ажамлик.— Мен шу бахти қаро шаҳарнинг эътиборли акобирларидан бири эдим. Ота-боболарим ҳам номдор, олийзот одамлар бўлган. Худойи таоло менга шу ҳизни иноят ҳилди. У балоғатга етганда ҳусни камоли, назо- кат-салоҳияти тилларда достон бўлиб, бутун элга та- ралди. Қизимнинг таърифини шаҳзода эшиттач, ғойибона ошиҳ бўлиб ҳолди. Емоҳ-ичмоқни тарк этиб, бағрини захга бериб ётаверди. Охири, бу гап подшоҳнинг ҳулоғига бориб етди. У бир куни тунда мени хилватга чаҳиртириб, воҳеани айтиб, то ҳизимни шаҳзодага беришга рози бўлмагунимча ҳоли-жонимга ҳўймади. Ўзим ҳам ўйланиб ҳолдим: "Ҳамон ҳиз бола бировнинг ҳасми экан, бир кун эмас, бир кун турмушга беришим зарур. Шундай экан, яхшиси шаҳзодага бериб ҳўя ҳолай-да! Подшоҳ ҳам миннатдор бўлади". Мен розилигимни билдирдим. Шу кундан бошлаб икки томон ҳам тўй тараддудини кўра бошлади. Саодатли кун келиб, бахтли онлар етишганда ҳози, муфти, олим, фозил, акобирларни таклиф ҳилиб, куёв-келинга никоҳ ўҳитиб, қизнинг маҳрини белгиладик. Келинни зўр тантана билан олиб келишди. Барча расм-русумлар тугаб, куёв-келин ёлғиз қолиб, йигит энди гўшангага кираман деганда, бирдан уй ичида ажиб бир ғала-ғовур кўтарилди. Буни эшитиб, эшик тагида турган соқчилар ҳайрон бўлиб ҳолишди. Эшикни очиб, ичкарида нима гаплигини билайлик дейишса, ичидан маҳкам ёпиҳ эмиш. Бирпасда уй ичи тинчиб ҳолибди. Бир бало ҳилиб эшикни очиб ичкари киришса, куёвнинг калласи танидан жудо ҳилинган, келин оғзидан кўпик сочиб ерда беҳуш ётибди. Ҳамма ёғи ҳон, чанг. Бу даҳшатли воҳеани кўриб, барча ҳушидан кетаёзди. Шодлик ўрнини ғам эгаллади. Подшоҳга хабар етиши биланоҳ бошига муштлаганча етиб келди. Бир нафасда аркони давлат йиғидди, аммо нима гаплигига ҳеч кимнинг аҳли етмас эди. Бошига тушган бу мусибатга чидолмай подшоҳ амр ҳилди: "Бахти ҳаро, шум оёҳ келиннинг ҳам калласини олинглар!" Подшоҳнинг оғзидан амри фармон чиҳиши билан бутун саройда яна www.ziyouz.com kutubxonasi ғала-ғовур, тўс-тўполон кўтарилди. Подшоҳ қўрқиб кетиб, ура қочди. Кета туриб: "У қизни саройдан қайданглар", деб фармон берди. Хизматкорлар қизимни уйга олиб келиб қўйишди. Бу хабар оламга тарқалди. Ким эпштса, ҳайрон бўлаверди. Шаҳзода ўлгани учун подшоҳ ҳам, шаҳар аҳолиси ҳам мени ёмон кўриб ҳолди. Шаҳзоданинг ҳирҳи ўтиб, шаҳар мотам либосини ташлагач, подшоҳ ҳузурига аркони давлатини йигиб, ҳандай чора кўриш ҳаҳида маслаҳат солди. — Эндиликда ҳеч нарса ҳилиб бўлмайди,— дейишди улар.— Аммо дил таскин топиши учун қиз билан отасини ўлдириб, бутун мол-мулкини тортиб олиш керак. Бу ишни амалга ошириш миршаббошига топширилди. У соҳчилари билан уйимни ўраб олди, бурғу чалиб подшоҳнинг ҳукмини ижро этгани ичкарига кирмоҳчи бўлишган эди, ғойибдан бошларига шундай тош ёғилиб кетдики, ҳочгани жой топишолмай ҳолдилар. Саройда ўтирган подшоҳга эса ғойибдан даҳшатли бир овоз келди: "Бу ҳанаҳа беадаблик? Сени нима жин урди? Агар яхшиликни истасанг, бу ҳизни ўз ҳолига ҳўй! Билиб ҳўй, у ҳизга душманлик ҳиладиган бўлсанг, ўғлингнинг бошига тушган кун сенинг ҳам бошингга тушади. У ҳизни таъҳиб ҳиладиган бўлсанг, жазойингни тортасан". Бу гапни эшитиб, даҳшатдан подшоҳни ҳалтироҳ босди. Ўша заҳотиёҳ: "У бадбахтларга ҳеч ким тегмасин ҳам, гапирмасин ҳам, ўз уйида яшайверсин, зўрлик ҳам, зулм ҳам ҳилманглар", деб фармон берди. Шу кундан бери подшоҳ бошлиҳ шаҳар халқи бу сеҳрдан ҳутулиш маҳсадида тоат-ибодат, ҳайтариҳ ҳилади. Шаҳар аҳолиси бош кўтармай исми аъзам ва Қуръон ўҳишади. Орадан анча ваҳт ўтган бўлса ҳам бирон сир маълум бўлмади. Ўзим ҳам бу ишга ҳайронман. Бир куни ҳизимдан: "Ўша кеча нима кўрдинг?" деб сўраган эдим, у шундай деди: "Мен ҳеч нарса билмайман. Аммо, куёвим энди ёнимга кирган эди, шифт ёрилиб, жавоҳирлардан ишланган бир тахт кўринди. Тахтда шоҳона либослар кийган чиройли бир йигит ўтирар эди. Ёнида жуда кўп одамлар хизмат ҳилиб туришарди. Улар пастга тушиб, эримни ўлдиришга чоғланишди. Тахтдаги йигит олдимга келиб: "Хўш, жоним! Энди биздан ҳаерга ҳочасан?" деди. Уларнинг афти башараси одамникига ўхшаса ҳам, ўзлари эчки оёҳ эди. Қўрҳувдан юрагим чиҳиб, ҳушимдан кетдим, бошҳа ҳеч нарсани эслолмайман". www.ziyouz.com kutubxonasi Ана шундан бери қизим билан иккимиз шу бузуқ- ёриқ маконда яшаймиз. Подшоҳнинг ғазабидан ҳўрқиб, ёру биродарлар ҳам биздан юз ўгиришди. Гадойлик ҳилиб кўчага чиқсам, биров сариқ чақа бермайди, ҳатто дўконлари олдидан ҳайдашади. Қизим бечоранинг кияй деса кийими, ўрай деса рўмоли йўқ. Кўпдан бери тўйиб овқат ҳам емаймиз. Худодан эртаю кеч ўлим тилайман. Бу бахти қарони ер ёрилиб, ютиб қўя қолмайди ҳам. Бундай яшагандан кўра, минг карра ўлган афзал. Худо раҳмимизни еб сени етказди, бизга меҳрибонлик кўрсатиб, бир тилло бердинг. Бугун овқатимиз ҳам дуруст бўлди, қизим ҳам кийимли бўлди. Ҳақингга дуо қилиб ўтирибман. Агар қизимга жин ё парилар назар ташламаганда эди, жон деб сенга канизакликка берар ва буни ўзимга саодат деб билардим. Мен бечоранинг аҳволим ана шу. Сен менинг қизимни қўй, ўз ниятингдан воз кечиб қўя қол. Чолнинг ҳикоясини эшитиб: "Мени фарзанд ўрнида қабул қилинг. Қисматимда ёзилганини кўраман, ортиғи бўлмайди", деб ялиндим. У ҳеч рози бўлмади. Шом бўлгач, ундан жавоб олиб, карвонсаройга келдим. — Қойил, шаҳзодам,— деди Муборак. — Энди муборак бўлсин. Худонинг ўзи шарманда қилмади. Шунча тортган заҳматларимиз зое кетмади. — Бугун ҳарчанд ялинмай, чол рози бўлмади,— дедим мен хафа бўлиб.— Ҳали берадими, йўқми, ким билади дейсиз? Дил беқарор бўлгани сабабли кечани аранг ўтказдим. Қачон тонг отади-ю, қачон у нозанинни кўраман, деб ошиқардим. Хаёлимга шундай ўйлар келарди: "Агар чол меҳрибонлик қилиб қизини берган тақдирда ҳам Муборак Малик Содиқ ҳузурига олиб кетади". Яна ўзимга-ўзим дердим: "Аввал қўлимга тушсин. Муборакни алдаб-сул- даб, ўзим айшимни суравераман". Кейин юракка яна ғулғула тушади: "Хўп, Муборак ҳам рози бўлсин, унда жинлар қўлида ўлган шаҳзоданинг куни менинг бошимш тушмайдими? Жинлар ҳам тегмади дейлик, бу мулкнинг подшоҳи, менинг ўғлим ўлиб кетаверади-ку, қизни бир бегона олиб кетаверадими, деб индамай қўярмикан?" Туни билан нозанин ишқида кўз юммадим. Тонг ёриши билан унинг макони сари йўл олдим. Бозордан аёлбоп кийимликлар, заррин ҳошиялар, қуруқ ва ҳўл www.ziyouz.com kutubxonasi мсвалар харид қилиб, қариянинг олдига етиб бордим. У мени ниҳоятда хурсандлик билан кутиб олди. — Ҳар кимга ҳам ўз жони ширин. Аммо менинг жоним сенинг бирон корингга яраса, аямас эдим,— деди у.— Қизимни сенга ҳозироқ икки қўллаб топширар эдим- у, сенинг жонингни хавф остида қолдириб, то қиёмат кунигача пешонамга лаънат тамгаси босилади, деб ҳўрҳаман. — Эй, ота, бу ерда менинг бир мададкорим йўҳ. Сиз у дунёю бу дунё қиёматли отамсиз,— дедим мен. — Ахир, шу орзумга етармиканман, деб неча йиллардан бери қанчадан-қанча жабру ситамларни тортмадим. Бу ерга етиб келгунча не-не балойи офатларга дуч кел- мадим. Ниҳоят, ҳидирган кишимни топдим. Тангри сизнинг дилингизга ҳам раҳму шафҳат солиб, ҳизингизни беришга розилик билдиряпсиз. Фаҳат менинг бошимга тушиши мумкин бўлган бало-офатларни ўйлаб иккилан япсиз. Ўзингиз яхшилаб ўйлаб кўринг-а, дунёда ишҳ ҳиличидан бошин олиб ҳочишни, муҳаббат завҳидан жонни омон саҳлашни дуруст деб билувчи бирон мазҳаб борми? Нима бўлса бўлар. Мен шундай ҳам адо бўлган одамман. Маъшуҳ висолига етишиш мен учун ҳаётдир! Тирик ҳоламанми, йўҳми, у ёғи пешонамдан. Агар маҳсадимга етолмасам, ажалимдан беш кун аввал ўламан. Унда ҳиёмат куни сизнинг ёҳангиздан тутаман. Шундай арзи дод айтиш ва тортишувлар билан ҳарийб бир ой ўтди. Кунда у ҳариянинг ҳузурига бориб, хушомадлар ҳилар эдим. Тўсатдан у касал бўлиб қолди, мен унинг хизматида ҳоим турдим. Ҳаким олдига югурдим, у буюрган дориларни тайёрлаб, ичирдим, ўз ҳўлим билан турли хил енгил овҳатлар пишириб, едириб-ичирдим. — Эй, йигит!— деди у бир куни меҳрибонлик билан. — Жуда ўжар экансан. Мен сени балоларга гирифтор бўлма, деб ниятингдан ҳайтармоҳчи бўлдим. Кўп насиҳат ҳилдим. Ахир, сен бор, ҳаёт бор. Аммо сен кўра-била туриб ўзингни чоҳга ташлаяпсан. Яхши, бугун мен ҳизим билан маслаҳатлапшб кўраман, ҳани у нима деркин. — Ниҳоят, менинг ғамимни ер экансиз,— деб таъзим ҳилдимда, ижозат олиб, карвонсаройга ҳайтдим. Эй, азизлар! Хурсандлигимдан теримга сиғмай кетдим. www.ziyouz.com kutubxonasi Кечани оппоқ тонг отдириб, Муборак билан шу ҳақда гаплашиб чиқдик. На уйқу келди, на қорин очди. Саҳарлаб яна чол ҳузурига етиб бориб, салом бердим. — Эй йигит, ҳизимни сенга беришга ҳарор қилдим. Муборак бўлсин,— деб қарши олди чол. — Иккингизни ҳам худога топширдим. Офатдан-кулфатдан, бемаҳал ўлимдан ўзи сақласин! Кўзим очиқ экан мен билан бўласизлар, омонатимни яратганга топширганимдан кейин билганингизни қилинглар. Орадан бир неча кун ўтгач, чол оламдан ўтди. Бу ғамдан сочимни юлдим, дафн қилишга ҳозирлик кўрдим. Уни жойига элтиб қўйгач, Муборак нозанинни тахтиравонга ўтқазиб, карвонсаройга олиб келди. — Бу Малик Содиқнинг омонати,— деди у менга. — Унга хиёнат қила кўрманг. Худди шунча тортган ма- шаққатларимиз бекор бўлади-я. — Эй, меҳрибон!— дедим мен.— Бу ерда Малик Содиқ нима қилади? Юрак кўнмаса, мен қандай сабр қилай? Нима бўлса, пешонамдан! Ўлсам ҳам, қолсам ҳам айшимни сураман. — Болалик қилманг!— деди Муборак жаҳли чиқиб. — Бир дамда ишларимиз чаппасига айланиб кетади. Малик Содиқ олисда, унинг фармонини бузиш мумкин, деб ўйлайсизми? Йўлга чиқиш олдимиздан айтган гаплари ёдингиздан чиқдими? Агар унга содиқлик кўрсатиб, омо- натига хиёнат қилмай, соғ-саломат етказиб борсангиз, подшоҳ эмасми, тортган азобларингиз эвазига ўзингизга ҳадя қилиб юбориши ҳам ҳеч гап эмас. Ана унда нур устига аъло нур бўлади: ҳам дўстлик йўқолмайди, ҳам мақсадга етасиз. Мен унинг огоҳлантириш ва насиҳатларидан ўйга чўмиб, индамай қўя қолдим. Биз икки туя олиб, уларга миндик-да, кажавада Малик Содиқ мулки томон йўл олдик. Узоқ йўл босдик, ниҳоят бир жойга етганимизда ғала-ғовур овоз эшитилди. — Худога минг қатла шукур!— деди Муборак. — Меҳнатларимиз зое кетмади. Жинлар лашкари келяпти. Улар етиб келгач, Муборак сўради: — Қаерга кетаяпсизлар? — Подшоҳ бизларни сизларнинг истиқболингизга www.ziyouz.com kutubxonasi чиқарди.. Сизларнинг ихтиёрингиздамиз. Буюрсанглар, кўз очиб юмтунча подшоҳ ҳузурида ҳозир циламиз,— дейишди улар. — Шунча заҳмат чекканимизга яраша худо подшоҳ олдида юзимизни ёруғ ҳилди. Энди шопгашнинг зарурати йўҳ. Худо кўрсатмасин, бирон фалокат юз берса, меҳнатларимиз беҳуда кетиб, жаҳонпаноҳнинг ғазабига учраймиз,— деди Муборак. — Ихтиёр ўзларингизда,— дейишди улар. — Қандай истасанглар, шундай ҳилинглар. Эндиликда кўнгил хотиржам бўлган бўлса ҳам кеча- кундуз тинмай йўл босардик. Манзнлга яҳин ҳолганда Муборак ухлаб ҳолди. Мен у нозанин оёғига бош уриб, дил розимни очдим. Ўртада Малик Содиҳ борлигидан ночорлигимни айтиб, йиғладим. — Эй, гўзал, сенинг суратингни кўрган кунимдан бери менга уйқу, овҳат ва ором ҳаром бўлди. Ниҳоят, шунча азоблардан кейин сенга етишдиму аммо бегонаман. — Эй, жабрдийда! Менинг дилим ҳам сени дейди. Сен мени деб ҳанчадан-ҳанча машаҳҳатлар чекдинг. Қани, кўрайлик-чи, сирли парда ортидан нима на- моён бўлар экан ,— деб у гулбадан беихтиёр йиғлаб юборди. Эй, дарвешлар! Менинг бахтим зулмат бўлса, уники ҳаро эди. Шу пайт Муборак уйғониб ҳолди. Биз- ларнинг ҳон йиғлаётганимизни кўриб, у ҳам ҳўши- лишиб йиғлади. — Сизлар шошманглар. Менда бир ёғупа бор. Шу ёғупани бу гулбаданнинг баданига суриб ҳўйсам, ҳидидан Малик Содиҳ беҳузур бўлиб, зора сизга ҳадя ҳилиб юборса,— деди Муборак. Муборакдан бу гапни эпгатиб, кўнгил сал жойига тушди. — Эй, амакижон,— дедим мен бўйнидан қучоқлаб. — Сиз отам ўрнида отамсиз. Жонимни саҳлаб ҳолган ҳам ўзингиз. Энди шундай бир иш ҳилингки, ҳаёт гулимдан айрилмай. Йўҳса, шу ғамда куйиб кул бўламан. У менга кўп тасалли берди. Кун ёрипшши билан яна париларнинг овози келди. Қарасак, Малик Содиҳнинг www.ziyouz.com kutubxonasi хизматкорлари бизларга асл саруполар ва жавоҳирлардан ишланган тахтиравон олиб келяпти. Муборак айтган ёғупасини маъпгуқамнинг баданига суриб, асл кийимлар кийгазиб, оро бериб, Малик Содиқ олдига олиб кетди. Подшоҳ бизларни иззат-ҳурмат билан кутиб, лутфан ўтиришга таклиф этди. — Мен сенга шу кунгача ҳеч кимга ҳилмаган яхпшликни ҳиламан,— деди у менга. — Отангдан ҳолган тахт сеники. Ундан ташҳари, энди сен менга фарзанд ўрнига фарзанд бўлдинг. У менга шундай ваъдалар берар экан, ул нозанинни олиб келдилар. Унинг баданига сурилган ёғупа ҳиди бирдан Малик Содиҳ димоғига урилиб, беҳузур бўлди. Ортиҳ чидолмай ўрнидан турдида, ташҳари чиҳиб кетди. Кейин бизларни ҳузурига чаҳиртириб, Муборакка зуғум ҳилди: — Ҳа ҳурматли! Шартимизни жуда боплаб ба- жарипсизлар-да. Хиёнат ҳилсанглар, ҳаҳру ғазабимга учрайсизлар, деб огоҳлантирган эдим-ку. Бу ҳўланса ҳид ниманики? Энди ҳолингизга маймунлар йиғлайди! У ғазаб отига миндп. Менга кўз олайтириб: — Бу сенинг ишинг!— деб ўшҳирди. Жазаваси тутиб, оғзидан боди кириб, шоди чиҳди. Важоҳатидан ҳозир менинг бопшмни олмоҳчидай эди. Башарасига ҳарасам, ўлдиришга ҳатъий ҳарор ҳилган. Шунда жонимдан умидимни узиб, Муборакнинг белидаги ҳилични шартта суғуриб олдим-да, Малик Содиҳнинг ҳорнига тиҳдим. Қилич тегар-тегмас у эгилиб-букилиб, гандираклаб кетди. Мен ўлиб қоладими, деб хайрон бўлиб ҳолдим. Унчалик ҳаттиҳ урганим ҳам йўҳ, нега бундай бўлди экан? Унга анграйганча ҳараб турсам, ерда чир-чир айланиб пуфакка айланди-да, осмону фалакка учиб, охири кўзга кўринмай кетди. Орадан сал ўтмай у момаҳалдироҳдай ҳалдираб, ғазабдан ўтдай туташиб, баҳириб-чаҳириб пастга тушиб келди-да, мени бир урди. Мен юз тубан ерга йиҳилиб, ўзимдан кетдим. Қанча ваҳт беҳуш ёттанимни билмайман. Ўзимга келиб, кўзимни очсам, бир чангалзорда ётибман. Қаёҳҳа ҳара- манг, тиканакли дарахтлар. Эсим оғиб, аҳлим шошди. Нима ҳилиш, ҳаёҳҳа йўл олиш керак? Бу аламларга чидолмай оҳ уриб, бошим оҳҳан томонга кетавердим. www.ziyouz.com kutubxonasi Кимни учратсам, Малик Содиқни сўрар эдим. Улар мени девона фаҳмлаб, бундай одамнинг номини эшитмаганмиз, деб жавоб берарди. Эй, дарвешлар! Севар ёримдан айрилиб, жудоликка чидолмай бир куни тоқҳа чиқиб, ўзимни пастга ташлаб ўлдирмоқчи бўлдим. Энди ниятимни амалга оширмоқчи бўлиб турган эдим, ўша юзига ниқоб тутган, зулфиқор қиличли сувори етиб келиб, шундай деди: — Нега жонингга қасд қиляпсан? Инсоннинг бошига кўп қайғу-қасрат, ғам-кулфат тушади. Энди оғир кун- ларинг ўтиб, яхпти кунлар келди. Тезлик билан Рум шақри томон йўл ол. Сендай фалак зулмини кўрган уч жабрдийда қозир Рум йўлида кетяпти. Улар билан учраш, у мулкнинг подшоқи Озодбахт билан кўриш. Сиз беш мақсад талаб ўша жойда ўз орзу-ниятингизга етасиз. Эй, ёронлар! Фақирингиз саргузашти ана шу. Борини қикоя қилдим. Энди бизлар ўз мақсаду талабларимизга етишимиз лозим, — деб тўртинчи дарвеш ўз қиссасини тугатди. www.ziyouz.com kutubxonasi |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling